АМАЛИЙ ИШ – 1
Сигналларни спектрал тахлили
Ишдан максад: талабаларга жорий мавзуга оид билимларни бериш хамда тегишли қурилмалар, униг иш тамойили хамда сигналларини шакллантириш шунингдек уларни қайта ишлаш принципларини ўргатидан иборат.
Назарий қисм:
Сигналларни спектрал тахлили
НЭ ишлаш режимлари ва ушбу занжирларни чикишидаги спектр таҳлил этиш усуллари
Ночизиқли элементлар ва ночизиқли электр занжирларда кириш сигнали спектрининг бойиш ва ўзгариш ҳодисаси рўй беради. Бойиган ток спектрининг баъзилари фойдали, қолганлари фойдасиз ҳисобланади. НЭ ва НЭЗ лари кириш тебранишлари (кириш кучланиши, сигнали) сонига қараб:
Бундан ташқари бигармоник режими тебраниш частоталари ω1 ва ω2 ларнинг ўзаро нисбатига қараб: синхрон режим, агарда ω1 ни ω2 га нисбати катта бўлмаган сонлар нисбатида бўлса, яъни
Асинхрон режим, агарда ω1 ни ω2 га нисбати катта бўлмаган сонлар нисбатида бўлмаса деб фарқланади.
НЭ ва НЭЗ ларида ўтаётган токни гармоник ташкил этувчиларга ёйиш ва уларнинг қийматларини аниқлаш масаласининг турли усуллари мавжуд:
1. Каррали аргументли тригонометрик функциялардан фойдаланиш усули. Бу усул НЭ ВАТи n-даражали полином билан аппроксимацияланганда қўлланилади.
2. Кесиш бурчаги (Берг) усули. Бу услдан НЭ ВАТ ини синиқ чизиқ билан аппроксимацияланганда ишлатилади.
3. Бессель функиясидан фойдаланиш усули. Бу услдан НЭ ВАТ ини экспонентасимон функция билан аппроксимацияланганда ишлатилади. 4. 3 ва 5 ординаталар усули. Бу усулдан фойдаланганда НЭ ВАТ ни аппроксимациялаш талаб этилмайди. Ток спектрал ташкил этувчилари графо-аналитик усулда аниқланади.
Каррали аргументли тригонометрик функциялардан фойдаланиш усули
НЭ ВАТи учинчи даражали полином билан аппроксимацияланган бўлсин,
тригонометрик формулалардан фойдаланиб, НЭ дан ўтаётган ток спектрал ташкил этувчилар йиғиндиси шаклида ифодалаймиз
ХУЛОСА:
Ушбу лаборатория ишини бажариш мобайнида биз сигналларни спектрал тахлили, унинг иш тамойили хамда сигналларни шакллантириш ва уларни қайта ишлаш принципларини атрофлича ўрганиб чиқдик. Ночизиқли элементлар ва ночизиқли электр занжирларда кириш сигнали спектрининг бойиш ва ўзгариш ҳодисаси рўй беради. Бойиган ток спектрининг баъзилари фойдали, қолганлари фойдасиз ҳисобланади. Улар тебранишлари сонига қараб моногармоник, бигармоник ва полигармоник режимларида фарқланади.
Яна шуни ҳам такидлаш керакки, графо-аналитик усул ночизиқли элемент орқали ўтаётган ток спектрал ташкил этувчиларини тақрибан ҳисоблашда ишлатилади. Уч ордината усули ёрдамида токнинг доимий ташкил этувчиси ва биринчи, иккинчи гармоникалари амплитудаларини аниқлаш имкониятини беради. Беш ордината усули эса яна қўшимча учинчи ва тўртинчи гармоникаларини аниқлаш мумкин.
Шунингдек, Бессел функциясидан фойдаланиш усули хақида айтадиган бўлсак, бу усулдан ночизиқли элементлар волт ампер характеристикасини экспонента билан аппроксимацияланганда фойдаланилади. Кесма бурчак усули ёки бўлмаса Берг усулида ночизиқли элементлар волт ампер характеристикасини синиқ чизиқ билан аппроксимациялаганда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |