Экспертчи
(
эвф.
)
Тил – экспертчи, кичик аъзо
. (“Ташхис”, 2018. №5. –Б. 9.)
Кўзгу мисол шаффоф аъзо
(
эвф.
)
Юрак инсон вужудидаги энг нозик, кўзгу мисол шаффоф
аъзо ҳисобланади. Унга ўта мулойим муносабатда бўлиш зарур, у инсоннинг ҳар қандай
касалликнинг енгиб кетишида жуда катта хизмат қилади
. (“Ҳамшира”, 2018. №3. –Б. 13.)
Кислород ташувчи
(
эвф.
)
Ўпка
–
кислород ташувчи аъзо қандай тузилган
? (“Шифо-
инфо”, 2017.№12. –Б.4.)
Кўкс
(
эвф.
) Ҳар киши анжир тановул айласа, Кўксидан балғамни ҳайдаб бартараф қилғай
тамом. Турп уруғин егин, тандан балғамни даф қилур, Гар йўтал бўлсанг, йўталга дори бўлғай, на
қилур. (Малҳам табобати)
“Меҳнат дафтарча”
(
эвф.
) Қоматингизни кўркамлашириш учун “меҳнат дафтарчангиз”даги
қисмларни озгина қисқартишга тўғри келади. (“Даракчи”, №64. – Б. 32.)
Эшиги туйнуксиз жой
(
эвф.
)
Боланинг вужудимизда пайдо бўлишию, яшаб, озиқланиб,
эшиги туйнуксиз жойда нафас олиши ва туғилиши– мўъжизанинг ўзгинаси
! (“Ташхис”, 2016.
№19. –Б.16.)
Тўпланган тиббий лингвистик бирликлар асосида луғатнинг семантик базаси
шакллантирилади ва таснифланади. “Тиббий эвфемизмлар луғати”, “Тиббий перифразалар”,
“Тиббий лексика метафоралари” луғатлари ишлаб чиқилади ва нашр эттирилади. Бунинг амалий
натижаси эса ахборотни қайта ишлаш жараёнига автоматик усулларни татбиқ қилиш тиббий
лингвистика, лексикография соҳасида ҳам мобил иловаларнинг имкониятлари асосида махсус
оптимал технологиялар асосида ишлашни, луғатчиликка замонавий информацион лексикографик
дастурларни фаол қўллаш орқали йўлга қўйилади. Бундан ташқари, ўзбек атамашунослиги
захирасини бойитиш мақсадида ушбу автоматик луғатда терминларнинг атамалар орқали
ёритилиши, аниқ ва ихчам терминлар ўрнига сермазмун изоҳларнинг берилиши, айтилиши ноўрин
бўлган тиббий терминларнинг ноёб тиббий атамалар билан тўлдирилиши, уларни яратишда она
тили имкониятларидан кенг фойдаланиши асос қилиб олинади.
Зеро, соҳа лингвистикасига киришиш жамият тараққиёти билан амалий боғлиқ. Чунки
жамият саломатлиги шахснинг руҳий, жисмоний, маънавий соғломлигига боғлиқ. Демак, бу
борада электрон луғат аҳолининг турли тоифа ва қатлам вакиллари билан иш кўрадиган тиббиёт
соҳаси мутахассис-ходимлари учун ўз фаолияти жараёнида юксак маданий нутқ кўникмаларига
эга бўлишлари ҳамда тил захирасидаги ҳар бир сўздан эҳтиёткорона фойдаланишлари улар касбий
маҳоратининг зарурий шарти бўлган лисоний воситаларга масъулиятли ёндашишини талаб
қилади.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбек тилига давлат тили
мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи”// 2019 йил,
21 октябрь// http: //uza.uz/oz/politics/
2.
Қосимов А. Тиббий терминлар изоҳли луғати. Икки жилдлик. 2-жилд. – Тошкент: Абу Али
ибн Сино, 2003. – 568 б.
3.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдлик. 4-жилд. – Тошкент: ЎзМЭ, 2006. –671 б.
4.
Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. – Тошкент: ЎзМЭ, 2002. 164 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |