Қамал ёхуд, Енгилмас қалъа (ўтмишдан ҳикоя) 1


Салощлар-дарвозабонлар. 2. Щировул



Download 27,37 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi27,37 Kb.
#175442
1   2   3
Bog'liq
Қамал ёхуд, Енгилмас қалъа

Салощлар-дарвозабонлар.

2. Щировул - олд =исм =ышинлар.
3. Барон\ор - ынг =анот =ышинлар.
мўғулларга орқа томондан, биз ахсикентликлар олдиндан зарба берсак, душманни тор-мор этамиз. Бироқ улар ҳамжиҳатликда бу ишни амалга оширишга рози бўлишармикин? Бирлашмаса ҳа демай мўғуллар уларга ҳам ҳужум қилиши аниқ. Унда уларнинг ҳоли не кечади?


5
Қалъадан отилиб чиққан икки отлиқнинг изидан ўн нафар мўғул суворилари от солди. Аммо уларга етишнинг иложи бўлмади. Отлар ниҳоятда чопқир эди.
- Нима, дединг? Шундай ўлжани қўлдан чиқардиларингми? Ахир улардан қалъани забт этиш йўлларини сўраб-суриштириб олардим. Айтмаса терисига сомон тиқардим, - деди Жоба нойон Кўкалдош саркардага ўшқириб.
- Саркардам, бу отлар само отларига ўхшайди. Териси ҳам ўзгача - қизил, худди қон рангидир. Чунонам абжир, хипча, оёқлари узун, қўлтиқлари тагида кўз илғамас қанотлари бор. Уларга минган чавандоз ҳар қандай елдирим ёвни осонликча қувиб етади. Ҳар қандай ёвдан ҳам шундай қочиб қутила олади, - деди Кўкалдош саркарда.
- Йўқ - е, - деди саркарда Жоба нойон ҳайратини яширолмай. - Ўша отлар фақат меники бўлишини хоҳлайман, - деди қисиқ кўзларини Кўкалдош саркардага тикиб.
6
Илиқ кунлар ортидан совуқ кунлар кела бошлади. Ерга қор тушди. Ариқлар четларини енгил муз қоплади. Мўғуллар ичкарига киролмай оч қашқирдай қалъа атрофида ҳамон изғиб юришарди. Наҳот беш ойдан буён Жоба нойоннинг лашкарлари Ахсикентни забт этишнинг уддасидан чиқолмаса. қайси шаҳарга ҳужум қилган бўлса уч кун ичида ишғол қилганди. Бундай сарсон-саргардонлик кунлар унинг бошига тушмаганди.
Бир томондан Чингизхоннинг юбораётган «салом» лари ва қаҳратон қишнинг совуқлари унинг ғашига тегарди.
Дарвоқе, анчадан буён қалъа қамалда бўлса-да на озиқ-овқат, на сувдан зориқиш бор эди. Бунинг сири нимада экан?
Ана шундай кунларнинг бирида сўқмоқ йўл бўйлаб бир аёл, орқасидан ўспирин йигитчани эргаштириб Ахсикент қалъаси томон кетиб борарди. Бу аёл қароқчи Салим чўтирнинг беваси, ортидан изма-из бораётган унинг ўғли. Йўловчилар узоқ йўл босиб чарчашган шекилли зўрға қадам ташлаб, қалъа томон бир-бир боқиб, яна олдинга қараб юришарди. Бу аёл бир неча йиллар аввал ҳиндистонлик савдогар йигитни севиб, Ахсикентнинг не-не ботир йигитларининг юрагига ўт солиб, уларни доғда қолдириб бир кечада севгани билан қочиб кетган Сафар кулолнинг қизи Зебогул. Шўрлик ота-онаси дод деганича қолаверди. Лекин у савдогар йигит билан бахтли бўлолмади. Муҳаббат шаробидан татиб кўриш ҳар иккисига ҳам насиб этмади. Айтишларича, карвон ярим тунда қалъани тарк этади. Қиз туяларга ортилган сандиқнинг ичида бўлади. Дарвоза соқчиларининг бепарволиклари туфайли сандиқларни текширмай ўтказиб юборишади. Эртаси куни чошгощда қизни озод қилишади. Бундан хабар топган карвонбоши Зебогулни қалъага қайтиш, савдогар йигитга эса олиб бориб қўйишини, сўрайди. Бироқ ҳар иккиси ҳам бир-биридан ажралмаймиз дегач, шаштидан қайтади.
Карвон икки кун саҳрода юрганидан сўнг катта барханлар орасидаги сув қудуқ олдида тўхтайди. Йўловчилар туяларини суғориб, ўзлари ҳам дам олишади.
Ярим тундаги ҳайқириқдан щамма уйғониб кетади. қароқчи Салим чўтир карвонга ҳужум қилганди. Уйқусираган савдогарлар ва соқчилар ўз вақтида ҳужумни ҳайтара олишмайди. Натижада кўпчилиги ҳалок бўлади. Уларнинг мол-мулки қароқчилар томонидан талон-тарож қилиниб, Зебогул асир олинади. Ўша тунда унинг қайлиғи ўлдирилади.
Қароқчилар тонг отиши билан Зебогулни Салим чўтирнинг ҳузурига олиб киришади. Ўн саккизга кирган бу дилбар қизни кўрган қароқчилар сардори унга ошиқ бўлиб қолади.
Ўша куниёқ Зебогулни тан маҳрамликка олади. Орадан йиллар ўтади. Бу саҳродан ўтган савдо карвонлари кўп бор таланади. Бебаҳо бойликларидан, жонларидан ажралган савдогарлар шу ерда абадий қўним топади.
Бундай воқеалар кўп бўлгач, савдо карвонлари қўриқчилар билан юрадиган бўлади.
Навбатдаги карвонга қилинган ҳужумда қароқчилар сардори Салим чўтир ўлдирилиб, тирик қолган йигитлари тум-тарақай бўлиб қочиб кетади. Шу тариқа Зебогул ва унинг ўғли Содиқ озод бўлади.
Қалъа атрофида изғиб юрган соқчилар она-болани олдига солиб зудлик билан мўғул саркардасининг ҳузурига олиб келишди.
Жоба нойон аввал аёлни қароргоҳида қабул қилди. Унинг нияти қандай бўлмасин, қалъанинг сув йўлини билиш эди.
- Нима мақсадда Ахсикентга келяпсан? - сўради Жоба нойон.
- Ўзим туғилиб ўсган юртимга қайтаяпман.
- Ёнингдаги ўғлингми?
- Ҳа
- Унда айтчи, нега юртингдан кетиб қолгансан?
- Бунинг тарихи узоқ. Уни сенга қизиғи ҳам йўқ. Ўзинг айтчи, нега бу қалъа атрофида изғиб юрибсан, - деди аёл саркарданинг айёрона кўзларига тик боқиб.
- Эй, тилинг ҳам бурро экан, - деди саркарда. - Беш ойдан буён Ахсикентни қамал қиляпман. Шу кунгача унга бирор жон кириб чиққани йўқ. Сен ва ўғлинг биринчи бўляпсизлар. Мушук сичқонни пойлагандек, мен ҳам пайт пойлаяпман. Аммо не-не абжир йигитларимдан ажралдим. қалъани ишғол қилсам одамларни қиличимдан ўтказиб, унинг кулини кўкка совурардим, - деди белидаги қиличини қинидан суғуриб.
- Нима керак ўзи сенга? Нима истайсан қалъадан? - деди аёл хиёл овозини кўтариб.
Аввал саркарданинг бароқ қошлари чимирилди. Сўнг эса шахдам сўзлай бошлади.
- Айтишларича, узоқ юртлардан келаётган савдо карвонларининг кети узилмас эмиш. Улар келтирган юклар бир-икки кун ичида сотилиб, Ахсикент ҳунармандлари тайёрлаган тилла тақинчоқ, чинни, кўза, биллур идишларни олиб қайтишар экан. Бу қалъадаги беҳисоб бойликларнинг ҳаммаси меники бўлишини истайман, - деди Ахсикент томон оч кўзларини тикиб.
- Э, ҳо иштаҳанг карнай-ку. Ниятинг яхши эмас. Бу мол-дунё кимга вафо қилибди-ки, энди сенга вафо қилса. Ҳамманинг топгани ўзига буюрсин. Яхшиси юртингга қайтиб кетганинг маъқул, - деди аёл.
- Тилингга эрк берма. Бўлмаса суғуриб оламан. Ундан кўра менга ёрдам бер. Сув йўлини кўрсат?
- Мен қаердан билай, - деди аёл.
- Унда ўғлингни кўз ўнгингда ҳасарт дарёсига чўктириб юбораман. Олдингда икки йўл турибди, бирини танла.
Аёл чуқур ўйга толди. Нима қилсин?! Бири ўзи туғилиб ўсган юрти. Неча йиллардан буён уни кўришни соғиниб яшади. Уни дунёга келтирган ота-онаси шу қалъада яшайди. Қилган гуноҳларини авф этишларини сўраб юртига талпиниб келаётганди. Ҳали унинг гуноҳларини кечиришадими, йўқми, ёлғиз Яратганнинг ўзи билади. Айтинг, айтинг, падари бузруквори, волидаи муҳтарамаси тирикмикан? Эсон-омон юришганмикан?
Ўша қароқчилар манзилида бир неча бор ўзини ўлдиришга шайланган, лекин мана шу ўғлини деб қаттиқ изтиробларга бардош берганди. Уни деб яшади. қандай қилиб фарзандининг ўлимига рози бўлади! Ундан кўра онасининг жонини сўраса бўлмасмикан?
Фарзанд онанинг борлиғи. Ундан ҳеч қачон, ҳеч бир она воз кечмаган. Ҳатто ўлим олдидан фарзанди онасининг жонини сўраса она бажонидил рози бўлиши аниқ.
- Борди-ю мен сув йўлини ўғлимни қўйиб юборишинг ростми? - деди аёл синчков кўзларини саркардага тикиб.
- Албатта, шундай қилишга ваъда бераман, - деди шошилиб Жоба нойон.
- Унда ўғлимга от бер, ҳозироқ уни орқасига қайтариб юбораман.
Энди Жоба нойон ҳам ўйланиб қолди. Ўғлини озод этмаса бу аёл сирни айтиши гумон. Борди-ю ўғлини қўйиб юборса, айтмаслиги ҳам мумкин. Бироқ ҳар бир она фарзандининг яшашини хоҳлайди. Яхшиси шу аёл айтганича бўла қолсин.
- От келтиринг, - деди соқчиларнинг бирига.
Она яйловда от чоптириб бораётган ўғлини ортидан дуога қўл очди. «Илоҳим Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин». Аёл ўғлининг қораси кўринмай қолса ҳам ортидан тикилиб турди.
Сўнг саркардага қараб:
- Мен ҳам бориб ўша сув йўлини кўрмаганман. Айтишларича, Косон шаҳрининг катта ариғидан сопол қувурларда сув олиб келинган экан. У катта ҳовузларни тўлдириб тураркан. Бу сирни қалъадаги яшаётганларнинг ҳаммаси ҳам билавермайди. Мен ҳам отамдан эшитганман. Акам ҳадеб сўрайвергач, отам сўзлаб берганди. Шунда менинг ҳам қулоғимга чалинганди. Бироқ бу сирни ҳеч кимга айтмасликни уқтирганди.
- Кўкалдош саркарда, йигитлар билан Косон ариғига борасан. Аввал тўхта, бу нима деяпти? Косон қаерда ётибди. Наҳотки сув йўли шунча узоқ масофадан келса, - деди Жоба нойон иккиланиб.
- Мен ҳам ишонгим келмаяпти, - деди бошига қулоқчинини бостириб олган Кўкалдош саркарда.
- Мен эшитганимни айтаяпман, - деди аёл босиқлик билан.
- Бориб текширинг, сўзлари ростмикан? - деди Жоба нойон
- Хўп бўлади саркардам, - деди Кўкалдош тўнгакдек гавдасига қарамай чаққонлик билан отига миниб.
Чошгоҳдан сўнг икки сипоҳи билан Кўкалдош саркарда от чоптириб Жоба нойон ҳузурига келди.
- Тўғри, Косон ариғи тоғдан тўйинаркан. Суви зилол, ширин экан. Бироқ Ахсикентга келадиган сув йўлини тополмадик.
Унинг сўзларидан тутоққан Жоба нойон бор овози билан қўриқчисига ўшқирди: - қани ўша аёл? Зудлик билан ҳузуримга келтиринг.
Икки соқчи қуршовида аёл қароргоҳга кирди.
- Ҳозир ўғлингни топтириб ўлдираман. Ўзингни эса бурда-бурда қилиб гўштингни итларга едираман, - деди важоҳат билан Жоба нойон.
- қувурларни шундай ўрнатишганки, уни ҳар қандай одам ҳам тополмайди. Унда сув йўлининг сири қаерда қолади? Ариққа сомон оқизилса, қувур атрофида борган сомон гирдоб ҳосил қилади, - деди аёл мағрурлик билан.
Шундай қилиб енгилмас қалъанинг сири аён бўлди.
7
Ахсикент қалъаси: совуқ кунлар кетиб илиқ кунлар шамоли эса бошлади. Ариқ четларидаги музлар аста-секинлик билан эришга тушди.
қалъадагилар бошига оғир кунлар тушди. Бир томондан тинимсиз жанглар, иккинчи томондан сувсизлик уларнинг тинка-мадорини қурита бошлади.
қалъа ичидаги катта-катта ҳовузларнинг суви тугаганига ҳам анча бўлди. Аксига олиб ёққан қор сувлари ҳам тугаб битди.
Урушда кўпчилик қурбон бўлди. Шоҳ Исмоил ўйланиб ўйига етолмасди, охири қалъада қолганларни йиғиб шундай деди:
- Биродарларим, қўлимиздан келганича қалъани мудофаа қилдик. Бунинг учун барчангизга ташаккур. Энди охирги вазифани ҳам бажариш лозим. Бу бизнинг боболаримиздан мерос бўлиб қолган ноёб китоблар ҳамда бойликлардир. Уларни мустаҳкам жойга яширайлик. Келгусида авлодларимизга қолсин. Орамиздан бирорта одам тирик қолса бу бойликларни эзгулик йўлида сарф қилсин.
- Тўғри сўзладингиз ҳазратим, - баравар уни маъқуллашди йиғилганлар.
Ердан аста-секинлик билан кўм-кўк майсалар бош кўтарди. Атрофда баҳор нафаси уфурди. қалъадаги дарахтлар навдасида куртаклар ниш ура бошлади.
Сувсизлик ҳамманинг мадорини қуритди. Жангда қилич тутиб, от ўйнатиб душманнинг додини берган билаклар ҳолдан тойган. Бугун душман билан жанг қилишга мадори ҳам йўқ. Бироқ ахсикентликлар душманга асир тушишни ор деб билишади.
Ҳамон атрофда мўғуллар изғиб юрар, қалъадагиларни таслим бўлади, деган умидда ҳужумга ошиқишмасди.
Бугун қалъадагилар эрта тонгда айтилган азондан сўнг жомеъ масжидига йиғилишди. Бомдод намозидан сўнг ҳаммалари масжидга таъзим қилишиб, дарё ёқасидаги қалъа девори зинасидан бирин-кетин юқорига кўтарилишди.
Аста-секинлик билан тонг ота бошлади. Пастда азим ҳасарт тўлғаниб оқарди. Сув сатҳидан қалъа девори саксон газ юқорида эди. қалъа ҳимоячилари бир-бирлари билан сўнгги бор видолашиб, девордан дарёга сакрадилар. Шоҳ Исмоил қалъага назар солди, ич-ичидан келаётган нидо юзага чиқди:
- Кечир мени, она юртим, сени кўз қорачиғимдай асрай олмадим. Сон-саноқсиз душманга бас келолмадим. қўшниларимга умид қилгандим. Минг афсус, биз бирлаша олмадик. қўлимиздан келганича сени ҳимоя қилдик. Энди гуноҳкор ўғлингни кечир, - деди кўзларидан шашқатор ёш оқиб.
Сўнг эса ўзини дарёга отди. Сув уни ўз бағрига олди. Ахсикентликларнинг айримлари ўнг қирғоққа сузиб чиқиб олган ҳам дейишади. Улар орасида шоҳ Исмоил бормиди, йўқмиди? Унисини ҳам, бунисини ҳам ҳеч ким аниқ билмайди.
Орадан бир неча кун ўтгач, мўғуллар кимсасиз, ҳувиллаб ётган қалъага бостириб киришди. Бироқ, Жоба нойон бирорта тирик жонни учратмади. Аламидан қалъага ўт қўйдирди. Кечагина савлат тўкиб турган муҳташам бинолар, жомеъ масжид аланга ичида қолди. Гўзал шаҳар бир кунда кулга айланди.
Айтишларича, қалъага ҳар куни бир аёл келиб унинг харобаларида тентираб юрармиш. Бу ўша қалъа сирини душманга етказган сотқин аёл эди. У харобалар ичидан нимадир титкилаб қидирарди. Балки беғубор ўтган болалик чоғлариними ёки бебаҳо бойликлариними? Бу ёлғиз Яратганга аён.
Эрта тонгдан қалъа харобасига қўнган бойўғли тинмай сайрашини қўймасди. Ҳасарт дарёси эса ҳеч қандай сирдан воқиф эмасдек осойишта оқар эди.
2013 йил. Чуст - Тошкент
Download 27,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish