Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Л.Кристоф
янги методологик 
ѐндашувларни баҳолар экан, бундай деган эди: “Ҳозирги 
геосиѐсатчилар харитадан табиат инсонга бахш этган нарсани эмас, 
балки табиат уни нимага йўналтирганини топишга ҳаракат 
қилишади”.
Ғарб геостратеглари классик геосиѐсий назария ва қонунлар 
билан фан-техника тараққиѐти, хусусан, янги ҳарбий технологиялар 
ўртасида кескин номувофиқлик мавжудлигидан келиб чиққан 
ҳолда, уларнинг эскирганлиги ва жиддий тузатишларга муҳтож 
эканини айтиб, янги-янги лойиҳаларни таклиф этмоқдалар. 
АҚШ 
геосиѐсатчиси 
А.П.Северски
ҳозирги 
геосиѐсий 
ѐндашувлар билан боғлиқ энг асосли далилларни илгари сурди. 
1
Кейган Р. Сила слабости// Внешняя политика нового века. М., 2002, с.127-157. 


138 
Унинг геосиѐсий моделида саноат ва ҳарбий куч-қудратнинг 
тўпланиши жиҳатидан жаҳон икки улкан доирага – тегишли 
равишда АҚШ ва Совет Иттифоқига ажралган. Америка доираси 
Ғарбий ярим курранинг каттагина қисмини, совет доираси бўлса, 
“Жаҳон ороли”нинг каттагина қисмини эгаллаган. Муаллифнинг 
фикрича, уларнинг ҳар иккаласи Шимолий Америка ва Евроосиѐ 
устидан тахминан тенг кучга эгадир. 
Ҳарбий 
соҳадаги 
технологик 
тараққиѐт 
хавфсизлик 
масалаларига ҳарбий ѐндашувни татбиқ этиш, геосиѐсатчиларга 
бўлса, геосиѐсат асосларини янгидан кўриб чиқиш заруриятини 
тақозо этди. Бу фикрнинг муаллифи бўлган америкалик тадқиқотчи 
Д.Дедни
сиѐсий жараѐнлар билан географик муҳит орасидаги 
муносабатларда техник омилларнинг роли масаласини жиддий 
тадқиқ қилди. У геосиѐсий воқелик география ва технологиялар 
учун фон ролини ўйнайди, деб ѐзди. Бу фон асосан шакл беради, 
йўналишни аниқлаштиради ва жанг вақтида тоғ силсилалари, 
кўприклар ва истеҳкомларнинг армияга кўрсатадиган таъсирини 
белгилаб беради. 
НАТОнинг ҳарбий стратегияси ва геосиѐсати учун техник 
томондан геосиѐсатнинг глобаллашуви хослигини қайд қилган 
Дедни ядро урушидан тийилиш геосиѐсатида ҳарбий технология 
географик омиллардан ўтиб кетди ва унинг ўрнини босмоқда, 
дейди. Бошқача қилиб айтганда, асосий геосиѐсий мавқелар, 
меъѐрлар, стратегик устунликни энди табиий-географик омиллар 
эмас, балки ҳарбий технология белгилаб беради. Таъбир жоиз 
бўлса, ядро асри технологияси табиий-географик омиллар устидан 
инқилобий ғалаба қозонди. Технологик омилларга қатъий устунлик 
берувчи бу ѐндашув аслида геосиѐсатнинг классик назарий 
асосларини, 
ижтимоий-сиѐсий 
тузилмалар 
ва 
географик 
ѐндашувларни инкор этиш йўли билан геосиѐсат ривожини янги 
шароитга мослаштириш мақсадини кўзлайди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish