ВАЗИФАЛАРИ
ВАЗИФАЛАРИ
14.1 - схема. Фермер, деҳқон ва томорқа ҳўжаликлари фаолиятини кластерлаштиришнинг мақсад ва вазифалари
67
67
Муаллифнинг тадқиқотлари асосида тузилган
ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ВА ТОМОРҚА ҲЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ КЛАСТЕРЛАШТИРИШНИНГ
МАҚСАДИ:
Фермер, томорқа ва деҳқон хўжаликларининг ерларини бошқариш ва улардан фойдаланиш тизимини
шакллантириш ва бу борада ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишни енгиллаштириш, уларда бозор
талабини чуқур ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш буюртмаларини самарали
жойлаштириш, ер-сув, моддий-техника, молиявий ва бошқа ресурсларни шакллантириш ва улардан
фойдаланишни замонавий технологиялар асосида ташкил қилиш ва пировардида қишлоқда янги мазмундаги
ижтимоий-иқтисодий муносабатларга асос солиш орқали барқарорлик ва ўсиш суръатларини таъминлаш
соҳага оид қонун
ҳужжатларини
қўллаш
тартиб-
таомилларини
самарали
жорий
қилиш
ишлаб чиқариш шаклларини (ихтисосла-
шув, интеграциялашув ва б.) жорий қилиш
имкониятларини яратиш орқали ресурс-
ларни тежаш, тайёр рақобатдош маҳсулот
ишлаб чиқариш, бозорга мослашувнинг
эгилувчан механизмини яратиш
фермер, томорқа ва деҳ-
қон хўжаликларининг им-
коният ва шароитларини
назарда
тутган
ҳолда
уларнинг
бизнес-режа-
ларини уйғунлаштириш
шериклар (шунингдек хорижий)
топиш, маркетинг ва менеджмент
масалаларини самарали ечиш,
ишлаб чиқаришнинг барқарор-
лиги таъминлаш орқали корпо-
ратив манфаатларга эришиш
фермер, томорқа ва деҳқон хўжаликлари
ерларининг ҳисобини юритиш ва уларни
бошқариш, бу ерлардан фойдаланиш юзасидан
ҳудудий, давлат ва бошқа махсус дастурларни
амалга оширишни енгиллаштириш
бозор талаби ва таклифидан
келиб
чиққан
ҳолда
ташкилиий-технологик
жиҳатдан
биргаликдаги
маҳсулот ишлаб чиқаришни
ва сотишни мувофиқлаштириш
меҳнат
тақсимотини чу-
қурлаштириш орқали қиш-
лоқда маҳсулот сифати ва
меҳнат унумдорлигини оши-
риш ҳисобидан янги иш
ўринларини ташкил этиш
279
юрган шахсга қонуний асосда бир йилга вақтинча фойдаланишга бериши
мумкин эмас. Вақтинча фойдаланишга берган тақдирда ҳам ташқаридан эмас,
балки ўша оиланинг аъзолари ўз ерида иш билан таъминланадиган нормани
қонунда белгиланиши ер участкасини вақтинча фойдаланишга берувчининг
манфаатларига мос келади. Бу амалиёт бошқа давлатларда мавжуд. Фермер
хўжаликларида ерни субижарага бериш, деҳқон ва томорқа ерларидан
вақтинча (шахсий уй-жойлар жойлашган ердан ташқари) фойдаланишнинг
ижтимоий-иқтисодий натижалари 14.2 – схемада келтирилган. Бундай
институционал ўзгаришларни амалга ошириш қишлоқ хўжалигида ер
мулкчилиги ва ер ресурларидан фойдаланиш тизимини эркинлаштириш
орқали тармоқнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини янада оширишга,
экспортга йўналтирилган аграр секторни шакллантириш, давлат томонидан
тартибга солишни эркинлаштириш, хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш,
фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларининг барқарор ривожланишига олиб
келади.
Юқоридагилардан ташқари, бозор муносабатлари амал қилаётган
бугунги кунда мамлакатимизда ерни тасарруф қилиш, ерга эгалик қилиш ва
ердан фойдаланиш ҳуқуқини мажбуриятларни таъминлаш мақсадида кредит
маблағларини олиш учун гаров сифатида қўйиш муносабатлари ўз аҳамияти
ва вазифаларига кўра энг муҳим масалалалар сирасига киради.
Маълумки, Фуқаролик кодексининг
68
264-моддасига мувофиқ, бир шахснинг
бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбурият-ларни
таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади дейилган, 265-моддасига асосан
эса, гаров закалат, ипотека, шунингдек ҳуқуқлар гарови тарзида амал қилиши
мумкин. Кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади.
68
http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=111189
280
Do'stlaringiz bilan baham: |