Амалий машғулот № 3
НАЗАРИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ МАСАЛАЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
1. Ишдан мақсад: Талабаларда илмий иши бўйича назарий тадқиқот
ўтказиш ва бу жараёнда назарий тадқиқот усулларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш.
2. Ишнинг мазмуни:Назарий тадқиқотлар муваффақиятли амалга оширилиши нафақат илмий ходимнинг дунёқарашига, қатъийлигига ва мақсад сари интилишига боғлиқ,
балки унинг дедукция ва индукция усулларини қай даражада эгаллаганлиги
даражасига боғлиқ.
Диссертация мавзуси : Йўл харакати иштирокчилари томонидан йўл харакати қоидаларини бузиш холатларининг таҳлили ва уни камайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш.
Маъруза ва амалий машғулотларда келтирилган усулларни бир нечтасидан бизга берилган диссертация мавзуси тадқиқотларида қўллаш мумкун. Илмий тадқиқот қилиш жараёнида биринчи навбатда бизнинг мавзуимиз бўйича синтез усулини қўллаш самаралироқ бўлади. Негаки, бу соҳада келтирилган аксарият маълумотлар илмий адабиётлар, мақолалар, монографияларда бир бирига нисбатан ўхшаш, аммо турлича талқин этилган. Ушбу ҳолатда синтес усули орқали мутахассис ва олимлар томонидан айтиб ўтилган асосий маълумотларни якдил ҳолатда умумийлаштириш, уни тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Мисол учун шахар транспорт инфратузилмасини рақамли технологиялар билан таъминлаш жараёнини, аклли шаҳарга айланишнинг босқичларидан бири сифатида кўрсатиш мумкун. Шунингдек илмий тадқиқот ўтказишнинг дастлабки жараёнларида абстрактлаштириш усули орқали барча йиғилган маълумотлар ичидан ўзимиз учун керакли ва асосийларини ажратиб олган ҳолатда унга ёндашиш самарали бўлади. Мисол учун бизнинг мавзуда ҳаракат жадаллиги, транспорт оқими, ўтказиш қобилияти, тезлик ва бошқа шу каби кўрсаткичлар асосий ҳисобланади. Ҳисоб-китоб таҳлилларини ўтказиш жараёнида асосан ушбу кўрсаткичлардан фойдаланилади. Шу билан бирга эксперимент ёрдамида математик таҳлил усуллари , эхтимоллик-статистика, статистик моделлаштириш усуллари орқали жараёнларни прогнозлаш ва уларни бир-бири билан солиштириш имконияти бўлади. Бу эса кейинчалик кутилаётган натижа ва реал натижалар ўртасидаги фарқ ва сабабларни аниқлашга имконият беради.
Бу борада мисол келтирадиган бўлсак, тадқиқот ўтказиладиган йирик шаҳарни Тошкент деб оладиган бўлсак, ривожланган давлат шаҳарлари орасида асосий транспорт оқими ва бошқа кўрсаткичлари жиҳатидан Тошкент шаҳрига яқин бўлган шаҳарни мисол сифатида олиш ва солиштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади ва шу оркали орадаги фарқлар ва сабабларни аниқлаш жараёни ҳам анча осонлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |