Шубҳали ҳолатларни аниқлаш ва баҳолаш
1. Шубҳали ҳолат бу:
а. ўткир нафас олиш хасталиги бўлган бемор (иситма ва нафас олиш касаллигининг камида битта белгиси ёки аломати, масалан, йўтал, нафас қисилиши)
i. клиник кўринишни тўлиқ очиб берадиган бошқа этиологиянинг йўқлиги;
ii. аломатлар пайдо бўлишидан олдин 14 кун ичида COVID-19 нинг маҳаллий юқиши ҳақида хабар берилган мамлакат, минтақа ёки ҳудудда саёҳат қилиш ёки яшаш тарихи мавжудлиги;
б. аломатлар пайдо бўлишидан олдин охирги 14 кун ичида тасдиқланган ёки эҳтимолий COVID-19 ҳолати билан алоқада бўлган, ўткир респиратор касаллиги бўлган бемор;
в. ўткир респираторли инфекцияли бемор (иситма ва нафас олиш касаллигининг камида битта белгиси ёки аломати, масалан йўтал, нафас қисилиши)
i. касалхонага ётқизишни талаб қилувчи; ва
ii. клиник кўринишни тўлиқ очиб берувчи бошқа этиологиянинг йўқлиги.
2. Шубҳали ҳолатларни аниқлаш ва баҳолаш беморнинг турган жойига қараб уйда, изоляция хонасида, тиббий муассасада ёки чегарада тиббий мутахассис томонидан амалга оширилиши керак.
Шубҳали ҳолатдаги беморлар транспортировкаси
1. Барча COVID-19 касаллигига чалинган шахслар, аломатларидан қатъи назар, тез тиббий ёрдам машинасида тиббий муассасага етказилиши керак.
2. Агар соғлиқни сақлаш тизими ҳаддан ташқари юкланган бўлса, фақат оғир аломатлари бўлган шубҳали ҳолатдаги беморлар тез тиббий ёрдам машинасида тиббий муассасага етказилиши керак.
3. Тез тиббий ёрдам тизими ҳаддан ташқари юкланган бўлса, бошқа махсус транспорт воситаларидан фойдаланиш мумкин.
Шубҳали ҳолатлар тиббий текшируви
1. Барча шубҳали ҳолатлар аниқланган биринчи кунида, симптомларнинг оғирлигидан қатъий назар текширилиши керак:
а. Намуналар тажрибали лаборатория мутахассиси ёки тиббиёт мутахассиси томонидан изолятордаги махсус текширув хонасида тўпланиши керак;
б. Намуналар тажрибали лаборатория мутахассиси ёки тиббиёт мутахассиси томонидан тиббий муассасанинг текширув хонасида тўпланиши керак;
в. Намуналар тажрибали лаборатория мутахассиси ёки тиббиёт ходими томонидан уй шароитида изоляция қилинган шахслардан йиғилиши керак.
2. Тест-тизимларининг етишмаслик ҳолати мавжуд бўлса, фақат оғир аломатлари бўлган одамлар синовдан ўтказилиши керак.
3. Енгил аломатлар билан шубҳали ҳолатлар, фақатгина бундай шахсларда оғир аломатлар пайдо бўлса, синовдан ўтказилади.
4. Клиник белгилар ва аломатлардан қатъи назар, COVID-19 инфекцияси лаборатория томонидан тасдиқланган шахслар тасдиқланган ҳол деб тан олинади (тасдиқланган ҳолатларни бошқариш алгоритми бўлимига қаранг).
5. Салбий COVID-19 синов натижаларига эга бўлган шахслар 14-куни якуний COVID-19 синовидан ўтишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |