Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

атлантизм ғоялари
ни ривожлантирибгина қолмадилар, балки бу 
геосиѐсий концепцияни жиддий тарзда бойитдилар ҳам. 
Д.Мэйниг 
Спайкменнинг ғояларини муваффақиятли равишда таҳлил этган ва 


119 
ривожлантирган етакчи олимлардан бири бўлди. Ўзининг 
“Евроосиѐ тарихида Ҳартланд ва Римланд”
асарида у қайд 
этадики, геосиѐсий мезонларда аҳоли ва давлатнинг Қуруқлик ѐки 
Денгизга географик муносабатигина эмас, айни чоғда уларнинг 
функционал маданий майли ҳам ҳисобга олиниши керак. 
Мэйниг Евроосиѐ Римландининг бутун ҳудудини функционал-
маданий жиҳатдан уч типга ажратди: 
-
У биринчи типга Хитой, Мўғулистон, Вьетнам, Бангладеш, 
Афғонистон, Шарқий Европа, Болтиқбўйи ва Шимолий 
Кореяни 
киритди. 
У 
бу 
ҳудудларни 
Ҳартландга 
(теллурократияга) мойил ҳудудлар, деб баҳолади. 
-
Жанубий 
Корея, 
Бирма, 
Ҳиндистон, 
Ироқ, 
Сурия, 
Югославияни, яъни геосиѐсий жиҳатдан бетараф давлатларни 
у иккинчи гуруҳга киритди. 
-
Ғарбий Европа, Греция, Туркия, Эрон, Покистон ва Таиланд 
(яъни талассократия блокига мойил давлатлар) учинчи 
гуруҳга киритилди. 
АҚШ геосиѐсат мактабининг бошқа вакиллари сингари, Мэйниг 
Германиянинг Иккинчи Жаҳон урушидаги мағлубиятидан сўнг 
СССР ҳудудини унинг Варшава Шартномасидаги иттифоқчилари 
ҳудуди билан бир деб билди ва тегишинча “Ҳартланд – Римланд” 
қарама-қаршилигини биринчиларнинг АҚШ бошчилигидаги 
Атлантика блокига қарши туриши тарзида тасвирлади
1
.
Америкалик бошқа геосиѐсатчи 
У.Кирк
Мэйнигнинг маданий-
функционал геосиѐсий ѐндашувини ривожлантирган ҳолда, қитъа 
ичкарисига 
маданий 
турткилар 
берадиган 
соҳил 
бўйи 
цивилизациялари 
инсоният тараққиѐтида асосий ролни ўйнайди, 
деган хулосага келди. Унинг фикрича, бу турткиларнинг 
интенсивлик даражаси конкрет шароитга боғлиқ ҳолда турлича 
бўлиши мумкин. 
Мэйниг 
каби, У Кирк инсоният тараққиѐти денгиз 
цивилизацияларининг таъсири (маданий турткиси)га боғлиқ, бу 
ижобий турткининг асосий манбаи эса АҚШдир, дея даъво қилди.
Таниқли олим ва сиѐсатчи, АҚШнинг собиқ давлат котиби 
Ҳенри Киссинжер ҳам атлантизм геосиѐсий назариясининг 
тарафдорларидан бири эди. У атлантизм ғояларига суянган ҳолда, 
халқаро хавфсизлик масалаларида АҚШнинг ролини алоҳида 
1
Колосов А.А., Мироненко Н.С. Ўша асар, 103-бет. 


120 
таъкидлайди
1
. У АҚШнинг сиѐсий стратегиясини тарқоқ “соҳил 
зоналари” халқлари ва давлатларини 
“бир бутун”
қилиб 
бирлаштиришга, тинчликда фаолият кўрсатишлари учун уларга 
шароит яратишга, шунингдек ташқи аралашувдан ҳимоя қилишга 
йўналтиришни таклиф этди. Унинг фикрича, бу миссия Евроосиѐ, 
СССР устидан тўла назорат ўрнатиш ишида бу халқлар ва 
давлатларни АҚШни қўллаб-қувватлашга сафарбар этади. 
Киссинжернинг айтишича, бу “бир бутун” блоклар ўртасидаги 
курашда бетараф турган ѐки Евроосиѐга мойиллик кўрсатган 
“соҳил секторларини” ҳам АҚШ қаторига тортиши лозим. 
Киссинжер доктринаси Қўшма Штатларга “қамчи ва ширинлик” 
методи асосида ҳаракат этишни тавсия қилди: Вьетнамга – уруш, 
Хитойга – ҳамкорлик, Эрон подшоҳи Р.Паҳлавий режимини, 
Украина ва Болтиқбўйи миллатчиларини қўллаб-қувватлаш ва 
ҳоказолар.
Кейинчалик АҚШ ва Европада Киссинжернинг ғояларига 
“гуманитар геосиѐсат”
деган ном берилди. Аслида АҚШ ва 
НАТОнинг урушдан сўнг оммавий қирғин қуролларининг янги-
янги навлари билан қуролланиши ва атом қуроли воситасида 
урушдан тийиш доктринаси ҳам “сулҳ ва гуманизм” ғоялари билан 
изоҳланади. “Бир бутун” ҳудудларини ташқи хавфдан (СССР ѐки 
Хитойдан) ҳимоя қилиш мақсадида АҚШ ва НАТО мамлакатларига 
ядро қуроли ва ҳарбий базалар жойлаштирилди. Евроосиѐ ва СССР 
минтақаларининг сиѐсий ва географик ўзига хосликларини ҳисобга 
олган Киссинжер айни ядро-ракета технологиялари ва ҳарбий 
устунликка эришиш йўли билан келгусида улар устидан назорат 
ўрнатишни таклиф қилган эди. 
Ҳозирги вақтдаги америка атлантизм назариѐтчиларидан бири 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish