ТАСДИҚЛАНГАН ҲОЛАТЛАРНИ БОШҚАРИШ Тасдиқланган ҳолатларни аниқлаш ва баҳолаш
1. Клиник белгилари ва аломатларидан қатъи назар, тасдиқланган ҳолатли бемор - COVID-19 инфекцияси лаборатория томонидан тасдиқланган шахсдир.
2. Тасдиқланган ҳолатлар мунтазам равишда ва синчковлик билан баҳоланиши ва тиббий мутахассис томонидан енгил ва оғир аломатлар билан касалланган ҳолатлар тоифаларига таснифланиши керак (5-илова).
Тасдиқланган ҳолатдаги беморлар парвариши
1. Тасдиқланган барча ҳолатлар, аломатлардан қатъи назар, барча керакли хизматлар, шу жумладан тиббий муассасаларда ташхис қўйиш ва даволаш (интенсив терапия ёки бошқа турдаги тиббий ёрдам), COVID-19 ташхиси ва даволаш бўйича тавсиялар асосида таъминланиши керак.
2. Аломатлари бўлган, аммо энди касалхонага ётқизишни талаб қилмайдиган одамларни даволаш уйда ўтказилиши мумкин.
3. Касалхонага ётқизилишни онгли равишда рад этган одамларни даволаш уйда ўтказилиши мумкин.
4. Агар соғлиқни сақлаш тизими ҳаддан ташқари юкланган бўлса, фақат оғир аломатлар билан тасдиқланган ҳолатларда тиббий муассасаларда ёрдам кўрсатилади.
5. Сурункали касалликлари бўлмаган енгил инфекцияли одамларни даволаш уйда тиббий мутахассис назорати остида амалга оширилиши мумкин, ва тиббий ходим биринчи навбатда қуйидагиларни баҳолаши керак:
6. парвариш қилишни ташкил этиш учун уй-жой шароитларини маъқуллиги;
7. Бемор ва унинг оила аъзоларининг уй шароитида изоляцияни таъминлаш учун тавсия этиладиган эҳтиёт чораларига (яъни қўлларнинг гигиенаси, нафас олиш гигиенаси, хоналарни тозалаш, уй ичида ва ташқарисида ҳаракатланишни чеклаш) риоя қилишга тайёрлиги;
8. Бемор ва унинг оила аъзоларининг мумкин бўлган хавф манбаларига (яъни тасодифан ичга қабул қилиниши мумкин бўлган қўлларни тозалаш учун мўлжалланган таркибида спиртли маҳсулотлар ва бундан ташқари, ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи) тайёрлиги.
9. Уйда даволанишнинг бутун даври давомида, яъни касаллик аломатлари бутунлай йўқолгунча, бемор тиббий ёрдам кўрсатувчи ташкилот билан ўзаро алоқада бўлиши керак.
10. Беморларга ва хонадон аъзоларига шахсий гигиенанинг турли томонларини, ИПИНнинг асосий чораларининг моҳиятини, шунингдек, COVID-19 билан касалланганликда гумон қилинган оила аъзоларига ёрдамни ташкил этиш тартибини тушунтириш керак, ва бундай ёрдам уй хўжалиги аъзоларига инфекциянинг юқиш хавфини камайтиришга олиб келиши керак.
11.Тасдиқланган ҳолатлар билан алоқада бўлган барча шахслар контактни аниқлаш алгоритмига мувофиқ идентификация қилиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |