РЕЖА: Таҳлил учун олинган кетма-кетликларни тузиш. Clustal Omega дастури ёрдамида нуклеотидлар кетма- кетлигини кўп маротабали тўғирлаш. Филогенетик дарахтни тузиш MEGA дастуридан фойдаланиш (Кўпроқ ҳақиқатга ўхшашлик усули (maximal likelihood), максимал иқтисод (maximal parsimony), чамалаб кўрилган ўртача жуфтлик (UPGMA) ва яқин қўшнилар (Neighbor-joining)дастурлари орқали текшириш). Олинган нуклеотидлар кетма-кетлигини ҳалқаро Генбанк (NCBI) жойлаштириш. Ҳайвонлар паразитларни экспресс-ташхис усули (ПЦР технологияси)
Кладистика (қадимги юнончада kládos - тармоқ) – филогенетик систематиканинг йўналишидир. Кладистик амалиётнинг ўзига хос жиҳати кладистик таҳлил (таксонлар ўртасидаги қариндошлик алоқаларни реконструкция қилишда аргументациянинг қатъий схемаси), монофилияни тушуниш ва лойиҳалаштирилган филогения билан иерархик классификация ўртасидаги бир хил ўхшашликни талаб қилиш ҳисобланади.

Кладистик тахлил эса ҳозирги пайтда қабул қилинган биологик классификациянинг асоси бўлиб, тирик организмлар ўртасидаги муносабатларни ҳисобга олади.