Milliy bog‘. Kuy-qo‘shiq, laparu-yallalar avjida. Milliy raqs, milliy qadriyatlarimiz aks etgan sahna ko‘rinishlari, sahna bezaklari har qanday ko‘zni quvontiradi. Jajji bolajonlar jarangdor ovoz ila aytgan qo‘shiqlari qalblarni to‘lqinlantiradi.
Har kunimiz Navro‘z bo‘lsin! Har kunimiz ezgulik, baxt, iqbol, quvonchga to‘lsin. Navro‘zingiz muborak bo‘lsin! Qadaming qutlug‘ kelsin, Navro‘z!
Тошкент ҳайвонот боғида Марказий Осиёда ягона бўлган Капалаклар уйи очилди. Бу уй “ГринГроссервис” МЧЖ томонидан ташкил этилди. Айни пайтда оранжереяда Жануби-шарқий Осиёнинг Сингапур, Таиланд, Малайзия, Филиппин каби давлатларидан келтирилган тропик капалакларнинг 20 га яқин тури қанот қоқиб юрибди. Келажакда бошқа қитъалардан капалакларнинг янги турларини олиб келиш режалаштирилмоқда.
Фото: jahonnews.uz
Капалаклар уйи мутахассисларининг маълумотларига кўра, тропик капалаклар сақлашнинг алоҳида шароитларини талаб қилади ва шунинг учун хоналарда Цельсий бўйича +28° ҳарорат ва ҳаво намлиги 80 фоиз қилиб ушлаб турилади.
Капалаклар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, бу ажойиб жонзотларнинг ҳаракатида яққол кўзга ташланиб туради. Улар жуда ҳам киришимли ва ишонувчан бўлиб, ўзлари қўлга талпинадилар. Бироқ шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, бу жонзотлар билан кичкинагина таъсирлашув ҳам уларга зиён етказиши мумкин, яъни уларнинг қопламалари ўчиб кетиши, қанотлари синиб қолиши мумкин, шунинг учун бу капалакларга тегиш тақиқланади.
Шунингдек, оранжереяда емакдонлар қўйилган бўлиб, капалакларнинг озиқланиш жараёнини ҳам кузатиш мумкин. Капалаклар гуллар шираси, цитрус мевалар ва бананлар билан озиқланади.
Капалакларнинг умри жуда қисқа бўлади. Бу тахминан уч кунни ташкил қилади. Шунинг учун Капалаклар уйидаги капалаклар табиий кўпайиш ҳисобига тўлдирилиб борилади. Келажакда коллекцияни тропик капалакларнинг янги турлари билан тўлдириш ҳамда оранжереяда махсус мониторлар ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу мониторларда ташриф буюрувчилар улар ҳаётининг барча жиҳатларини кўришлари мумкин бўлади. Шунингдек, уйда ғумбаклар учун махсус бурчак ташкил этиш режалаштирилмоқда, бу ерда ташриф буюрувчилар капалак қандай қилиб дунёга келишини кузатишлари мумкин.
Ушбу Капалаклар уйида Товускўз Атлас (Attacus atlas), Олтинкўз Библис (Cethosia biblis), Аттакус Цезарь – гигант капалак (Attacus Ceasar), Левконоя идеяси (Idea leuconoe), Кочубей елкани (Pachliopta kotzebuea), Лови елкани (Papilio Lowi), Демолей елкани (Papilio Demoleus), Полит елкани (Papilio polytes), Румянцева елкани (Papilio rumanzovia), Йўлбарссимон Сильвия (Parthenos Sylvia), Олтин қушқанот (Troides Rhadamantus) капалак турларини учратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |