Амалий машғулот фибролит ҳусуссиятлари, ишлатилиши



Download 370,27 Kb.
Sana26.04.2022
Hajmi370,27 Kb.
#584090
Bog'liq
14 амалий машғ Фибролит ҳусуссиятлари,ишлатилиши


14-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


Фибролит ҳусуссиятлари, ишлатилиши.
Амалий ишнинг мақсади: Фибролит тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш.

Фибролит – бу ўтган асрнинг 20-йиллари охирида ўзи ҳақида маълум қилган қурилиш материалидир. Фибролит арболитнинг аналоги ҳисобланади. Уни цемент, сув ва узунлиги ярим метр ва ундан ортиқ бўлган ёғоч қириндисидан (лентаси) тайёрланади. Ёғоч лентаси туфайли фибролит эгилишда ва сиқилишда юқори мустаҳкамлик характеристикасига эришади. Ёғоч ленталар суюқ шиша ёки хлорланган калций аралашмаси билан шимдирилади. Тайёр бўлган хомашё қолипларга солиниб, прессланади, қуритилади ва фибролит маҳсулотлари олинади. Материалнинг ўртача зичлиги 0,25 дан 0,5 т/м3 гачани ташкил этади.

Фибролит плитаси
Давлат стандартининг амалдаги нормаларига мувофиқ ишлаб чиқарилаётган фибролит плиталар қуйидаги ўлчамларда бўлади: узунлиги – 2400 ва 3000 мм, эни 600 ва 1200 мм, қалинлиги – 30, 50, 75, 100, 150 мм.
Фибролит плиталари зичлиги бўйича қуруқ ҳолатда учта маркага бўлинади:

Плита маркаси

Қуруқ ҳолатдаги плиталар зичлиги, кг/м3

Қўлланилиш соҳаси

Ф-300

250....350

Иссиқлик изоляцион материал сифатида

Ф-400

351....450

Иссиқлик изоляцион-конструктив ва товуш изоляцион материаллар сифатида

Ф-500

451....500

худди шундай



Қурилишда фибролит плиталари иссиқлик изоляцион, конструктив-иссиқлик изоляцион ва акустик материал сифатида қўлланилади. Шунингдек, фибролит плиталарни нисбий намлиги 75% дан юқори бўлмаган хоналарда қўлланилишига рухсат берилади.
Фибролитнинг қўлланилиши.
Фибролит монолит уй-жой қурилишида пойдеворлар учун ечиб олинадиган опалубка вазифасини бажаришда кенг қўлланилади. Фибролитларни қурилишда бундай усулда қўлланилиши осон, тез ва арзонлиги билан ажралиб туради. Уларни ўрнатишда хеч қандай оғир техникага хожат қолмайди. Материалнинг стандарт ўлчамлари ва вазнининг енгиллиги уни қурилиш жараёнида технологиклигини таъминлайди. Фибролитларга ёғоч материаллар каби осон ишлов берилади.

Фибролитларни ечиб олинадиган опалубка сифатида қўлланилиши


Бундан ташқари, фибролитни совуқ температураларда ҳам қўллаш мумкин. Унинг иссиқлик изоляцияловчи хоссалари туфайли бетонни иситишга кетадиган харажатларни камайтиради ва қиш шароитида бинони бутун девори бўйлаб бетонни қуйиш имконини беради.
Фибролит плиталари яхши товуш изоляцияловчи хоссаларга ҳам эгадир. Масалан уларни пол конструкцияларини ётқизиш учун қўлланилганда 20 дБ гача бўлган шоқинни изоляциялаш мумкин.
Замонавий фибролитлар юқори намга чидамлилиги туфайли уларни масалан 75% намлиги бўлган хоналарда фойдаланиш имконини беради. Уларни шунингдек, каркассиз хоналар пардеворларини тиклашда, биноларнинг том қисмларини иссиқлик изоляциялашда ва бино деворларини қуришда қўллаш мумкин.
Фибролитларнинг ютуқлари билан бир қаторда айрим камчиликлари ҳам мавжуддир.
1. Нам температура, об-ҳавонинг иссиб-совуши натижасида фибролитнинг таркиби бузилиши ва иссиқлик изоляцияловчи хоссалари пасайиши мумкин.
2. Материал эски технология асосида тайёрланиши оқибатида нам шароитда унга замбуруғли касалликлар таъсир этиши мумкин.
3. Унинг вазни ёғоч вазнидан 20% га оғирдир, бироқ бетонга нисбатан 4 маротаба енгил бўлганлиги учун қурилишда уларни қўллашда оғир техникага хожат қолмайди.
Download 370,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish