Солиқ тўловчилар
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ѐки
ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик
шахслар,
шу
жумладан
Ўзбекистон
Республикасининг
норезидентлари ер солиғини тўловчиларидир.
Солиқ солиш объекти
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ѐки
ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари
солиқ солиш объектидир.
Солиқ солинадиган база
Ер участкасининг солиқ солинмайдиган ер участкалари
майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони солиқ
солинадиган базадир.
- Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 27 мартда 1118-сон
билан рўйхатдан ўтказилган Ер солиғини ҳисоблаб чикариш ва
тўлаш тартиби тўғрисида йўрикноманинг 30-бандига мувофик,
алоҳида бинолар ѐки хоналар бошка юридик ва жисмоний
шахсларга ижарага берилганида ер солиғини балансида ушбу бино
бўлган юридик шахс тўлайди. Ана шу тартиб жисмоний шахс
мулки бўлган хоналар ижарага берилган ҳолларга ҳам татбик
46
этилади.
Шу тарика, агар хонани юридик ѐки жисмоний шахсдан
ижарага олинса, ер солигини ижарага берувчи тўлаши керак.
Агар шартнома шартларига кўра агентлик ўзи ер солиғини
тўлаши керак бўлса, юкорида кўрсатилган Йўрикноманинг 31-
бандига мувофик, у тураржой эгаллаган умумий майдондан ва
мазкур юридик шахс томонидан фойдаланиладиган хоналар
ҳиссасидан келиб чикиб хисоблаб чикарилади. Амалда ер солиғи
ставкаси каватлар сонига бўлинади ва олинган сўмма хоналар
майдонига кўпайтирилади. Агар агентлик тураржой биносидан
ташкарида участкага эга бўлса, ер солиғи тўлик ставкадан келиб
чикиб тўланади.
1. Корхона Қўқон шахрининг 2 зонасида 0,5 га ер майдонига ,3
зонасида 0,3 га ер майдонига эга булса, канча микдорда 1 йилга
солиқ тўлайди?
2. Корхона йил давомида 5млн.соф фойда олган. У канча микдорда
ва кандай тартибда ижтимоий инфратузилмани бюджетга тулайди?
3. Агентлик 4 каватли бинода хонани ижарага олган. Ер солиғи
ҳисоб-китобида эгаллаган майдон каватлар сонига бўлинадими?
Ёки бутун 4 кават учун ер солиғи тўланиши керакми?
4.Корхона Фарғона шахрида ўз фаолиятини амалга оширади. Ер
солиғини хисоб – китобини амалга оширишда бу корхона 3- зонада
жойлашган.
Берилганлардан фойдаланиб корхонага 2011 йил учун юридик
шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисобланг.
5. Ишлаб чиқариш корхонаси фойда солиғи тўлангунга қадар
фойдаси 18244,0 м.с ни ташкил этган.
Берилганлардан фойдаланибишлаб чиқариш корхонасига 2010
йил учун юридик шахслардан ундириладиган ободонлаштириш ва
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисобланг.
47
Do'stlaringiz bilan baham: |