Амалий машгулот №7
Мавзу: Овкатдан захарланишни келтириб чикарувчи микроорганизимлар: сальмонеллалар, ботулизм, протей, стафилокок ва бош. Уларнинг лаборатория ташхиси.
овқатдан захарланишни келтириб чиқарувчи сальмонеллалар ва ичбуруғ касалликларни болаларда кечиши.
ТМИ- Диареяген вируслар, классификаияси, патогенези, лаборатория
ташҳиси.
.
1. Мавзуни асослаш.
Тиббиётда овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарадиган инфекциялар клиник белгиларининг тез намоён бўлиши, кундалик ҳаётда, аҳоли ўртасида кўп учраши билан бошқа инфекциялардан ажралиб туради. Ушбу касалликлар эпидемиологияси, патогенези, клиник белгилари, диагностикаси ва профилактикасини ҳар бир амалиёт шифокори билиши зарур. Ушбу касалликлар юзага келганда кўриладиган умумий ва махсус чора-тадбирлар вақтида ўтказилмаса, шифокорлар текшириш учун бемордан материал олишни тўғри танлай билмаса, аҳоли ўртасида, айниқса болалар орасида бу касалликлар кенг тарқалиб, эпидемик ҳолатлар юзага келиши мумкин.
2. Фанлараро ва фанлар ичи боғлиқлик
Мавзу овқатдан заҳарланиш инфекцияларининг тарқалиши, патогенези, диагностикаси ва профилактикаси бўйича юқумли касалликлар, неврология, эпидемиология, гастроэнтерология, терапия, патологик анатомия ва овқатланиш гигиенаси фанлари билан боғлиқдир.
3. Машғулот мазмуни: 3.1. Назарий қисм.
Овқатдан заҳарланиш (токсикоинфекциялар) қўзғатувчилари
Овқатдан заҳарланиш, асосан, икки хил бўлади:
1) истеъмол маҳсулотларига турли кимёвий моддалар, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ҳар хил ўғитлар, дефолиантлар, десикантлар тушган овқат, сув, ҳўл мевалар, сабзавотлар ва қўзиқориннинг айрим заҳарли турлари билмай ейилганда рўй беради. Бундай касалликлар юқмайдиган (ноинфекцион) заҳарланиш дейилади;
2) озиқ-овқат маҳсулотларига патоген микроблар ёки уларнинг токсинлари тушганда юзага келади. Бундай ҳолларда, одатда заҳарланиш бир томондан овқат билан организмга кирган мик-роорганизмлар, иккинчи томондан эса патоген бактерияларнинг заҳари, яъни токсини ҳисобига вужудга келади. Беморда юқумли касалликдаги каби заҳарланиш (интоксикация) белгилари пайдо бўлади. Бундай касалликлар овқатдан заҳарланиш ёки овқат токсикоинфекцияси деб аталади.
Овқатдан заҳарланишнинг асосий сабаби туриб қолган ёки эскирган, шу жумладан турли шартли-патоген бактериялар билан ифлосланган овқатларни истеъмол қилишдир. Овқатдан заҳарланишнинг қўзғатувчилари жуда кўп. Уларнинг энг муҳимлари турли сальмонеллалар, тилларанг стафилококклар, стрептококклар, спора ҳосил қиладиган анаэроблар (Cl.perfingens), ичак таёқчаси, P.vulgaris, ботулизм қўзғатувчиси ва б.қ.
Do'stlaringiz bilan baham: |