Бўлакли жинслар механик чўкиндилардан ҳосил бўлади. Буларга шағал, қум, гиллар киради.
Кимёвий жинслар асл ёки коллоид эритмаларнинг кимёвий чўкиндиларидан таркиб топади.
Еритмалардан чўкиндилар чўкиши эритмадаги эриган тузлар консентратсияси ва эритма ҳароратига боғлиқ бўлади.
Кимёвий чўкиндиларга: галит, калий тузлари, баъзи бир оҳактошлар, доломит, бокситлар, кремнийли жинслар киради.
Органик жинслар организмларнинг қолдиқларидан ҳосил бўлади. Улар иккига бўлинади.: фитоген жинслар (ўсимликлардан ҳосил бўлади) ва зооген жинслар (ҳайвон қолдиқларидан таркиб топади).
Органик жинсларга чиғаноқли оҳактош, диатомит ва каустобиолитларни (кўмир, нефт) мисол келтириш мумкин.
Аралаш жинслар. Минерал моддаларнинг чўкишида баъзан микроорганизмлар иштирок этади. Бундай йўл билан ҳосил бўлган жинслар «аралаш ёки биокимёвий жинслар» дейилади. Уларга мергел, трепел, опока, яшма, бўр каби жинслар киради.
Чўкинди тоғ жинслари чўкинди жараёни натижасида ҳосил бўлиши мумкин. Чўкинди жараёни сувда, ҳавода ёки организмлар қолдиқларининг йиғилиши билан юзага келади. Агарда нураш жараёнига учраган тоғ жинси маълум транспорт-шамол, дарё сувлари ва бошқалар воситасида бир жойдан иккинчи жойга олиб бориб ётқизилса, бундан ҳосил бўлган тоғ жинси механик йўл билан ҳосил бўлган тоғ жинси дейилади.
Агарда дарё, кўл, денгиз тубида сув таркибидаги тузлар чўкса, бундай ётқизиқларга химоген ётқизиқлар дейилади. Агарда қадимги ўсимликлар ва ҳайвонларнинг чириши натижасида тоғ жинси ҳосил бўлса, бундай тоғ жинсларига органоген тоғ жинслари дейилади.
Агарда тоғ жинси ҳосил бўлишида органик ва химик жараён биргаликда кузатилса, бу жараёнлар натижасида ҳосил бўлган тоғ жинсларига аралаш тоғ жинслари дейилади. Чўкинди тоғ жинслари қуйидаги асосий хусусиятларни ўзида мужассамлаштиради ва шу хусусиятлари билан бошқа тоғ жинсларидан фарқ қилади:
1.Қатламлик. Чўкинди тоғ жинслари бошқа тоғ жинсларидан фарқли бўлиб, у қатламлилик хусусиятига эга.
Қатлам икки четидан аниқ текислик билан чегараланган бўлади. Қатламлар кетма-кетлиги тоғ жинси қирқимини ҳосил бўлиши даврида бўлиб ўтган жараёнлардан дарак беради.
2. Кўпчилик чўкинди тоғ жинслари ғовакдор бўлади. Тоғ жинсининг ғоваклиги деб, тоғ жинсидаги ғоваклик хажмининг тоғ жинси хажмига бўлган нисбати тушунилади
3. Чўкинди тоғ жинсларининг яна бир характерли томони уларнинг таркибида ҳайвон ва ўсимлик қолдиқлари ёки изларнинг бўлишидир. Бу ҳаммаси давр ётқизиқлари учун характерли.
4. Чўкинди тоғ жинслари термодинамик шароитда ҳосил бўлганлиги учун уларнинг таркиби, хусусияти ва ранги ҳосил бўлган географик шароитга бог`лиқ. Масалан, чўл сахрода ҳосил бўлган тоғ жинслари сарғиш рангли, совуқ иқлимда шароитда ҳосил бўлаётган тоғ жинсларининг ранги кўк-кулранг бўлади.
Седиментастия ва диогенез ҳақида тушунча. Чўкиндининг йиғилиш жараёни седиментастия дейилади. Чўкиндига тушган чўкма ўз оғирлик кучи остида ва ҳар хил физикавий-кимёвий жараёнлар натижасида тоғ жинсига айланади.
Чўкинди тоғ жинсига айланиш жараёни диогенез дейилади. Диогенез икки босқичдан иборат.
И. Босқич садиментастия жараёни билан бирга борадиган ойнгенез яъни чўкинди йиғилиши ва унинг жипсланиши.
ИИ. Чўкинди йиғилиб бўлгандан кейинги жараён – эпигенез.
Диогенез жараёни то жинси қурилиш хусусиятларининг юзага келишида катта рол ўйнайди. Диогенез жараёни ҳар-хил тоғ жинсларида ҳар-хил бўлади. Масалан, қум ва қумли тоғ жинси диогенез жараёнида катта ўзгаришга учрамайди, унинг хусусияти деярли ўзгармайди.
Шундай қилиб чўкинди тоғ жинслари пайдо бўлиш шароитларига қараб бир-биридан кескин фарқ қилади ва учта асосий гуруҳга бўлинади:
1. Механик.
2. Кимёвий.
3. Органик чўкинди тоғ жинслари
Do'stlaringiz bilan baham: |