Қамал ёхуд, Енгилмас қалъа (ўтмишдан ҳикоя) 1



Download 27,37 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi27,37 Kb.
#175442
  1   2   3
Bog'liq
Қамал ёхуд, Енгилмас қалъа


Қамал ёхуд, Енгилмас қалъа
(ўтмишдан ҳикоя)


1
Ўшанда 1220 йилнинг куз ойлари эди. Ҳавонинг қовоғи осилган, изғирин шамол эсарди. Дарахтларнинг сарғайган барглари битта-битта бўлиб ерга тушар, дайди шамол эса уларни тортқилаб учириб ўйнарди. От туёқлари остида топталган ўт-ўланлар бемажол бош кўтарарди гўё. Сон-саноқсиз лашкар ортидан келган чанг-тўзон ҳавога ўрларди.
Ахсикент қалъаси узоқ-узоқлардан, элас-элас кўзга ташланди. Суворийларни эргаштириб бораётган саркарда қўлини баланд кўтариб, уларга тўхташга ишора берган заҳотиёқ ҳамроҳлари от жиловини тортишди.
Саркарда икки оёғини отнинг узангисига тираганича эгарда тик туриб, Ахсикент қалъаси томон тикилди. Мана ўша Хитой, Ҳиндистон, Ўрта денгиз мамлакатлари билан савдо қиладиган, дунёга донғи кетган Фарғонанинг пойтахт шаҳри Ахсикент, кўз ўнгида намоён бўлиб турибди. Унинг ўнг томонидан Қасарт (Сирдарё) дарёси тўлғониб оқмоқда.
Мўғил хони Чингизхоннинг бирдан-бир орзуси бу гўзал шаҳарни қўлга киритиб, унинг беҳисоб бойликларига эга бўлиш эди. Кучлихонни мағлуб этгач, бирин-кетин Фарғонанинг шаҳарларини забт эта бошлади. Навбатдагиси Ахсикент ва Косон шаҳарлари эди.
Ахсикентни забт этиш учун Чингизхон энг ишончли саркардаси Жоба нойонни ўн минг аскар билан жўнатганди.
Ахсикент яйловларига мўғул қўшини чодир тикиб урушга ҳозирлик кўра бошлади.
2
Душман бостириб келаётганлиги ҳақидаги шум хабар аллақачон шаҳарга етиб келганди. Ташқаридан қалъада осойишталик ҳукм сураётгандек туюлса-да, ичкарида урушга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда эди. Ахсикент ҳокими Исмоил зудлик билан қалъадаги аҳолини Қасарт дарёсидаги оролга кўчириш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бироқ кўпчилик одамлар бу қарордан норози бўлишди. қалъада қолиб, душманга қарши жанг қилиш истагини билдиришди. Асосан кексалар ва болалар бир нечта отлиқ аскарлар кузатувида шаҳарни тарк этишди.
Аркда, саркарда, амир, беклар йиғилишиб шаҳарни душмандан мудофаа қилиш билан банд бўлсалар, Работда аслаҳасозлар қурол ясаш билан овора эдилар.
Арк ва Шаҳристон атрофи баланд деворлар билан ўралган. Мардикуш, Косон, Масжиди Жомеъ ва Регхона дарвозалари янада мустаҳкамланди. Шаҳар атрофидаги чуқур хандақларга сув тўлдирилди.
Душман сон жиҳатидан анча устун бўлса-да бу ахсикентликлар юрагига ғулғула сололмади. Улар ўз ватанларини ҳимоя қилиш учун жонларини фидо қилишга ҳам тайёр эдилар.
Атрофга қоронғулик чўкиши билан қалъа деворларига ўрнатилган тошчироқлар ёқилиб, қўлларига машъала тутган ясовуллар атрофни синчковлик билан кузатишни давом эттиришарди.
Эрта тонгдаги сукутни Арк томон елиб бораётган от туёқларининг дупури бузди. Бу салоҳлар1 бошлиғи Тураш ботир эди. У тўғри шоҳ Исмоил ҳузурига ошиқди. Уни кўрган ясовуллар найзаларини четга олиб йўл бўшатишди.
Шоҳ Исмоил одатдагидек сахар мардондан хонасида чуқур ўйга толганича ўтирар, остонада эшик оғаси топшириқ кутиб зийраклик билан унга мунтазир бўлиб турарди.
Зинадан кўтарилаётган оғир этикларнинг гурс-гурсидан шоҳ Исмоил сергак тортди.
Унинг рухсати билан хонага Тураш ботир кириб келди.
- Онҳазратим, мўғул чопарлари олиб келишди, - деди қўлидаги матога ўралган мактубни узатиб.
- Ҳузуримга барча саркардаларни чорланг, - деди шоҳ эшик оғасига.
- Хўп бўлади, онҳазратим, - деб хонани шошилинч тарк этди Тураш ботир.
Шоҳ Исмоил мактубни очди. Унда шундай сўзлар ёзилганди: «Уч кун муҳлат. Агар таслим бўлмасанглар, шаҳарнинг кулини кўкка совураман»
- Буни ҳали кўрамиз, - деди шоҳ Исмоил уйқусизликдан қизарган кўзларидан ўт чақнаб.

Download 27,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish