Ўтаро...
Бешак билинг, бу дунё барча элдин ўтаро,
Инонмағил молингга, бир кун қўлдин кетаро.
Ота-она, қариндош қаён кетти, фикр қил,
Тўрт аёғлиғ чўбин от бир кун сенга етаро.
Дунё учун ғам ема, Ҳақдин ўзгани дема,
Киши молини ема, сирот узра тутаро.
Аҳли аёл, қариндош, ҳеч ким бўлмайдур йўлдош,
Мардона бўл, ғариб бош, умринг елдек ўтаро.
Қул Хожа Аҳмад, тоат қил, умринг билмам неча йил,
Аслинг билсанг, оби гил, яна гилга кетаро!
Аҳмад Яссавий
Do'stlaringiz bilan baham: |