Амалий машғулот №2: Ишлаб чиқариш да бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва жароҳатланиш (травматизм) кўрсаткичларини аниқлаш. - Амалиёт ўқитувчиси: Суюнов С.Ғ.
Амалий машғулот №2: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва жароҳатланиш (травматизм) кўрсаткичларини аниқлаш. - Ишдан мақсади: Талабаларни ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсиз ходисаларни ҳар томонлама текшириш методикаси ва травматизмнинг кўрсаткичларини аниқлашни ўргатиш.
-
- Ишнинг вазифалари:
- 1.Ишлаб чиқаришда бахтсиз ходисаларни ҳар томонлама текшириш методикаси (усули) ни ўрганиш.
- 2.Ишлаб чиқаришда содир бўлган битта бахтсиз ходисани текшириб уни хужжат асосида расмийлаштириш яъни “Н-1” шаклдаги далолатномани тузиш.
- 3.Талаба варианти бўйича жароҳатланиш кўрсаткичларини аниқлаш.
1. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР - 1. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
- «Ишлаб чиқаришда бахтсиз ходисаларни текшириш ва уларни хисобга олиш» низомига биноан ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсиз ходисаларнинг барчаси (агарда ишчи ва хизматчи шу туфайли бир ва ундан ортиқ кунга ўз иш қобилиятини йўқотган бўлса) ҳар томонлама текширилиб «Н-1» шаклидаги махсус далолатнома билан расмийлаштирилиши шарт.
- Бахтсиз ходисалар қуйидаги ҳолларда текширилади ва хисобга олинади: жарохатланиш ва захарланиш, кучли касб касалланиш, иссиқлик зарбаси, куйиш, совуқ уриши, чўкиб кетиш, яшин уриш, хайвонлар ва хашоратлар билан контактда бўлиш натижасида шикастланган ҳамда булардан ташқари табиий офатлар (ер қимирлаш, кўчиш, сув-босиш, сел келиш, кучли шамол ва х.к.)да бўлиб:
- -ўзининг меҳнат вазифасини бажараётганда (шу билан бирга хизмат сафари вақтида) ҳамда корхона манфаатини кўзлаб бирон бир харакат қилганда;
- -корхона транспортида ишга бориш ва қайтиш йўлида ёки махсус шартнома асосида бошқа ташкилотнинг транспортидан фойдаланилганда;
- -корхона худудида ёки бошқа жойларда иш вақтида ҳамда дам олиш вақтида, иш қуролларини; кийимларини тартибга солиш вақтида, иш бошлашдан олдин ва иш тамом бўлгандан кейин;
- -шанбаликлар (якшанбаликлар) ўтказишда (қаерда ўтказилишидан қатъий назар), корхоналарга ёрдам беришда;
- -ишлаб чиқариш объектларида, ускуналарда авариялар содир бўлганда;
- -иш вақтида жамоа транспортида ёки объектларни кузатишда пиёда юрганда, ҳамда маъмурият вазифаси билан иш жойларига жўнаб кетишда;
- -иш вақтида шахсий автотранспортда, агарда ундан иш вақтида фойдаланиш хақида маъмуриятнинг фармойиши бўлганда;
- -иш вақтида, агарда бошқа шахс томонидан тан жарохати етказилган ёки ишчининг ўзининг мехнат вазифасини бажараётганда қасддан ўлдирилган бўлса.
- Ишлаб чиқаришда бахтсиз ходиса натижасида хизматчи ўзининг иш қобилиятини бир кун ва ундан кўпга йўқотган бўлса ёки шу кўрсатилган вақтга бошқа ишга ўтказилган бўлса, медицина ходимларининг хулосасига асосан «Н-1» далолатномаси билан қайд қилинади.
- Бахтсиз ходисаларни аниқлаш усуллари
- Бахтсиз ҳодисаларни аниқлаш
- 2.ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА БАХТСИЗ ХОДИСАЛАРНИ ТЕКШИРИШ УСЛУБИЯТИ
- Ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни аниқлаш учун асосан қуйидаги усуллардан фойдаланилади.
- 1. Статистик усул. Бу усул бахтсиз ҳодисаларнинг статистик ҳисобга олган ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш материалларини таҳлили қилишга асосланган. Мазкур усул ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларни тахлил қилиш учун асосий материал бўлишдан ташқари, бахтсиз ходисаларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш учун амалий маълумот беради.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |