Аҳмад Яссавий
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Етти ёшда Арслонбобға қилдим салом:
Ҳақ Мустафо омонатин қилинг инъом.
Ўшал вақтда минг бир зикрин қилдим тамом,
Нафсим
[1]
ўлуб ломаконга
[2]
ошдим мано.
Аҳмад Яссавий
Тарихда шундай зотлар ўтишганки, улар ўзларини, ўзликларини англаб етиш учун
инсон ким, унинг асли қаердан, дунёга нима учун келган, нима учун яшайди ва қаерга
кетади каби саволларга жавоб ахтарганлар ва ҳар бирлари бу ҳақиқатга етишиш учун
ўз йўлларини (тариқатларини) кашф этганлар. Шундай муборак зотлардан бири Аҳмад
Яссавий эди.
Ривоят қилинишича, пайғамбаримиз саҳобалари билан хурмо еб, суҳбатлашиб
ўтирганларида уларга қараб: “Қай бирингиз мана бу омонатимни келгуси
издошларимизга етказгайсиз?” деб сўрайдилар. Бу вазифани бажаришни Арслонбоб
[3]
ўз зиммасига олишини билдирибди. Шунда пайғамбар алайҳиссалом унга бир хурмо
берибдилар ва: “Мендан кейин Аҳмад исмли бир бола дунёга келади. Сиз, албатта, уни
излаб топинг ва унга бу хурмони беринг, у умматимда ислом динини қувватлантирувчи
энг етук киши бўлади”, деган эканлар. Ҳазрати пайғамбарнинг дуои барокати ила
Арслонбоб узоқ умр кўрибди ва омонатни топшириш учун кўп юртларни кезиб чиқибди.
Аҳмаднинг отаси вафот этган йили Туркистонга келиб, пайғамбаримиз тавсифлаган
болани кўрибди ва унга салом берибди. Саломга алик олгач, бола Арслонбобга қараб:
“Бобо, омонатимни беринг”, деб сўрабди. Арслонбоб ногаҳоний саволдан шошиб қолиб,
ундан: “Ей валий, сен буни қайдин билурсан”, деб сўрабди. “Оллоҳ билдирди”, деб
жавоб берибди бола. Пайғамбар алайҳиссалом омонатларини эгасига топширгач,
Арслонбоб Оллоҳ ҳузурига рихлат қилган эканлар.
Ҳар кимга ҳам насиб этавермайдиган бундай шараф Оллоҳ ошиғи бўлмиш
Аҳмад Яссавий
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
зотларгагина каромат қилинади. Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижодига назар солсак,
ривоят ва шеърдаги каромат аён бўлгандай бўлади.
“Туркистон мулкининг шайх ул-машойихи” (Навоий, “Насойим ул-муҳаббат”) Аҳмад
Яссавий Қозоғистоннинг Сайрам вилоятида маърифат ва жавонмардликка ихлоси
баланд бўлган энг нуфузли Иброҳим ота оиласида 1041йилда туғилган. Онаси Мусо
шайхнинг қизи Ойша хотун эди. Аҳмад ота-онасидан жуда эрта жудо бўлади. Етти
ёшида Яссига бориб биринчи маънавий устози Арслонбоб билан учрашади ва илк
сабоқни ундан олади. Арслонбобнинг даъвати билан Бухорога боради. Ўша пайтлар
Бухоро илм-маърифатнинг нуфузли марказларидан бўлиб, у ерда Аҳмад Яссавий, энг
аввало, диний ва тасаввуфий илм сирларини ўрганишга киришади. Араб, форс
тилларини ўрганади. Аҳмад Яссавий ҳаётидаги энг муҳим воқеа машҳур мутасаввуф
олим шайх Юсуф Ҳамадоний билан учрашгани ва унга мурид тушгани бўлди. Яссавий
тезда шайхнинг эътиборини қозонади, ундан олган илмлари билан комиллик
мартабасига эришади. Шундан сўнг Туркистон сари юзланади ва янги бир тариқатга
асос солади. Бу тариқат туркий халқлар орасида “Яссавия тариқати” номи билан
шуҳрат қозонди.
Яссавий тариқати илк марта туркий тилда талқин этилганлиги, ислом дини ва унинг
муқаддас китоби Қуръонни баланд рутбада тутганлиги, форс тилидаги тасаввуф
тажрибаларидан фойдаланганлиги, шунингдек, туркий ахлоқ, эътиқод ва ишончни акс
эттирганлиги билан бошқа тариқатлардан фарқ қилади. Яссавий тариқатининг кенг
халқ оммаси қалби ва шуурига осон ўрнашганлиги боиси ҳам шундадир.
Аҳмад Яссавий ҳикмат ёзиш анъанасини бошлаб берган ижодкор. У “Девони
ҳикмат”ида шариат (ислом дини қонун-қоидалари ва урф-одатлари), тариқат
(тасаввуф маслаги), маърифат (ишқи илоҳий), ҳақиқат (Оллоҳ ва унга эришмоқ)ни
тарғиб қилди.
Аҳмад Яссавийнинг фикрича, ҳақиқат қалбда. Қалб эса Оллоҳнинг мулки. Бутун олам
билан руҳан уйғунлашиш олий саодат. Саодат маърифат нурлари билан онг ва руҳни
тиниқлаштиришдир.
Аё дўстлар, ҳеч билмадим мен йўлимни,
Аҳмад Яссавий
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
Саодатқа боғламадим мен белимни.
Ғийбат сўздан ҳечйиғмадим мен тилимни,
Нодонлигим мени расво қилди, дўстлар.
Шоир инсондаги руҳий бойликни муқаддас тутади. Иллатлар ичида энг хавфлиси
нафсдир, дейди:
Нафсим мени йўлдан уриб хор айлади,
Термултириб халойиқға зор айлади.
Аҳмад Яссавий ҳикматлари мавзу жиҳатдан рангбаранг. Уларни чин дилдан ўқиб,
англашга ҳаракат қилсангиз, “Инсон” деган мавжудотни кашф эта бошлайсиз, ўз-
ўзингизни тафтиш этасиз, ўз ичингизга кирасиз. Бу “кашфиёт” (ўз-ўзини англаш) сизни
аста-секин ўткинчи ҳою ҳаваслардан узоқлаштиради, моҳиятга юзлантиради.
Одамликка ундайди.
Аҳмад Яссавий XII асрнинг биринчи ярмида вафот этган. Ривоятларга кўра у олтмиш уч
ёш (пайғамбар ёши)га етгач, ер остига ҳужра ясатади ва кириб кетади. Қолган умрини
риёзатда, тоат-ибодатда ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |