Амалий молия асослари



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/14
Sana23.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#156184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Amaliy moliya 1mavzu

МУНДАРИЖА
Кириш ..................................................................................................................... 4
1-Боб. Амалий молиянинг мазмун-моҳияти ва уни ўрганиш-
нинг объектив зарурлиги .........................................................................20
1.1. Амалий молиянинг мазмун-моҳияти .........................................20
1.2. Амалий молияни ўрганишнинг объектив зарурлиги ......26
2-Боб. Бозор иқтисодиётида фаолият кўрсатувчи хўжалик 
субъектлари томонидан амалий молияга доир қарорлар 
қабул қилиш .....................................................................................................40
2.1. Уй хўжаликлари қабул қиладиган молиявий қарорлар ..40
2.2. Фирмалар қабул қиладиган молиявий қарорлар ...............44
3-Боб. Амалий молиянинг фундаментал масалалари ...............50
3.1. Бизнеснинг ташкилий шакллари ва уларнинг 
молиявий қарорлар қабул қилишга таъсири ................................50
3.2. Мулкка эгалик ҳуқуқи (мулк)ни бошқарувдан 
ажратишнинг молиявий сабаблари ...................................................54
3.3. Корпоратив менежментнинг асосий вазифаси ва 
унинг молиявий жиҳатлари ....................................................................60
3.4. Бозор интизоми: компанияларнинг «ютиб»
юборилиши ва унинг молиявий натижа (оқибат)лари ..........70
3.5. Корпорацияда молиячининг тутган ўрни...............................76
Резюме ..................................................................................................................84
Асосий атамалар .............................................................................................87
Назорат саволларига жавоблар .............................................................88
Саволлар ва топшириқлар ........................................................................92
Адабиётлар ........................................................................................................94
Kitobxon.Com


4
 КИРИШ
Замонамиз – ўзгарувчан. Бунинг устига, Ўзбекис-
тонимизда янги муносабатлар – бозор муносабатлари 
қарор топиб, ривожланмоқда. Ҳаётимизни бозор иқти-
содиётидан айро ҳолда тасаввур этишнинг иложи йўқ. 
У турмушимизнинг барча соҳаларига шиддат билан ки-
риб бориб, ўз изини қолдирмоқда. Бир вақтнинг ўзида, 
бу иқтисодиётга хос бўлган муносабатлар ҳам тобора 
ўзгараяпти: такомиллашмоқда, мураккаблашаётир, то-
бора қалтислик касб этаяпти, нозиклашмоқда ва ҳ.к. Бу 
эса, ўз навбатида, олий таълим муассасаларида, жумла-
дан, молиявий фанлар ўқув режаларининг ҳам узлуксиз 
янгилаб борилишини тақозо этади. Уларда замонавий 
молия назарияси ва амалиётининг энг сўнгги ютуқлари 
ўз аксини топмоғи лозим. «Амалий молия»ни ёзиш жа-
раёнида биз худди ана шу ердан «старт» олдик.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган ўқув қўлланма 
«Амалий молия»га тегишли бўлган китобларнинг даст-
лабкисидир. У «Амалий молия асослари» деб аталади. 
Китоб 3 бобдан иборат. Унинг 1-бобида амалий молия-
га таъриф ва тавсиф берилган, уни ўрганишнинг объ-
ектив зарурлиги кўрсатилган. Китобнинг 2-боби бозор 
иқтисодиётида фаолият кўрсатувчи хўжалик субъект-
лари томонидан амалий молияга доир қарорлар қабул 
қилиш масалаларига бағишланган. Бунда, аввало, уй 
хўжаликлари ва фирмалар қабул қиладиган молиявий 
қарорларга алоҳида эътибор қаратилган. Амалий моли-
янинг фундаменталь масалалари китобнинг 3-бобида ўз 
аксини топган. Улар бизнеснинг ташкилий шакллари ва 
уларнинг молиявий қарорлар қабул қилишга таъсири, 


5
мулкка эгалик ҳуқуқи (мулк)ни бошқарувдан ажратиш-
нинг молиявий сабаблари, корпоратив менежментнинг 
асосий вазифаси ва унинг молиявий жиҳатлари, бозор 
интизоми: компанияларнинг «ютиб» юборилиши ва 
унинг молиявий натижа (оқибат)лари, корпорацияда 
молиячининг тутган ўрни аспектларида кўриб чиқил-
ган. Шунингдек, унда резюме, асосий атамалар, назо-
рат саволлари ва уларнинг жавоблари, савол ва топши-
риқлар келтирилган. 
Айнан ушбу шакл ва мазмунда бўлган бу китоб 
фақат бўлғуси молиячиларга мўлжаллаб ёзилмаган. 
Ундан ҳар бир онгли фуқаро молия оламининг сирли 
масалаларини ўрганиш учун фойдаланиши мумкин.
«Амалий молия асослари» ғойибдан пайдо бўлгани 
йўқ. У фақат ушбу китоб муаллифлари меҳнатининг 
натижасини ўзида акс эттирмайди. Унга айнан шу му-
аллифлар ижодининг маҳсули сифатида ҳам қараш 
мақсадга мувофиқ эмас. Улар бу борада Американи 
кашф қилганлари ёки велосипедни қайта ихтиро қил-
ганлари йўқ. Чунки сизу биз ҳавас қиладиган Ғарбнинг 
тараққий этган мамлакатларида бу китобнинг турли 
вариантлари аллақачонлардан буён мавжуд. Улардан 
кенг ўқувчилар оммаси озиқланиб, баҳраманд бўлиб 
келмоқда. Фақат Сиз билан биз ундан бебаҳра эдик, 
холос. Шу боис, бу масалада оддий томошабин бўлиб, 
қўл қовуштириб ўтиришни ўзимизга эп кўрмадик. 
«Биз бўлмасак, унда ким?», – деган савол ҳам олдимиз-
да кўндаланг бўлиб тураверди. Бунинг устига, шу онда 
«Биз ҳеч кимдан кам бўлмаслигимиз керак!», деган 
ҳайқириқ қулоғимиз остида яна бир марта жарангла-
ди. Унинг нақадар тўғри эканлигини қалбдан яна бир 
бора ҳис этдик. Ва, назаримизда, барча учун керакли 
бўлиши мумкин бўлган китобни ёзишга киришдик. 
Баъзи бир мухолифларимизнинг ҳайрон-у лол қо-
лишларига ёки ҳайратланишларига қарамасдан, бу 


6
жараёнга кириша туриб, ўз олдимизга ҳозирги пайтда 
дунё амалиётида мавжуд бўлган шунга ўхшаш китоб-
лардан принципиал жиҳатдан ҳар томонлама фарқ 
қиладиган янги китоб яратишни ўз олдимизга мақсад 
қилиб қўймадик. Бу борада Ильич сингари «Биз бошқа 
йўлдан борамиз!», – дея, фолбинлик ҳам қилмадик
1

Шунингдек, бундай тарзда йўл тутиш худди шундай 
«Янги алгебра»ни яратиш билан баробар эканлигини 
ҳам, ўз вақтида, англай олдик. Боз устига, бундай но-
зик, қалтис ва масъулиятли масалада «Беҳуда уриниш 
– белни синдиради», – деган ўзбекона нақл ҳам доимо 
диққат марказимизда турди.
Уни ёзишда, аввало, хориж илғор тажрибасига кенг 
таянилди. Бироқ, шундай бўлса-да, бунда ҳам, ўзбекчи-
лик қилиб «Осилсанг – баланд дорга осил!» қабилига 
риоя этдик. Қанчалик мураккаб бўлмасин, бу борада, 
энг аввало, халқаро миқёсда дунёнинг энг замонавий 
илмий-амалий марказлари сифатида тан олинган АҚШ-
нинг Гарвард университети ва Массачусетс технология 
институтида қандай ютуқларга эришилганига жиддий 
эътибор қаратдик. Худди шундай мақсад билан Буюк 
Британиядаги Оксфорд ва Кембриж университетлари-
нинг тажрибасига ҳам алоҳида мурожаат қилдик. Шу 
мавзуга бевосита дахлдор бўлган ва турли йилларда 

Бу ўринда худди шу тарзда эволюцион эмас, балки револю-
цион йўл тутиб, миллионлаб инсонлар тақдирини бошқа йўлга 
буриб юборган, Ер шарининг каттагина қисми аҳолисининг та-
раққиётини бир неча ўн йиллар ортга сурган ёки тўхтатиб қўй-
ган, 70 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, шу даврда сарсон ва 
саргардон бўлиб, ўз йўлини топа олмаган ва охир-оқибатда улар-
ни боши берк кўчага киритиб қўйган В.И.Ленин (1870–1924 йил-
лар) ва унинг издошлари фаолияти назарда тутилаяпти. «Биз 
бошқа йўлдан борамиз!»нинг якуний натижаси шу бўлдики, бу 
йўлдан борганлар 70 йил (ўртача бир инсон умри)дан кўпроқ 
муддатга кечикиб, яна қайтадан, умумий оқимга – йўлга – кира-
олдилар, холос.


7
нашрдан чиққан у ерлардаги китоб ларга ва бош қа та-
раққий этган мамлакатлардаги шунга ўхшаш бир қанча 
китобларнинг
1
турли вариантлари (шу жумладан, улар-
нинг асл нусхалари) атрофлича ўрганилди
2
. Шунингдек, 
бу йўналишда Россия Федерациясида ке йинги бир неча 
йиллар давомида эълон қилинган китоб лар ҳам эътибо-
римиздан четда қолмади. 
Хуллас, ўзбекона «Амалий молия асослари»ни дунёга 
келтиришда халқаро майдонда мавжуд бўлган шундай ил-
мий-амалий ишланмаларнинг энг «зўр»лари танланди
3

Бу борада, айниқса, бугун бутун дунё илғор илм аҳли то-
монидан замонавий молия назариясининг Исаак Ньюто-
ни деб тан олинган, 1997 йилда иқтисодиёт соҳаси бўйича 
халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлган Р.Мертон асар-
ларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди
4
. Улардан 
андоза олинди
5
. Шу боис, китобимиздаги амалий молия 
масалаларини ҳал қилишга қаратилган назарий ёндашув-
лар ўзбекистонлик ўқувчиларни бутун дунё халқлари би-
лан «бир тил»да гаплашишга имкон беради. Шунинг учун 
ушбу китобга дахлдор бўлган энг афзал, энг муҳим ва энг 
асосий белги унинг байналминал характерда эканлиги-
дир. Буни астойдил, чертиб-чертиб қайд этгимиз келади. 
Бир вақтнинг ўзида, китобимизни ёзиш жараёнида 
мамлакатимиздаги ҳақиқий вазият, унда ўрнатилган 
тартиб-қоидалар, хўжалик юритишнинг ўзига хос жиҳат-
1
Уларнинг рўйхати китобимиз ниҳоясида келтирилмоқда.
2
Бу жойда китоб муаллифларидан бирининг инглиз тилини 
мукаммал даражада билиши, айниқса, асқотди. 
3
Бу ўзбекона «Амалий молия асослари»нинг ҳосилавий харак-
терга эга эканлигини кўрсатади.
4
Уларнинг рўйхати ҳам китобимиз ниҳоясида келтирилмоқда.
5
Шуни эътиборга олган ҳолда, гарчи «китоб муаллифлари»да 
бизнинг исми-шарифларимиз жой олган бўлишига қарамасдан, 
аслида биз ўзимизни, жуда ошиб борганда ҳам «Амалий молия 
асослари» ўзбекона вариантининг муаллифлари сифатида ҳис 
қиламиз, холос.


8
лари ва ҳ.к.лар ҳам эътиборимиздан четда қолмади. Хул-
лас, муаммонинг миллий томонларига ҳам, имкон қадар, 
эътибор қаратилди. Шундай бўлса-да, бу жойларда ҳам 
Пифагор теоремасини дунё афкор оммаси томонидан 
тўлиқ ва узил-кесил эътироф этилган исботловчи йўл-
ларини назар-писанд қилмасдан, уни, ўзига хос тарзда, 
ўзбекона исботлашга ҳаракат қилмадик. Зеро, «Амалий 
молия» масалаларида ҳам Америка аллақачон кашф 
этилган. Уни қайта кашф этишга – ҳожат йўқ.
Албатта, миллийлик – жуда муҳим нарса. Лекин у қан-
чалик муҳим бўлмасин молиявий муаммолар ечимини 
излашда бу борада байналминалликдан иборат бўлган 
ва ҳаёт синовларидан муваффақиятли ўтган туб асо-
слардан воз кечиб бўлмайди. Ахир аниқ фанларда бутун 
дунёда «бир тилда» гаплашилади-ку! «Математика»да-
ги Бернулли формуласи ёки Ньютон биноми
1
, «Кимё»да-
ги «кумуш кўзгу» реакцияси, «Физика»даги диффузия
2
ҳодисаси ва ҳ.к.лар АҚШдагилар, Буюк Британияликлар, 
Францияликлар, Германияликлар, Японияликлар ва 
ҳ.клар томонидан қандай талқин қилинса, Эфиопиядаги 
ҳабашлар, кам сонли Шимол халқлари, жумладан, эски-
мослар, Австралия аборигенлари ва ҳ.к.лар томонидан 
ҳам худди шундай талқин қилинмоқда-ку! 
1
«Бином» би + юнонча «nomen» – ном. Икки алгебраик ифо-
данинг йиғиндиси ёки айирмаси; икки ҳад. Қаранг: Ўзбек тили-
нинг изоҳли луғати. 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж.III. 
Н – Тартибли / Таҳрир ҳайъати: Т. Мирзаев (раҳбар) ва бошқ.: ЎзР 
ФА Тил ва адабиёт ин-ти. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопеди-
яси» Давлат илмий нашриёти, 2006. – Б. 267. Китобимизни ёзиш 
жараёнида бу манбага яна жуда кўплаб марта мурожаат қиламиз. 
Шу боис, ҳар сафар такрорликка йўл қўймаслик мақсадида, унинг 
кейинги ўринларида унинг жилди ва бетини келтириш билан 
чекланамиз, холос.
2
«Диффузия» лотинча «diffusio» – тарқалиш, ёйилиб кетиш. 
Физикада: бирор модда (газ, суюқлик) зарраларининг бошқа мод-
да орасига секин-аста ўтиб тарқалиши, кириб бориши. Қаранг: 
ўша манба. Ж.I. – Б. 630.


9
Бу ўринда бизга асло «Юқорида Сиз санаган фан-
лар – аниқ фанлар. Бизнинг фанларимиз эса ижти-
моий-гуманитар фанлар
1
сирасига киради. Шунинг 
учун бундай ёндашув нотўғри!», – дея кўрманг. Чунки 
биз бу ўринларда, энг аввало, фанимизнинг ниҳоятда 
аниқ ва, бир вақтнинг ўзида, энг умумий бўлишини 
назарда тутаяпмиз. Ахир, аниқлик ва умумийлик – 
ҳар қандай фан тараққиётининг асоси, эмасми?! Мо-
лия илмида ҳам, бизнингча, шунга интилиш лозим. 
Бунинг сира ажабланадиган ёки салбий томони йўқ. 
1
Фикримизча, фанимизнинг ижтимоий-гуманитар фанлар си-
расига кириши ундаги воқелик ёки ҳодисаларни турлича талқин 
қилинишига асос бўла олмайди. Аниқ фанларда бўлганидек, бу 
ерда ҳам «Ундай десак ҳам бўлаверади, бундай десак ҳам бўла-
веради»ни, сира иккиланмасдан, фанимизнинг трагедия (фо жиа)си 
сифатида қабул қилмоқ керак. Гарчи фикрлар хилма-хиллиги, 
мунозара ва ҳ.к.лар ҳар қандай фан тараққиётининг асосини таш-
кил этса-да, уларга ортиқча ўрин бериш яхши оқибатларга олиб 
келмаганлигини ҳаётнинг ўзи узил-кесил тасдиқлаб турибди. Шу 
маънода «Амалий молия» масалаларида бутун дунёда «хўрозлар 
бир хил тарзда қичқириб турган»лигини билиб, билмасликка 
олиш, ўзига хос тарздаги, нодонлик аломатидир. 
Бизнинг бу тарздаги мулоҳазаларимиздан муаллифлар «якка 
(танҳо) фикр ҳукмронлиги» тарафдори, якка (танҳо) фикр эса, ўз 
навбатида, ҳар қандай фан тараққиётининг кушандаси», деган 
хулосани чиқаришга шошилмасликларингизни сўрардик. Биз ҳи-
моя қилаётган позициянинг мазмун-моҳиятини тўғри тушуниш 
учун, масалан, қуйидаги вазиятни тасаввур қилишларингизни 
истардик: мамлакатимизда бир-биридан, маълум даражада бўл-
са-да, фарқ қилувчи «Бюджет тизими тўғрисида» Ўзбекистон 
Республикасининг икки вариантдаги қонуни қабул қилинди, 
дейлик. Бунинг оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини 
тасаввур қила оламиз, шундайми? Шунинг учун ҳам ҳеч бир мам-
лакатда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам бир вақтнинг ўзида амал 
қилувчи икки вариантдаги қонун мавжуд эмас. Шундай экан, фа-
нимизнинг тақдирига нисбатан чиқараётган хулосамиз ҳам шун-
га монанд бўлмоғи лозим. Ёки биз ноҳақмизми? Марҳамат, аргу-
ментларингизни келтиринг-чи?!


10
Боз устига, Ер шаридаги замонавий глобаллашув
1
жа-
раёнларининг ўзи ҳам, биз буни истаймизми ёки йўқ-
ми, бундан қатъи назар, шуни тақозо қилади
2

Маълумки, ҳар қандай фан, энг аввало, ўзининг туб 
масалалари ва принциплари билан гўзал. Шунинг учун 
ҳам унинг жуда яхши тараққий этган тармоқларида 
уларни баён қилишга алоҳида эътибор берилади. Булар 
эса, ўз навбатида, ўқувчига бу фаннинг предмети нима 
эканлигини мустақил равишда аниқлашга ёрдам бе-
ради. Шу асосда бу нарса нисбатан тор йўналишга эга 
бўлган бошқа махсус дастурларни ўрганиш учун ўзига 
хос бўлган мустаҳкам пойдевор вазифасини бажаради. 
Китобимизни ёзиш жараёнида ана шундай ёндашувдан 
ижобий ва ижодий фойдаланишга ҳаракат қилдик.
Китобда турли-туман молиявий қарорларни қабул 
қилиш жараёнида фойдаланилиши мумкин бўлган на-
зарий концепцияларни
3
амалий тушунтиришга хиз-
мат қилувчи (мўлжалланган) кўплаб мисолларга дуч 
келасиз. Ҳозир ўрганилган материални ўқувчи қан-
дай тушунганлигига ёки ўзлаштирганлигига қатъий 
ишонч ҳосил қилиш учун китобнинг энг муҳим жой-
ларида кўриб ўтилаётган энг асосий муаммолар бўйи-
ча назорат саволлари келтирилган. Ўқув қўлланмаси-
нинг охирида эса, уларнинг жавоблари мавжуд.
Китоб матнида асосий ва энг қизиқарли молиявий 
масалаларга доир ҳаётий мисоллар ўз аксини топ ган. 
1
«Глобал» французча – «global» – умумий, лотинча «globus» – 
шар. 1. Ер юзига оид, бутун ер шарини қамраб олувчи. 2. Умум-
башарий, кенг миқёсдаги; жаҳоншумул, жаҳон аҳамиятига молик. 
Қаранг: ўша манба. Ж.I. – Б. 507.
2
Бунга «Йўқ!», – деб кўринг-чи?! ...
3
«Концепция» лотинча «concepcio» сўзидан олинган бўлиб, 
она тилимизда «тўплаш, бирлаштириш»; «тизим»; «ибора» тарзи-
да сўзма-сўз таржима қилинса-да, «қарашлар, фикрлар йўналиши 
тизими; фикр юритиш, дунёни тушуниш, англаш усули» маъноси-
ни беради. Қаранг: ўша манба. Ж.II. – Б. 406.


11
Улар турли даврлардаги ҳар хил манба (газета, журнал, 
телевидение, радио, интернет ва ҳ.к.)лардан олинган ва 
муаллифлар кузатувларига асосланган бўлиб, аниқ вази-
фаларни ечишда ва турли молиявий янгиликларга баҳо 
беришда назарий билимлардан фаол фойдаланишда 
ўқувчида катта қизиқиш уйғотиши мумкин. Шунингдек, 
китобнинг охирида мавзулар бўйича бирлаштирилган 
ва мураккаблик даражасига қараб жойлаштирилган 
кўп лаб саволлар ва топшириқларга дуч келасизки, улар-
нинг тўғри ечимини топиш Сизнинг амалий молия бо-
расидаги билимларингизни бир умрга, тошга ўйилган-
дек, муҳрлаб қўйишга хизмат қилади.
Ҳар қандай илм туркумларга ажратилганда уларнинг 
бир қисми – керакли, иккинчи қисми эса – кераксиз би-
лимларга ажратилмайди. Умуман, илмнинг кераксизи 
бўлмайди. Бу – молия илмига ҳам тегишли. Шундай бўл-
са-да, амалий молияга оид илмларнинг барчасини, аф-
суски, ипидан-игнасигача, ҳозирча бир китобга жамлаш 
вазифасини уддалай олмадик
4
. Шу сабабли китобимизда 
ҳар қандай киши ҳаёт «цикл»и 
5
учун уларнинг энг за-
рурлари ва энг кераклиларининг бир кичик гуруҳигина 
мужассамлаштирилди, холос. Бошқача қилиб айтганда, 
китобда ҳар биримизнинг уйда ёки ишда дуч келиши-
миз мумкин бўлган молиявий муаммо (масала)лар, баҳо-
лиқудрат, баён қилинган. Унинг амалий қиммати ҳам шу 
билан белгиланса, не ажаб. 
Уни ўқиш жараёнида, айрим жойларда, «қулоқ эшит-
маган» ёки «теша тегмаган» гапларга дуч келаяпсиз ва 
яна дуч келасиз. Бундан ҳеч ташвишга тушманг. Ажаб-
ланманг ҳам. Тўғри, бунақа «гап»ларни иқтисодиёт (мо-
4
Унинг қолган қисмларини шунга ўхшаш бошқа яна бир неча 
китобларда мужассам этиш ниятимиз бор.

«Цикл» юнонча «kuklos» – гардиш, айлана, доира. Маълум 
давр ичида такрорланиб турадиган иш, ҳодиса, жараён ва ш.к.
нинг ҳар бир давраси. Қаранг: ўша манба. Ж.IV. – Б. 441.


12
лия)га оид бошқа китоб (фан)ларни ўқиётиб учратма-
гансиз. Уларга дуч ҳам келмагансиз, албатта. Лекин шу 
ўринда юқоридаги китоб (фан)ларни ўқиётганда нега-
дир ҳар доим ҳам «иштаҳа»нгиз бўлмаганлигига эъти-
бор берганмисиз?! Ҳар ҳолда, уларга «жон-жаҳдингиз» 
билан «ёпишмаганлигингиз» аниқ! Шу боис, уларни ўқи-
ётиб, тезда четга суриб қўйганлигингиз сабаблари усти-
да бош қотирганмисиз?! Ёки негадир ўзингизни ўзингиз 
мажбур қилиб, қийнаётганлигингизни сезганмисиз?!
Биз таклиф этган вариантдаги китоб (фан)имизни 
қандай ўқияпсиз? У Сизни зериктириб қўймаяптими? 
Ҳозиргача Сиз ўқиб келган иқтисодиёт (молия)га оид 
китоблар билан таққослаганда унинг жозибадорлиги, 
сал бўлса-да, юқорироқми? Унга, ҳеч бўлмаганда, бош-
қача кўз билан қарамаяпсизми? Уни яхши кайфият би-
лан қўлга олаяпсизми? Балки уни яна қайта-қайта қўлга 
олиш ниятингиз ҳам бордир?... Бас, шуларга рози бўлсан-
гиз, билинг: гап, жумладан, ўз ўрнида ишлатилган ўша 
«теша тегмаган» ва «қулоқ эшитмаган» гаплар-да!
Албатта, бу нуқтаи назардан қараганда, биз китоби-
миз А.Қодирийнинг «Ўткан кунлар» ёки «Меҳробдан 
чаён», каби севиб ўқиладиган китоблар қаторидан жой 
олиши керак, деган фикрда эмасмиз. Чунки улар – ба-
диий асарлар. Бироқ, бадиий асарларнинг ҳаммаси ҳам 
севиб ўқилмайди. Ёки севилиб ўқилиш «бахт»ига ҳар 
қандай бадиий асар ҳам сазовор бўлавермайди. Бундан 
биз ҳам огоҳмиз. Шундай бўлса-да, ижтимоий-гумани-
тар фанлар у ёқда турсин, ҳатто аниқ фанларда ҳам бун-
дай асарлар борлигини билиб
1
, биз ҳам ўз «асар»имизни 
1
Бизнингча, масалан, математик К.Муҳамедовнинг «Элемен-
тар математикадан қўлланма»си шундай асар ҳисобланади. У 
бир неча бор қайта-қайта нашр қилинган бўлишига қарамасдан, 
унинг навбатдаги янги нашри ҳар сафар ўз ўқувчилари (жумла-
дан, абитуриентлар) томонидан «қарсак» билан кутиб олинади. 
Дарҳол қўлдан-қўлга ўтади. Ва тезда «тит-пити» чиқиб кетиш да-
ражасигача, том маънода, «истеъмол» қилинади.


13
иқтисодиёт (молия) фанлари орасида севиб ўқиладиган 
китоб бўлишига арзисин, деган яхши ният билан ёзиш-
га ҳаракат қилдик. Хуллас, шоир айтганидек, асар севиб 
ўқилиши учун унда қандайдир «дард» бўлиши керак 
экан, биз ҳам ўз «асар»имизда ҳар қандай инсонни ҳар 
онда қийнаши мумкин ва унинг, асосан, «жигар»и билан 
боғлиқ бўлган «молиявий дард»ни сингдиришга ҳаракат 
қилдик. Қай даражада бунинг уддасидан чиқа олдик – 
буни ўқувчиларимиз айтади, вақт кўрсатади. 
Яна бир фикр. Китобимиздаги иқтибосларнинг ҳад-
дан зиёд кўплигига нима дейсиз? Бу ўринда «Шакар-
нинг ози яхши» эканлигига зид иш тутмадикмикан? 
Чегарадан чиқиб кетмадикми? Бу ўринда ҳам балки Сиз 
ҳақдирсиз. Шундай бўлишига қарамасдан, бари бир шу 
«оригинал вариант»дан ҳам фойдаланишга аҳд қилдик. 
Чунки бундай «усул»дан фойдаланиш, фикримизча, ки-
тобимиз тақдирига (жумладан, ундаги билимлар, илга-
ри сурилаётган ғоялар ва ҳ.к.ларга) сизнинг бефарқ қа-
рашингизга сира жой қолдирмайди. У билан ҳамнафас 
бўлишга Сизни мажбур этади. Булар ҳам китобимизнинг 
«ўқимишли» ва жозибадор бўлишига ўзининг муносиб 
ҳиссасини қўшади, деган умиддамиз. Ундан ташқари, 
китобимизни ўқиш жараёнида, йўл-йўлакай, ўша иқти-
босларда келтирилган саволларнинг жавобларига ўзи-
миз мустақил равишда эга бўлсак, бунинг нимаси ёмон? 
Аксинча, нур устига – аъло нур эмасми?!
Албатта, иқтибосларнинг бир қисми, бошқа тиллар 
сингари, Она тилимизда ҳам ишлатилиши мумкин бўл-
ган айрим халқаро атамаларнинг луғавий маъносини 
акс эттиришга қаратилган. Бунинг ҳам бир неча сабаб-
лари бор. 
Гап шундаки, Она тилимизга давлат тили мақоми бе-
рилиши муносабати билан, унинг дастлабки кунларида-
ноқ, баъзи бир «жонкуярлар» томонидан ўзбек тилида 
ҳаёт тақозоси билан ишлатилиб келинган айрим халқаро 
атамаларни ўринсиз, сунъий равишда сиқиб чиқаришга 


14
ҳаракат қилинди ва ҳамон қилинмоқда. «Аэропорт»нинг 
ўрнига «тайёрагоҳ», «институт»нинг ўрнига «олийгоҳ», 
«факультет»нинг ўрнига «куллиёт», «трест»нинг ўрни-
га «нақлиёт» ва ҳ.к.лар таклиф этилди. Бу ўзбек тилини 
«соф»лаштириш, унинг «тоза»лигини таъминлаш «бай-
роғи» остида амалга оширилди. Ҳолбуки, у ёки бу мил-
лат тилига ўзга тиллардан қандайдир бир сўзнинг кириб 
келиши ёки чиқиб кетиши алоҳида олинган шахслар-
нинг хоҳиш-истакларига, кўрсатмаларига, тавсияларига, 
тақиқларига ва ҳ.к.ларига боғлиқ эмас. Шунингдек, бу ва-
зифа она тилимиз айрим «билимдон»лари зиммасига ҳам 
юкланмаган. Бундай масъулиятли ва шарафли вазифани 
қойилмақом қилиб уддаловчини ҳаёт дейдилар. Фақат 
ҳаётгина ўзга тиллардан она тилимизга қайси сўзнинг 
кириб келиши ва чиқиб кетиши масаласини оқилона ва 
одилона ҳал этиши мумкин. Бундай ваколат ундан бошқа 
ҳеч кимга берилмаган ва берилмагай ҳам
1
!
Ундан ташқари, «Ўзбек тилида фақат соф ўзбекча 
сўзлар ишлатилиши керак!» , – деган қоида ҳам мавжуд 
эмас. Зеро, она тилимизни ўзга тиллардан айро ҳолда 
тасаввур этиш мумкин эмас. Шу муносабат билан шун-
га интилувчи айрим «миллатпарварлар»нинг ўз ичига 
80 000дан ортиқ сўз ва сўз бирикмасини олган «Ўзбек 
тилининг изоҳли луғати»га бир назар солиш ларини 
истардик. Бир ҳисоб-китоб қилайлик-чи, бу ерда келти-
рилган сўз ва сўз бирикмаларининг нечтаси соф ўзбек 
тилида экан?! Ишончимиз комил бўлсин, бу ишни амал-
га оширсак, қўлтиғимиздан қовунимиз тушиши, попу-
гимиз пасайиши, сувга тушган мушукдек юмшоқ бўлиб 
қолишимиз – аниқ. Бу – турган гап!
1
Ушбу масалада батафсилроқ тасаввурга эга бўлиш учун ўқув-
чиларимизга мамлакатимизнинг «Маданият ва маърифат» теле-
канали орқали намойиш этилаётган ва она тилимиз муаммола-
рига бағишланган кўрсатувларда илгари сурилаётган диққатга 
сазовор қарашлардан огоҳ бўлишларини чин дилдан истардик. 


15
Шундай бўлса-да, «Амалий молия асослари»да келти-
рилаётган халқаро атамалар, айримлар назарида, бари 
бир оддийдек, ортиқчадек ёки кераксиздек туюлади. 
Шунингдек, улар ўқувчини зериктириб қўйи ши ҳам 
мумкин. Бироқ, бизнингча, бундай хулоса чиқаришга 
ҳали эрта. Чунки ишлатаётган атамамизнинг, шу жум-
ладан, ҳар бир халқаро атаманинг асл маъно-мазмунини 
олдиндан билиб туриб, ундан сўнг уларни ишлатиш ҳар 
қандай илмнинг калитидир
1
. Бу нарса унинг туб асосини 
ташкил этади. Ёки Сиз бу фикрга қўшилмайсизми?... 
Аммо, бу ерда навбатма-навбат келишига қараб она 
тилимизда ишлатилаётган барча халқаро атамаларга 
изоҳ беришни биз ўз олдимизга вазифа қилиб қўймадик. 
Аксинча, уларнинг «Амалий молия асослари»га у ёки бу 
даражада дахлдор бўлганларинигина акс эттирдик, хо-
лос. Шу боис ўзбек тилида «ёппасига оммавийлашиб 
кетган» айрим халқаро атамаларга изоҳ беришни мақ-
садга мувофиқ деб топмадик (айрим ҳолларгина бундан 
мустасно) ва уларни онгли равишда эътиборимиздан 
четда қолдирдик
2
.
Хуллас, у ёки бу халқаро атамани ёзаётганимизда, 
гапираётганимизда – ишлатсак-у, унинг асл моҳия-
тидан, маъно-мазмунидан огоҳ бўлмасак, бундай ата-
1
Шу муносабат билан талабалик йилларимдаги устозимиз-
нинг имтиҳон пайтида биз талабаларга нисбатан «Бир йилдан 
буён «қўшимча қиймат», «қўшимча қиймат», – деб узлуксиз ра-
вишда, деярли ҳар дарсда гапириб келаяпмиз-у, лекин ҳамон 
унинг нима эканлигидан бехабармиз? Бу ёғи қандоқ бўлди, бо-
лам?», – деган Наманган шевасида билдирган ўринли эътирози 
ҳеч эсимиздан чиқмайди (Т.М.)
2
Аслида, «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» ҳар бир жилдининг 
бор-йўғи 3000 нусхада нашр қилинганлиги, улардан кенг ўқувчи-
лар оммаси томонидан эмас, балки нисбатан тор доиралардагина 
фойдаланиш мумкинлиги эътиборга олинадиган бўлса, масалани 
айнан шу тарзда ҳал қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳам маъ-
лум бўлади.


16
мани ишлатишга ҳаққимиз борми
1
?! Ўқиётганимизда 
шундай атамага кўзимиз тушса-ю, у аслида нимани 
англатиши мумкинлигидан бехабар бўлсак-да, ўқиш-
ни давом эттирсак, бу ўз маъносига эгами?!
Афсуски, айрим ҳолларда худди шундай тарзда иш 
тутаяпмиз ҳам. Уларни ўзимизча «талқин» ҳам қилаяп-
миз. Ўлчанадиган ўз қаричлари бўлишига қарамасдан 
уларни ўз қаричимиз билан ўлчаяпмиз. Фикрлар хил-
ма-хиллигини бу ўринларда керагидан ортиқча, ўрин-
сиз суиистемол қилаяпмиз. Уларга нисбатан «фолбин-
лик қилиш» ҳоллари ҳам кундалик ҳаётимизда тез-
тез учраб турибди. Бу борадаги «аргумент»ларимиз, 
бор-йўғи, «Менимча шундай бўлса керак»дан нарига 
ўтолмаяпти. Бизнингча, ҳар қандай фан ривожининг 
асоси ҳисобланган атамаларга нисбатан бундай муно-
сабатда бўлиш фанимиз фожиасидир. Шу боис ундан 
узоқроқ юришни афзал билдик ва китобимизнинг 
дастлабки саҳифаларидан бошлабоқ, навбатма-нав-
бат келиши ва биринчи марта ишлатилиш ўрнига 
қараб уларга изоҳ беришга ҳаракат қилдик. Бунда 
2006–2008 йилларда нашр этилган 5 жилдлик «Ўзбек 
тилининг изоҳли луғати»дан кенг фойдаландик. 
Бунинг устига, китобимизнинг асл мағзи – ядроси-
ни ташкил этувчи асосий атамаларнинг халқаро ва-
риантлари (асосан, инглизчаси)га нисбатан ҳам худди 
шундай тарзда ёндашилди. Асосий ва энг муҳим мах-
сус атамаларнинг ўзбекчаси билан бир қаторда, шу 
ернинг ўзида, уларнинг инглизча вариантлари ҳам, 
1
Шу ўринда ўзбек киноижодкорлари томонидан яратилган ва 
ундаги бош ролларнинг бирида Ўзбекистон халқ артисти М.Ража-
бов ўйнаган «Темир хотин» бадиий фильмидаги қуйидаги эпизод-
ни эслайлик: ўзаро суҳбатда темир хотин «Аломатхон»ни яратган 
ихтирочи томонидан «прогресс» сўзи ишлатилганда, унинг маъ-
носига тушунмаган Қўчқорвой ака «нима гресс?» деб савол берга-
ни бежизга эмас. Бу ерда нимага ишора қилинаётганлигини ҳар 
биримиз тушунамиз, албатта.


17
қавс ичида бўлса-да, келтирилди. Чунки ҳозирги за-
монамизда мамлакатимизда хорижий тилларни ва ай-
ниқса, инглиз тилини ўрганишга жуда катта эътибор 
берилаётган бир пайтда ўзимизни бу жараёндан четда 
кўришни истамадик. Бундай ҳолатда қўл қовуштириб, 
бефарқ қараб, оддий томошабин бўлиб ўтириш – биз 
(муаллифлар)га хос хислат эмас.
Китобимизнинг яна бир хусусияти устида тўхтал-
сак: у ўзига хос услубда ва тилда ёзилган
1
. Ундаги ай-
рим масалаларни муҳокама этишда анъанавий усул-
лардан фойдаланилмади. Сунъий равишда босиқлик 
қилинмади. Табиий тарзда ётиғи билан тушунтирил-
мади. Чунки ҳозирги шароитда, ҳаёт тажрибасининг 
кўрсатишича, баъзи бир объектив сабабларга кўра, 
анъанавий, оддий, монотон (бир хил, бир суръатда) 
баён этиш ва тушунтиришлар илм толибларига сези-
ларли таъсир қилмай қолди. Бундай «вариант»да иш 
тутиш уларнинг талабларига етарли даражада жавоб 
ҳам бермаяпти. Уларда бефарқлик, ҳафсаласизлик кай-
фиятини туғдираяпти, мавжуд муаммоларни ҳал этиш 
бўйича қизиқишни кескин уйғотмаяпти, мантиқий 
фикрлашга олиб келмаяпти (жалб қилмаяпти) ва ҳ.к. 
Аксинча, ҳис-ҳаяжон билан, эҳтиросларга берилиб, 
«провокацион» йўллар орқали муаммоларни ҳал этиш 
ва мақсадга эришиш ҳамма вақт ҳам оқилона йўл 
эмаслигини олдиндан билсак-да, баъзи бир объектив 
сабабларга (жумладан, ўқувчиларнинг эътиборини 
ўзига жалб қилиш, уларнинг «мудраб» ўтирганларини 
«уйғотиш», қизиқиш уйғотиш, бефарқлик кайфияти-
дан халос этиш ва б.) кўра, муаллифлар шу йўлларни 
танлади. Чунки, оқиллик чегараси кесиб ўтилмаса 
ёки меъёрга қатъий риоя қилинса, айрим оратор-но-
тиқларнинг ўқув-педагогик амалиёти бу йўлларнинг 
ҳам ижобий самара бериши мумкинлигини ва улар 
1
Буни, аллақачон, сезган бўлсангиз керак-а?


18
бизни кўзлаган мақсадимизга тезроқ етиб боришга 
холисона хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатаяпти.
Ундан ташқари, ўқув қўлланмада амалий молияга 
бевосита дахлдор бўлган бир қатор муаммолар ўқув-
чиларга оддий кўринишда билдирилиб, онгли ра-
вишда ва сунъий тарзда олдиндан очиқ қолдирилди. 
Бундан мақсад, халқона ва ҳаётий «ҳар каллада – ҳар 
хаёл» принципидан ижодий ва ижобий фойдалан-
ган ҳолда тегишли муаммоларни ҳал этиш йўллари-
ни қидириб топишда ўқувчиларнинг фаол иштирок 
этишини таъминлашдир. Ҳеч бўлмаганда, китобимиз 
шу мақсадга эришиш учун бир оз хизмат қилса, муал-
лифлар ўз вазифасини бажарилган, деб ҳисоблайди.
Ва ниҳоят, ҳаётимиз мазмуни комилликка инти-
лишдан иборатлигини ҳаммамиз биламиз. Шу боис, 
комил инсон бўлишга ҳаммамиз интиламиз. Бунинг 
учун, энг аввало, маънавий жиҳатдан бой, баркамол 
бўлишимиз керак. Бу – табиий, албатта. Бироқ, биз-
нингча, биргина маънавий жиҳатдан бой бўлишнинг 
ўзи комиллик учун етарли эмас. Бунинг учун яна мод-
дий (молиявий) жиҳатдан ҳам бой бўлишимиз керак. 
Бугунги кунда, ҳеч бўлмаганда, ўз маънавий ва мод-
дий (молиявий) бойлигининг вобасталигини таъмин-
лашга эришган инсоннигина баркамол, комил инсон 
деб эътироф этса бўлади
1

1
Дарҳақиқат, Фузулийни ёд билсаг-у, дастурхонда – ҳеч вақо 
бўлмаса. «Қуръон»и каримга сажда қилсаг-у, болалар – оч-наҳор 
бўлса. Нақшбандия таълимотини сув қилиб ичиб юборсаг-у, усти-
миз – янги кийим-бош кўрмаса. Профессор ёки академик бўл-
сак-да, одми юриш – қўлимиздан келмаса. Миямиз «виж-виж» 
ақл бўлса-ю, биттагина енгил машина олишга қурбимиз етмаса. 
Ҳар кимга қимматли «фойдали маслаҳатлар»ни бераверсак-да, 
уларнинг бирортасига риоя этишни ўзимиз уддалай олмасак. Ҳар 
қандай «касал»нинг ташхисини «аниқ» қўйсак-да, ўзимиз касал-
лигимизча қолаверсак. Кўплаб муаммоларнинг ечими, тайёр «ре-
цепт»и бизда бўлса-ю, ўзимиз ночор бўлсак. Тинмасдан меҳнат 
қилсаг-у, косамиз бир умр оқармаса... Хуллас, инсондек яшаш 


19
«Амалий молия асослари», маълум даражада, экс-
периментал характерга ҳам эга. У ўзбек тилида илк 
марта нашр этилмоқда. Уни дастлабки тажриба тар-
зида нашр этишдан мақсад молия фанлари ўқитув-
чилари ва бошқа барча ўқувчиларнинг ушбу китобга 
нисбатан фикрларини яхшироқ билишдан иборат. Ўй-
лаймизки, унга нисбатан бефарқ муносабатда бўлмай-
сиз. Китобимизнинг савиясини янада юқори даражага 
кўтариш орқали унинг сифатини оширишга хизмат 
қилувчи фойдали фикрларингизни, маслаҳатларин-
гизни кутиб қоламиз. 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish