Аҳмад Югнакий Ҳибат ул-Ҳакойик



Download 90,5 Kb.
Sana29.05.2022
Hajmi90,5 Kb.
#616786
Bog'liq
foydali fayllar uz ahmad-yugnakiy-hibat-ul-haqoyiq


Аҳмад Югнакий Ҳибат ул-Ҳакойик
Корахонийлар ҳукмронлиги даврида яратилган таълимий-аҳлоқий асарлардан яна бири Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат-ул-ҳақойиқ” (“Ҳақиқатлар армуғони”) асаридир. Асар мазмунини ҳам мазкур даврнинг ижтимоий-сиёсий, диний, ахлоқий ҳамда иқтисодий масалалар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, кишилар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар моҳияти борасидаги қарашлар ташкил этади.
“Ҳибат ул-ҳақойиқ” асари Тўғрул қилич Сипоҳсолорбекнинг номига атаб ёзилган. Асарнинг ёзилган вақти тахминан XII аср бошларига тўғри келиши алоҳида таъкидланади1.
Аҳмад Югнакийнинг ҳаёти ва фаолияти борасида маълумот берувчи манбалар жуда кам. Мавжуд маълумотлар ҳам асар мазмунидан келтирилган далиллардангина иборат.
Аллома “Ҳибат ул-ҳақойиқ” асарининг сўнгида ўзи ҳақида қуйидаги маълумотларни баён этади:
Адиб Аҳмад отим, адаб, панд сўзим,
Сўзум мунда қолур, борур бў ўзим.
Адибнинг ери оти Югнак эрур,
Сафолиқ ажаб ер кўнгуллар ёрур.
Отаси оти Маҳмуд Югнакий,
Адиб Аҳмад ўғли, йўқ ул ҳеч шакли.
Юқорида келтирилган мисралар мазмунидан “Ҳибат ул-ҳақойиқ” асарининг муаллифи Аҳмад, отасининг исми Маҳмуд эканлиги, шунингдек, адиб Югнак номли масканда таваллуд топганлиги англанади. «Югнак» номли манзил (шаҳар ёки қишлоқ)нинг қаерда жойлашганлиги тўғрисида аниқ маълумотга эга эмасмиз. Бу хусусида Аҳмад Югнакий ва унинг асари моҳияти юзасидан тадқиқотлар олиб борган олимлар бир қатор фикрларни илгари сурадилар. Чунончи, Е.Э.Бертельснинг фикрича, ушбу маскан Фарғона водийсида мавжуд бўлган бўлса, В.В.Бартольднинг нуқтаи назарига кўра, бу манзил Самарқанд вилояти ҳудудларида жойлашган туманлардан бирига тегишлидир.
Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат ул-ҳақойиқ” асари юзасидан тадқиқот олиб борган ҳамда мазкур асарни нашрга тайёрлаган олим к.Маҳмудов тарихий манбалар, хусусан, Ибн Хавқал ва Арат Раҳматий Ибнул Яқуб томонидан яратилган асарларда баён этилган фикрларга таянган ҳолда «Югнак» сўзи қадимда «Арноқ», «Арнак» каби шаклларда ҳам ёзилганлиги, Арноқ ва Арнак номли маскан Самарқанд шаҳри яқинида жойлашган бир қаторда қайд этилганлигини ишонч билан таъкидлайди.
Бизга қадар асарнинг бешта нусхаси етиб келган. Улардан учтаси тўлиқ ҳолда сақланиб қолган бўлса, қолган икки нусхасида эса айрим парчаларгина сақланган. Асарнинг тўлиқ ҳолда сақланган нусхалари XY ва XIY асрларда Ҳирот ва Истамбул шаҳарларида Абдураззоқ Бахши томонидан кўчирилган. Асарнинг Истамбул нусхасида кўчирилган сана сифатида 1480 йил қайд этилган. Айни вақтда асарнинг тўлиқ нусхалари Туркия давлатида жойлашган кутубхоналарда, тўлиқ бўлмаган нусхаси эса Берлин шаҳрининг кутубхоналаридан бирида сақланади.
Асар 1915-1916 ҳамда 1925 йилларда Истамбул шаҳрида Нажиб Осим томонидан чоп этилган. Айнан мана шу нашр асосида 1951 йилда Арат Раҳматий томонидан ҳам нашр қилинган. “Ҳибат ул-ҳақойиқ” асари юқори даражада бадиий, филологик ҳамда педагогик қийматга эга бўлганлиги боис кейинги йилларда ҳам уни қайта нашр этилишига нисбатан эҳтиёж юзага келди. Ана шу эҳтиёжнинг самараси сифатида 1971-1972 йилларда к.Маҳмудовнинг саъйи-ҳаракатлари туфайли Тошкент шаҳрида, 1980 йилда Пекин шаҳрида ҳамда 1984 йилда Олмаота шаҳарларида чоп этилган.
Аҳмад Югнакийнинг мазкур асари бир оз қисқартирилган ҳолда 1986-1987 йилларда Тошкент шаҳрида, айрим тўпламлар таркибида нашрдан чиқарилди.
Юсуф Хос Ҳожибнинг “кутадғу билиг” асари каби Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат ул-ҳақойиқ” асари ҳам корахонийлар ҳукмронлиги даврида мамлакатнинг маънавий ҳаёт даражасини кўтаришга улуш қўшиш мақсадида ёзилган. Асар мазмун жиҳатидан дидактик характерга эга. Асарнинг мундарижаси ана шундан дарак беради.
Асар ўн тўрт бобдан иборат бўлиб, мазкур боблар ўзида 256 байт ҳамда 512 мисрани мужассам этган. Достоннинг дастлабки тўрт боби анъанага кўра муқаддима бўлиб, бешинчи ҳамда ўн тўртинчи бобларда асосий ғоялар ифода этилади. Мазкур бобларда асосан билимнинг аҳамияти, жаҳолатнинг зарари, тил одоби, дунёнинг фонийлиги, саховат, камтарлик, бахиллик ҳамда инсонларга хос бўлган бошқа хислатлар, уларнинг хусусиятлари борасида сўз юритилади.
Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат ул-ҳақойиқ” асарида ҳам марказий ўринни инсон шахси, унинг маънавий-ахлоқий қиёфаси, шунингдек, шахсни камолотга этишувини таъминлаш масаласи туради. “Ҳибат ул-ҳақойиқ” асарининг биринчи бобидаёқ илм манфаати, илмсизлик ва жаҳолатнинг зарари ҳақида фикр билдирилади. Илмли ва илмсиз кишини бир-бири билан таққослаш асосида илм-маърифатнинг афзаллиги, унинг инсон учун қай даражада фойдали эканлигини очиб берар экан, Аҳмад Югнакий билимли инсонни қиматбаҳо динорга, билимсиз кишини эса қимматсиз иликка ўхшатиб, эр кишининг кўрки ақл, дея таъкидлайди. Илмли инсон ўз илми билан машҳур бўлиб, номи ўчмагани ҳолда, илмсиз киши гарчи тирик бўлсада, номи ўлик эканлигини эътироф этади. Аллома билим эгаллаш кишини юксакларга кўтарса, илмсизлик тубанликка томон етаклашига алоҳида урғу беради. Бу борадаги фикр қуйидаги мисраларда ўзининг ёрқин ифодасини топган:
Билик бирла били(и) нур саодат йўли,
Билик бил саодат йўлини була.
(Билим билан саодат йўли очилади, шунга кўра илмли бўл, бахт йўлини изла).
Баҳолик динар ул билимлик киши,
Бу жоҳил биликсиз баҳосиз биши.
(Билимли киши (қиммат) баҳолик динордир, илмсиз жоҳил киши қимматсиз емиш (мева)дир.
Биликсиз йиликсиз сўнгак тек ҳоли,
Йиликсиз сўнгакка сунулмас элик.
(Илмсиз иликсиз сўнгак каби бўшдир, иликсиз сўнгакка эса қўл урилмайди).
Билим бирла оълим юқор йўқлади,
Биликсизлик эрни чуқарди қўди.
(Билим билан олим кўтарилди, илмсизлик эса кишини тубанлаштирди)1.
Юқорида билдирилган фикрлардан англанадики, Аҳмад Югнакий билимли кишиларни мукаммал кишилар санайди. Чунки билимлилик барча яхши ишлар ва эзгуликларнинг омили бўлса, билимсизлик жоҳиллик ёки разолатга йўл очади.
Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат-ул-ҳақойиқ” асарида бошқа таълимий-ахлоқий асарлар каби инсоннинг баркамол эканлигидан далолат берувчи иккинчи белги - бу унинг хушхулқлилигидир, деган ғоя илгари сурилади. Шунинг учун адиб асарда ахлоқлиликнинг асосий мезонлари бўлган ижобий хислатлар ва инсон қиёфасида уларнинг қай даражада акс этиши юзасидан фикр юритар экан, тилни тийиш, мол-дунёга муҳаббат қўйиш салбий фазилат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Шунингдек, инсонда ушбу хислатларни шаклланишига таъсир этувчи муҳит, шарт-шароитлар, бахиллик, жамият ва атрофдаги кишиларнинг манфаатларига зарар етказишдан сақланиш, ҳаром ва ҳалолни бир-биридан фарқлай олиш, уларнинг фарзлари ҳақида тўхталиб ўтади.
Аҳмад Югнакийнинг таъкидлашича, инсоннинг маънавий-ахлоқий қиёфасини кўрсатувчи муҳим белгиларидан биринчиси тил одобидир.
Алломанинг фикрича, тилни тиймаслик, ҳуда-беҳуда сўзларни айтавериш бошга бало келтиради. Шу боис у тилни тийишни, ҳар бир сўзни ўйлаб сўзлашни маслаҳат беради. Хусусан,
Тилинг бекта тутғил тишинг синмасун,
ғоли чиқса бекта тишинг сиюр.

Яъни, тилингни тий, тишинг синмасин, агар (сўзлаб юборсанг) тишинг чиқиб қолса, тишингни синдиради, дея беҳуда сўзлашнинг ёмон оқибатлари хусусида ўз қарашларини илгари суради. Фикрини давом эттирар экан, Аҳмад Югнакий қуйидагиларни ҳам таъкидлаб ўтади:


Сўзунг бўшлуғ эсма йиға тут тилинг,
Етар бошқа бир кун бу тил бўшлуғи.

Яъни, сўзингни бўш қўйма, тилингни тийиб тур, эрк берилган тил бир кун бошингга етади.


Аллома, шунингдек, тилни бўш қўйиш ақлли инсоннинг иши эмаслигига ҳам алоҳида урғу беради:

Хирадлиқму (в) бўлур тили бўш киши,


Телим бошни еди бу тил сўз буши.

Мазкур мисраларда тили бўш, сўзлари кишиларнинг қалбига озор етказувчи кишининг ақли етук бўлмаслиги, кимнингки тили ва сўзи бўш бўлса бошини ейиши хусусидаги фикрлар ўз ифодасини топган.


Тил воситасида кишиларнинг қалбига етказилган яранинг битмаслигини аллома қуйидаги тарзда баён этади:
Ҳуктурма эрни тилинг бил бу тил,
Бошоқ турса бутмас бутар ўқ боши.
(Яъни, кишини ўчакиштирма, унинг тилини бил, агарда тил инсон қалбини яраласа, унинг жароҳати битмайди).
Аҳмад Югнакий айни ўринда тилингни тий, сўзингни қисқа қил, тилинг тийилса, ўзинг ҳам сақланасан, дея тилни тийиш йўлларини кўрсатади. Хусусан:
кудазгил тилингни, кел оз қил сўзунг,
кудазилса бу тил кудазлур ўзунг.
Алломанинг нуқтаи назарига кўра кишида қуйидаги икки ҳолат, яъни, ҳаддан зиёд кўп гапириш ва айни вақтда ёлғон сўзлаш одатлари мавжуд бўлса, у ҳолда унга нисбатан мурувват йўли ёпилади. Шунга кўра адиб, ёлғон ва кўп сўзлашнинг олдини олиш йўлларини кўрсатиб беришга уринади:
Ёлғончи кишига мумкин қадар яқин бўлмаслик, умр кечириш даврида тўғриликка амал қилиш, оғиз ва тилнинг безаги сўз эканлиги, шу боис тўғри сўзлаш ва ёлғон гапирмаслик, тўғрисўз бўлиш билан дилни безаш зарурлиги тўғрисида фикр юритар экан, тўғри сўзни асалга, тўғрисўз инсонни эса шифога қиёс қилади:
Тили ялғон эртин йироқ тур теза,
кечур сен-ла умрунг кўнилик уза.

Оғиз тил безаги кўни сўз турур.


ғўни сўзла сўзни дилингни беза.

ғўни сўз асал тек бу ялғон басал,


Басал еб ачитма оғиз ё асал.

Ё ялғон сўз йигтек кўни сўз шифо,


Бу бир сўз ўзаги урулмиш масал1.

Адиб тўғри сўзлаш билан бирга, сир сақлай олиш хислатининг ҳам инсонга хос бўлган ижобий фазилатлардан бири дея эътироф этади ҳамда ушбу фазилатни ўзлаштириш хусусида бир қатор фойдали маслаҳатларни беради:


Инсон сир сақланиши лозим деб ҳисоблаган воқеа ёки ҳодиса юзасидан ҳатто дўстга ҳам гапирмаслиги шартлигига алоҳида урғу беради. Зеро, кишининг ўзики сир сақлай олмаган экан, бошқалар ҳам шундай йўл тутиши мумкин. Натижада сир атрофдагиларга аён бўлади ва унинг сирлиги қопмаслиги аллома томонидан ишонарли мисоллар ёрдамида очиб берилади1. Яъни:
ғатиғ қизла розинг киши билмасин,
Сўзунгни ўзунгга ўкунч кел (а) масун.

Эшим деб инонил сир айма сақин,


Неча ма инончлиқ эш эрса яқин.

Сериб сенда розинг сингиб турмаса,


Серурму эшингда шуни кед сақин.

Асарнинг тўртинчи бўлими саҳоват ва бахиллик каби сифатларнинг моҳияти ҳамда уларнинг оқибатларини ёритиб беришга йўналтирилган. Аҳмад Югнакий ҳам бошқа мутафаккирлар каби саховатни энг эзгу инсоний хислатлардан бири деб билади. Сахийлар ҳамма томондан улуғланиши, фақат яхши ва нуқсонсиз ном қолдириши мумкинлигини таъкидлар экан, қўллар ичида инъом берувчиси бахтли (қўл)дир, ўзи олиб, бошқаларга бермаган (қўл) қўлларнинг қутсизидир, дейди. Бахиллик хислатини эса аллома даволаб бўлмайдиган касалликка қиёслайди.


Аҳмад Югнакий сахийликни камолот белгиси деб тушунади. Сахийлик хислатига нисбатан бахиллик ва очкўзлик каби иллатлар қарама-қарши қўйилади, бойлик тўплаб, емай-ичмай, бошқаларга бермай яшаган кишининг мол-дунёси охири дўстга эмас, душманга буюриши хусусидаги фикрларни қуйидагича ёритади:
Татурмас ошин-да туз дўстина,
Ўлур қолур ахир еюр душмани2.

Аҳмад Югнакий камтарлик ҳам инсоннинг етуклик даражасини кўрсатувчи белгилардан бири бўлиб, кибрли ва хасис бўлиш инсонни руҳан тубанлаштиради, деган ғояни илгари суради.


кимки кибру ҳавога берилиб, бошқалардан ўзини баланд тутса, уни ҳеч ким ҳурмат қилмайди, аксинча, тавозеъли, камтар ва мулойимлик сифатларига эга бўлишни эса инсоннинг ҳусни дея ҳисоблайди.
У яхши хулқ-одобни шакллантириш ва ёмон иллатлардан соқит бўлиш йўлларини ҳам тавсия этади. Масалан, бойлик тўплашга муккасидан кетган киишларга мўътадил ҳаёт кечиришни маслаҳат беради:
Агар йиғдинг эрса умурлуқ тавор,
Бурун бошқа бўркни кияр бош керак.
Ҳарислик ма эрга ёвуз хислат бул,
Ҳарислик сўнги ғам ўкунч ҳасрат ул1.

Аллома сабр-тоқат, қаноат инсонга шараф ва хотиржамлик олиб келишига ишонади, шу боис у кишиларни сабр-тоқатли ҳамда қаноатли бўлишга ундайди. Уларни тинчлик ва тотувликда ҳаёт кечиришга чақиради:


Бало келса сабр эт, фарраҳқа кутиб,
кутиб тур фараҳқа бало-ранж ютуп.

Ҳчар меҳнат ўти, кечар навбати,


ғолур сабр идиш савобин тутуб.
Аҳмад Югнакий киши гуноҳ қилса кечириш, ғазаб ўтини иложи борича ўчириш зарур, дейди.
Шоир бошлиқлар билан эҳтиёт бўлиб муомалада бўлиш, фойдасиз тортишувлар улуғларнинг ғазабини келтирса, кичикларнинг хулқини бузади, дейди. Хусусан:
ғудазгил, аё дўст, улуғлар ақин,
Осиқсиз жадал ҳам мизожтин соқин.

Улуғларни бушруб сенга бу мижоз,


кичикларни густоҳ қилур бил яқин.

У кишиларни, айниқса, мартабага эришгач, камтар, самимий бўлишга чақиради, мавқеини суистеъмол қилмасликни маслаҳат беради:


Улуғлиққа тегсанг енгилма ўзинг,
ғоли кейсанг атлас унутма бўзинг2.
(Улуғликка етсанг янглишма, агар атлас кийсанг, бўз кийганингни унутма).
Инсонларга бошчилик қилаётган амалдор, мансабдор кишиларнинг ўз мавқеларига яраша иш тутишлари, каттага ҳам, кчикка ҳам бирдек мурувват кўрсатишлари, сўзларини мулойим қилишлари мақсадга мувофиқ эканлигига алоҳида урғу беради:
Улуғ бўлдуғунгча тузунрак бўлуб,
Улуғқа, кичикка силиқ тут сўзунг.
(Яъни, улуғлигинга яраша яхшироқ бўлиб, каттага, кичикка сўзингни силлиқ, мулойим қил).

Адиб дўст ҳамда душманнинг фарқига бориш, яхши кишиларни дўст тутиш, бадхулқ кишилардан узоқроқ юриш, шунингдек, дўст танлашда хато қилмаслик кераклигини таъкидлайди. Шунингдек, доим яхши ишлар билан ҳамкор бўлишни, кишининг ўзи ҳам эзгу, эзгу ишлар қилиб яшаса, ўзгалардан яхшилик топиши мумкинлигига урғу беради.


Аё эдгу умгон эсизлик қилип,
Тикан эйлаган эр узум бичмас ул1.
(Эй, ёмонлик қилиб яхшиликдан умидвор бўлувчи, тикан изган (қидирган) киши ҳеч вақт узум узмайди).

Айрим тадқиқотчилар Аҳмад Югнакий асарларида замондан норозилик кайфиятлари мавжудлигини айтадилар. Лекин адибнинг асарларидаги қуйидаги мисралар мазмуни унинг замондан эмас, баъзи кишилардан, уларнинг ҳатти-ҳаракати ва хулқидан норози эканлигини кўрсатади. Чунончи:


Йирарсан замонангни халқин қўдиб,
Замонангни йирма кишисин йир2.
(Халқингни қўйиб замонангни айблама, замонангни эмас, балки кишиларни айбла).

Шунинг учун ҳам аллома кишиларга ярамас ишлар қилмаслик, тинч ва фароғатда яшаш, ҳалол бўлиш, очкўз-суқ бўлмаслик, ҳаромдан сақланиш каби ҳаётий панд-насиҳатларни беради.


Аҳмад Югнакий ҳам ўзининг инсонни камолга етказиш борасидаги қарашлари билан педагогик фикр тараққиётида ўз ўрнига эга. У инсон камолотини тўлақонли намоён этувчи “Ҳибат –ул-ҳақойиқ” асарида комил инсонни шакллантиришнинг ўзига хос тизимини яратди.
Аҳмад Югнакий томонидан асосланган баркамол инсонни шакллантириш тизими ўзида қуйидагиларни акс эттиради: юксак даражада назарий ва амалий билимларни эгаллаш, тил ва сўз одобига эга бўлиш, шунингдек, ўзида ҳалоллик, ростгўйлик, сахийлик, камтарлик, қаноатлилик, самимийлик каби хислатларни намоён эта олиш, вафодор дўст бўлиш. Алломанинг нуқтаи назарига кўра ўзгалар сирини сақлай олиш, камгап бўлиш ҳамда ҳар бир сўзни ўз ўрнида ва лозим топилгандагина сўзлаш, юқори мансаб ёки мавқега эга бўлганда катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсата олиш кишининг обрўсига обрў қўшувчи сифатлар бўлибгина қолмай, айни вақтда ижтимоий муносабатларни ташкил этиш жараёнида юзага келиш эҳтимоли бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олади. Инсонда бахиллик, очкўзлик, ёлғончилик, иккиюзламачилик, такаббурлик, золимлик, жаҳолат, танбаллик, шошқалоқлик, билимсизлик, сабрсизлик, кўп гапириш ва ҳоказо каби хислатларнинг мавжудлиги эса кишилар ўртасида адоват, ўзаро уруш-жанжалларнинг келиб чиқишида асосий омил бўлиб хизмат қилишини Аҳмад Югнакий юқорида мазмуни хусусида сўз юритилган асарда алоҳида қайд этиб ўтади.
Аҳмад Югнакийнинг ушбу асари ўзига хос педагогик қийматга эга бўлиб, бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Мазкур асарда илгари сурилган ғоялар кишилар, айниқса, ёшларни маънавий-ахлоқий камолотга йўллайди, ижтимоий муносабатлар жараёнида юзага келган зиддиятларни аҳиллик, саховат ҳамда ҳамжиҳатлик асосида бартараф этиб, адолат ўрнатишга чорлайди.

1 Югнакий, Ащмад. Щибат-ул-ща=ойи= (Нашрга тайёрловчи ва сызбоши муаллифи +.Мащмудов). –Тошкент, Бадиий адабиёт нашриёти, 1971, 3-28-бетлар; =адимий щикматлар (Тузувчи Н.Ращмонов). –Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987, 414-428 бетлар.

1 Югнакий, Ащмад. Щиáбат-ул-ща=ойи= (Нашрга тайёрловчи ва сызбоши муаллифи £.Мащмудов). –Тошкент, Бадиий адабиёт нашриёти, 1971, 40-48- бетлар

1 Югнакий, Ащмад. Ґибат ул-ща=ойи= (Нашрга тайёрловчи ва сызбоши муаллифи £.Мащмудов). – Тошкент, /./улом номидаги Бадиий адабиёт нашриёти, 1971, 50-51-бетлар.

1 уша асар, 52-бет.

2 уша асар, 65-бет.

1 уша асар, 70-бет.

21 уша асар, 81-бет

12 уша асар, 65-бет



2


Download 90,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish