Алиф, лам, мим. Ҳуруфи муқаттаъа, яъни узуқ ҳарфлар Қуръони Каримнинг 29 сураси бошланишида келган. Олтита сурада эса айнан «алиф, лам, мим»


Шайтон сизларга муҳтожлик ваъда қилади ва бузуқликка буюради. Аллоҳ сизларга Ўз мағфирати ҳамда фазлини ваъда қилади ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчидир



Download 82,7 Kb.
bet38/40
Sana16.04.2022
Hajmi82,7 Kb.
#556847
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
2 5278383917655656359

Шайтон сизларга муҳтожлик ваъда қилади ва бузуқликка буюради. Аллоҳ сизларга Ўз мағфирати ҳамда фазлини ваъда қилади ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчидир.

  • У хоҳлаганига ҳикмат беради, кимга ҳикмат берилган бўлса, унга кўп яхшиликлар берилганидир. Буни фақат оқилларгина қабул қилишади.

    Ҳикмат, яъни динни тушунишда фаҳм-фаросат берилганлар эҳсон қилишса, фақат Аллоҳ йўлида, У буюрган мақсадларни ният қилиб молларини сарфлашади. Бу уларга кўп яхшиликлар қилинаётгани белгисидир, бундай саодатманд кишилар ўзларига қиёматда асқотадиган фойдали ишларни билиб қилишади, зарарли, шайтоний ишлардан қочишади.

    1. Қилган нафақа ва садақаларингизни Аллоҳ албатта билади ва золимлар учун ҳеч қандай ёрдам йўқдир.

    2. Эҳсонларингизни ошкора қилганингиз яхши, агар уни камбағалларга яширинча берсангиз, ўзларингизга янада яхшидир, бу гуноҳларингизни ювади. Аллоҳ барча қилмишларингиздан хабардордир.

    Агар кўнглида риё, яъни одамлар кўрсин деган ният бўлмаса, эҳсон ё садақа қилувчилар уни ошкора беришса ҳам бўлади, чунки уни кўриб бошқаларда ҳам бунга шавқ ва қизиқиш пайдо бўлиши мумкин. Лекин махфий (яширин) берилгани ҳам яхши, садақа олувчи бошқалар олдида хижолат бўлмайди. Ҳар икки ҳолатда ҳам фақир-камбағалларни билиб бериш керак. Ана шундай холис қилинган эҳсон-садақалар худди совун кирни тозалаганидек банданинг гуноҳларини кетказиб, каффорат бўлади.

    1. (Эй Муҳаммад,)  уларнинг ҳидояти зиммангизда эмас, лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ҳидоятга йўллайди. Қилган эҳсонларингиз ўз фойдангизгадир. Фақат Аллоҳ розилигини топиш учун эҳсон қилинг, шунда яхшиликларингиз сизга зулм қилинмай тўлалигича қайтарилади.

    2. Хайр-эҳсонлар ўзларини Аллоҳ йўлига батамом бағишлаб, тирикчилик қилолмайдиган камбағалларгадир. Иффатлари сабабли билмаганлар уларни бой деб ўйлашади. Уларни сиймоларидан, хиралик билан тиланмасликларидан танийсиз. Қилган яхшилик ва эҳсонларингизни Аллоҳ, албатта, билади.

    Ҳақиқатда хайр-эҳсонлар ўзини Аллоҳ таоло йўлига (динни ёйиш, Ислом давлатини ҳимоя қилиш, одамларга илм-маърифат тарқатиш каби ишларга) тўла бағишлаган, шунинг учун ер юзида савдо, деҳқончилик ё касб-ҳунар орқали тирикчилигини ўтказишга қодир бўлмаган камбағал ва муҳтожларга берилади. Масалан, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом хизматларида «суффа аҳли» деб ном олган, илм таҳсили билан машғул бўлган ва Ислом дини ҳимояси учун тайёр кишилар бўлишган. Тушунмаган кимсалар уларни бой деб ўйлашарди, лекин ҳолатлари сиймоларидан маълум эди. Улар очликдан силлалари қуриб қолганида ҳам бировдан нарса тиланишмас, иффатлари кучли эди. Замонамизда ҳам Қуръони Каримни ёд олаётган, дин илми таҳсили билан машғул, бирор касб билан шуғулланишга имкон тополмаётган муҳтож кишиларга ҳам бу ҳукм татбиқ этилиб, улар ҳолидан хабар олиб турилади, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.


    1. Download 82,7 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish