атеизм билан диннинг қотиб қолиш курси “қарама-қарши томонга” бурилди.
Янги диний ёндашув
вужудга келди, энди унинг мақсади дунёвий
қадриятларни қабул қилиш эмас, балки керак бўлса жамиятни ўзгартириш
орқали жамиятни ташкил қилишнинг муқаддас асосларини қайтаришдир. Кўп
усуллар билан ифодаланган ушбу ёндашув муваффақиятсизликка дучор
бўлган модернизацияни, унинг барбодини ва боши берк ҳолатини Худодан
четлашиш билан изоҳлаб, рад қилишни тарғибот қилади. Бу
энди
aggiornamento
бўртирилиши
эмас,
балки
“Европанинг
иккинчи
чўқинтирилиши”, мос равишда бошқа мақсад бу исломни модернизация
қилиш эмас, балки “замонавийликни исломлаштириш”дир
[c.139]
Ушбу диний тикланиш илгари у ерда бўлмаган янги издошлар
орттирган, баъзи динларнинг қисман экспансияси (кенгайиши) билан боғлиқ.
Бироқ кўпроқ даражада бу ўз жамоаларининг анъанавий динларига қайтган,
уларга янги кучлар олиб кирган ва уларга янги маънолар берган инсонлар
билан боғлиқдир. Насронийлик, ислом, яҳудийлик, ҳиндуийлик, буддавийлик
ва православлик – уларнинг барчаси бир вақтлар оддий этиқод қилувчи
бўлганлар томонидан садоқат ва эътиборнинг кўтарилишини
бошдан
кечирмоқда. Ушбу динларнинг барчасида диний ақидаларга мувофиқ диний
таълимот ва институтларни қаътий равишда тозалашни, индивидуал,
ижтимоий ва жамоавий хулқ-атворни ўзгартиришни даъват қиладиган
фундаметалистик ҳаракатлар вужудга келди. Фундаменталистик ҳаракатлар
сезиларли даражада кўзга ташланади ва аҳамиятли сиёсий вазнга эга бўлиши
мумкин. Бироқ улар фақат йигирманчи аср охирида инсон ҳаётини
шакллантирадиган янада кенгроқ ва фундаментал диний оқимлар юзасидаги
тўлқинлардир. Дунё бўйлаб диннинг янгиланиши фундаменталист-
экстремистлар ҳаракатларининг чегарасидан анча ташқарига чиқаяпти. Гоҳ у,
гоҳ бу жамиятда у одамларнинг кундалик ҳаётида ва
ишларида, ҳамда
ҳукуматларнинг фаолиятларида ва лойиҳаларида ўзини намоён қиляпти.
Дунёвий конфуций маданиятидаги маданий тикланиш Осиё қадриятларини
қабул қилиш шаклини оляпти, аммо дунёнинг қолган қисмида бу диний
қадриятларнинг тасдиғи сифатида намоён бўляпти. Жорж Вайгел
таъкидлаганидек: “дунёнинг десекуляризацияси йигирманчи аср оҳиридаги
асосий ижтимоий ҳодисалардан биридир”.
Диннинг ҳар ерда ҳозирлиги ва аҳамияти, айниқса, собиқ коммунистик
мамлакатларда яққол намоён бўлади. Диний тикланиш, мафкуранинг қулаши
натижасида вужудга келган бўшлиқни тўлдирган ҳолда, диний қайта
тикланиш Албаниядан то Ветнамгача бўлган давлатларга тарқалиб кетди.
Россияда православликнинг қайта тикланиши юз берди. 1994 йилда 25 ёшдаги
русларнинг 30 фоизи атеизмдан Худога ишонишга ўтишганини айтишган.
Москва ва Москва вилоятларидаги фаол черковлар сони 1988 йилдаги 50 тадан
1993 йилда 250 тага кўпайди. Сиёсий раҳбарлар
Do'stlaringiz bilan baham: