Назорат саволлари:
Бино ва иншоотларнинг жисмоний емирилиши деганда қандай ҳолат тушунилади?
Жисмоний емирилишнинг қандай турлари бор?
Табиий равишда жисмоний емирилиш механик емирилишдан нимаси билан фарқланади?
Жисмоний емирилиш графиги қайси факторларга боғлиқ ҳолда яратилади?
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Д.Г. Золотозубов, М.А. Безгодов. Реконструкция зданий и сооружений. Издательство Пермского национального исследовательского политехнического университета, 2014.
2. В.М.Калинин, С.Д.Сокова. Оценка технического состояния зданий. ИНФРА-М. Москва, 2010.
2 - Мавзу: Қайта тикланадиган ва тикланмайдиган жисмоний емирилишларни аниқлаш бўйича масалалар
Режа:
Табиий эскириш. Механик шикастланиш.
. Қайта тикланадиган ва тикланмайдиган жисмоний емирилиш.
Жисмоний емирилиш графиги.
Таянч сўз ва иборалар: механик шикастланиш, қайта тикланадиган жисмоний емирилиш, қайта тикланмайдиган жисмоний емирилиш, жисмоний емирилиш графиги.
Бино ва унинг конструктив элементларини техник ҳолатини баҳолашнинг мезони жисмоний емирилиш бўлиб, бу бинонинг дастлабки сифат кўрсаткичларининг табиий-иқлимий факторлар ва инсоннинг ҳаётий фаолияти таъсирида аста-секин пасайишида намоён бўлади. Узоқ йиллик эксплуатация жараёнида турли факторлар таъсирида конструктив элементларнинг физик-механик хоссалари вақт утиши билан ўзгариб боради. Техник-эксплуатацион сифатларинининг йўқотиши деганда бино конструктив элементларининг мустаҳкамлиги, бикирлиги ҳамда атроф-муҳитнинг бузувчи таъсирига чидамлилигининг пасайиб бориши тушунилади. Бу сифатлардаги салбий ўзгаришлар натижасида бино вақт ўтиши билан эскириб, унда емирилиш, шикастланиш ҳамда бузилиш аломатлари пайдо бўла бошлайди.
Жисмоний емирилиш табиий ва механик турларга бўлинади. Табиий равишда жисмоний емирилиш - бу қурилиш конструкциясининг дастлабки сифат кўрсаткичларининг турли омиллар таъсирида вақт ўтиши билан пасайиб боришини англатади.
Механик емирилиш - бу қурилиш конструкциясида турли хилдаги динамик, технологик жараёнлар таъсирида фавқулодда ёки аста-секинлик билан шикастланиш ёки деформацияланиш ҳолатларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолатдир.
Емирилиш назарияси бўйича бинолардаги емирилиш икки хил бўлиб, емирилишнинг қайта тикланадиган ва қайта тикланмайдиган турларига бўлинади.
Қайта тикланадиган емирилиш деганда, бинодаги иккинчи даражали конструктив элементлар (масалан, эшик-дераза, пол, осма шифт конструкциялар ва ҳ.к.) нинг вақти-вақти билан таъмирлаш ёки алмаштириш орқали конструктив элементнинг барча сифат кўрсаткичлари дастлабки ҳолатга келтирилиши тушунилади.
Қайта тикланмайдиган емирилиш эса асосан бинодаги асосий юк кўтарувчи конструкцияларга тегишли бўлиб, уларнинг вақт ўтиши билан ёки механик тарзда олган шикастланиш ва деформация ҳолатлари, конструкция ашёсининг таркибий ўзгариши, емирилиши, коррозияга учраши ва ҳ.к.лар таъсирида юк кўтариш қобилияти, бикирлиги ва устиворлик кўрсаткичларининг пасайиши натижасида бинонинг умрбоқийлик даври билан белгиланади. Уларни қайта тиклаш мақсадга мувофиқ бўлмайди, айрим ҳоллардагина махсус лойиҳалар асосида қайта тикланиши мумкин (бу асосан меъморий тарихий обидаларда ёки махсус аҳамиятга эга бўлган объектларга хосдир).
Шу соҳадаги адабиётлар ва меъёрий ҳужжатлар таҳлили натижасида бино конструкцияларининг техник ҳолати билан жисмоний емирилганлик даражасини қуйидагича ифодалаш мумкин .
Статистик маълумотларига кўра, металл конструкцияларнинг тахминан 60% авария ҳолатлари айнан қурилиш монтаж жараёнида, қолган 40% эса эксплуатация мобайнига тўғри келар экан [3]. Металл конструкцияларнинг техник сабаблар туфайли ишдан чиқишида сиқилувчи конструкция элементларининг устиворлигини йўқотиши эвазига -41,3% ни, асосий металлнинг бузилиши – 22,2% ни, пайванд чокларининг бузилиши – 23.8% ни ташкил қилар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |