Алоқада бўлган шахсларни текширувдан ўтказиш
1. COVID-19 тасдиқланган бемор билан яқин алоқада бўлган барча шахслар, симптомлар мавжудлигидан қатъи назар, аниқланганидан кейинги биринчи кундаёқ тиббий текширувдан ўтишлари керак:
а. Намуналар тажрибали лаборатория мутахассиси ёки тиббиёт мутахассиси томонидан изолятордаги махсус текширув хонасида тўпланиши керак;
б. Намуналар тажрибали лаборатория мутахассиси ёки тиббиёт ходими томонидан уй шароитида изоляция қилинган шахслардан йиғилиши керак.
2. Клиник белгилар ва аломатлардан қатъи назар, COVID-19 инфекцияси лаборатория текшируви томонидан тасдиқланган шахслар тасдиқланган ҳолат деб тан олинади (тасдиқланган ҳолатларни бошқариш алгоритми бўлимига қаранг).
3. Касаллик аломатлари 14 кун ичида кўринмаган, салбий тест натижаси бўлган шахслар, 14 чи кунида якуний тестдан ўтишлари керак.
4. Агар алоқада бўлган одамнинг тиббий текширув натижаси салбий бўлса, у ҳолда изоляция ёки ўзини ўзи изоляция қилиш тўхтатилиши керак.
5. Агар алоқада бўлган одамнинг синов натижаси ижобий бўлса, лекин у ҳеч қандай аломатлар кўрсатмаса, изоляция ёки ўзини ўзи изоляция қилиш давом эттирилиши керак ва 14-куни иккинчи тиббий тест ўтказилиши керак.
6. Тест-тизимлари етишмовчилиги мавжуд бўлса, алоқа бўлган шахслар аломатлар ва шубҳалар бошланганидан кейингина текширилиши керак.
Алоқада бўлган шахсларда COVID-19 ни эрта аниқлаш учун кейинги чоралар
Изоляция ёки ўзини ўзи изоляция ҳолатида бўлган, COVID-19 тасдиқланган бемор билан яқиндан алоқада бўлган барча шахслар уй шароитида ёки изоляция хонасида тиббий мутахассис томонидан дастлабки текширувдан ўтиши керак (1-илова, 2 § 4).
2. Алоқада бўлган шахслар устидан кундалик кузатув Бирламчи тиббий ёрдам шифокори томонидан изоляторларда ўтказилиши керак.
3. COVID-19 инфекциясининг аломатларини аниқлаш мақсадида, COVID-19 тасдиқланган бемор билан алоқада бўлган ва ўзини ўзи изоляция қилган барча шахслар билан ҳар куни ҳамшира телефон орқали боғланиши зарур.
4. Агар тиббий ходимлар сони етарли бўлса, COVID-19 тасдиқланган бемор билан яқин алоқада бўлган ва ўзини ўзи изоляция қилган барча шахсларга ҳар уч кунда бир марта ҳамшира ташриф буюриши керак.
5. Агар COVID-19 тасдиқланган бемор билан яқин алоқада бўлган ва ўзини ўзи изоляция қилган барча шахслар ўзларида қандайдир шубҳали аломатларни сезсалар, уларга бирламчи тиббий ёрдам муассасасига мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида кўрсатма берилиши шарт.
6. COVID-19 тасдиқланган бемор билан яқин алоқада бўлган ва ўзини ўзи изоляция қилган барча шахслар 14-куни якуний тиббий кўрикдан ўтишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |