2. Қурилишда нарх шакллантириш учун зарур смета норматив хужатлар тизимига кирувчи ресурсли смета нормативларнинг турлари Қурилишда норматив ҳужжатлар тизими қуйидагиларга бўлинади:
республика миқёсидаги
давлатлараро
бошқармавий
Қурилиш баҳосини аниқлаш учун ресурс нормативларини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини ўз ичига оладиган «Иқтисодий нормативлар» ШНҚ 4нинг қуйи тизими билан биргаликда нормативлар ресусрларни сметали меъёрлаш методологиясини хосил қилади.
Буларнинг барчаси республика миқёсидаги, давлатлараро ва бошқармавий ресурс нормативлари 1-иловада келтирилган, қурилишда нарх шакллантириш ва меъёрлаш тизимининг ресурсли смета-норматив базасини ташкил қилади.
Республика миқёсидаги нормативлар «Иқтисодий нормативлар» ШНҚ 4нинг қуйи тизимига кирувчи, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиши томонгидан кучга киритилувчи нормативларни ўз ичига олади.
Улардан Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалининг турли соҳаларида амалга ошириладиган қурилишларнинг баҳосини аниқлашда фойдаланиладиган ресурсларнинг талаб қилинадиган миқдорини аниқлашда фойдаланилади. Ушбу нормативларга шунингдек ресурсли элементли смета нормалари (РЭСН) ҳам киради.
Давлатлараро ресурс нормативларига МДҲ давлатларининг стандартлаштириш ва техник меъёрлаш бўйича Давлатлараро илмий-техника хайати ёрдамида ишлаб чиқилган ресуср нормативлари киради ва улар Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси худудида кучга киради.
Ресурс нормативлари қурилиш баҳосини ресурс усули билан аниқлаш талабларига мос бўлиши керак.
Улар қуйидага талабларга жавоб бериши лозим:
-тизимнинг асосий вазифаларига ва қурилишда ресурсни меъёрлашга мувофиқ бўлган ҳолда лойиҳалашнинг турли босқичларида нархни аниқлашга имкон бериши;
-турли ресурсларни оптимал сарфини, атроф табиат муҳитидан самарали фойдаланишни, қурилиш баҳосини тўғри ва аниқ аниқланишини таъминлаган ҳолда техник ва иқтисодий жихатдан асосланган бўлиши;
-қурилиш техникаси ютуқларини ва қурилиш ишлаб чиқаришининг илғор технологияларини ҳисобга олган ҳолда қурилишнинг илмий-техник ривожини рағбатлантириши;
-фойдаланишда жуда қулай ва оддий бўлиши, компьютерлардан ва бошқа автоматлаштириш усулларидан кенг фойдаланиш имконини берадиган, ҳамда норматив ҳужжатлар ҳажмини қисқартириш имконини бериши лозим.
Ресурсли смета нормативлар ишлаб чиқилиши жараёнида, алоҳида нормативларда мавжуд бўлган харажатларни қайта ҳисоблаш имкони бўлмаслиги керак.