Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

“янги ҳаѐтий маконлар
ни ўз қўлига киритиши билан боғлашга 
уринган эдилар. 
Немис олими 
А.Цишка
“Африка. Умумевропанинг энг биринчи 
вазифаси” мақоласида Бирлашган Европа ўзининг келажакдаги 
тараққиѐтини таъминлаш учун Африка билан бирга умумий уюшма 
ташкил этиши лозим, деб ѐзган. У: “Европага энди Шарқ эшиги 


102 
тақа-тақ ѐпиқ. Ғарбга томон ҳаракат аллақачон чегарага бориб 
тўхтаган. Бинобарин, бизга фақат Жануб, фақат Африка қолди 
холос”, деб қайд қилган эди.
Муаллифнинг айтишича, Европа тропик Африка билан 
бирлашган тақдирдагина қитъа ўзининг табиий чегараларига ва 
тараққиѐт учун керакли ҳудудга эга бўлади. Кўриняптики, Цишка 
Африкани асосий геосиѐсий манфаатлар тўқнашадиган, Ғарб ва 
Шарқнинг ишғолчи кучлари учун геосиѐсий марра ролини 
ўйнайдиган жой, деб билган ва европаликларни бу қитъани тезроқ 
эгаллашга чақирган
1

Шундай қилиб, 60-йилларда Европа континентал геосиѐсий 
мактаблари фаолияти аста-секин тикланди ва мустақил тадқиқот 
марказлари сифатида ривожлана бошлади. 
ХХ асрнинг 70-йилларида Европада 
“ички”
ѐки
“татбиқий 
геосиѐсат”
деб ном олган яна бир йўналиш пайдо бўлди. Бу 
йўналиш таркибида ўз методологияси ва татбиқий методларига эга 
бўлган бир нечта мактаб бор эди. Француз олими 
Ив Лакост
нинг 
“ички геосиѐсат” мактаби бу оқимда етакчи роль ўйнади. 
Лакост 
қарашларининг моҳияти шундан иборатки, 
у 
геосиѐсатнинг тарихий жараѐнлар ривожини континенталь кўриш
ҳамда маданий-географик дуализм асосида яратилган, фундаментал 
жаҳоний тафаккурга асосланган фан эканини инкор этади. Бошқача 
қилиб айтганда, Лакост методининг моҳияти геосиѐсатнинг глобал 
тушунча воситаси эканига шубҳа билан қараб, унга билишнинг 
маҳдуд ва локал таҳлилий воситаси деб қарашдан иборат. У буни
“ички геосиѐсат” деб атаган
2

Кўряпмизки, “ички” геосиѐсатчилар геосиѐсатнинг фақат улкан 
геостратегик масалаларни ўрганувчи фан сифатида тақдим 
этилишига қарши чиқиб, бу илм давлатнинг ички масалаларини 
тадқиқ этишини таъкидлаганлар. 
Бунинг устига улар геосиѐсат асосчилари бўлган Ратцель, 
Челлен, Макиндер, Мэҳен ва Ҳаусҳофер томонидан илгари 
сурилган дуализм, қуруқлик ва денгиз ўртасидаги доимий кураш ва 
бошқа геосиѐсий қонунлар янги шароитда яроқсиз бўлиб қолганига 
ишора қилиб, геосиѐсат давлатлараро муносабатларни инсоний 
нуқтаи назардан яхшилашга, этник ихтилофлар ва демографик 
жараѐнларни ҳал этишга йўналтирилган амалий фан экани, ички 
1
Василенко И.А. Ўша асар, 101-102-бетлар. 
2
Нартов Н.А. Ўша асар,110-111-бетлар. 


103 
сиѐсий сайловларни тадқиқ, таҳлил этиш ва тавсифлашда унинг 
имкониятларидан 
фойдаланиш 
ва 
ҳоказолар 
тўғрисидаги 
тасаввурларни жамоатчилик фикрига сингдира бошладилар. 
Кейинчалик ички геосиѐсатнинг кўрсатиб ўтилган ғоялари 
асосида Европада “Цивилизация геосиѐсати” номли либерал 
геосиѐсий оқим шаклланди. Ўз вақтида АҚШ президенти 
В.Вильсон томонидан илгари сурилган либерал давлатлараро 
муносабатлар ғояси Европа либераллари томонидан қўллаб-
қувватлана бошлади. 
Либерал ва адолатли дунѐ тўғрисидаги ғоялар кейинги 
даврларда таниқли француз олимлари: Видаль де ла Блаш, Альберт 
Деманжон, Ив Лакост ва Мишель Фуше томонидан қўллаб-
қувватланди. 
Кейинги вақтларда Ғарбнинг баъзи мамлкатларида халқаро 
муносабатларда маънавий қадриятларни сақлаш, давлатлараро 
муносабатларни тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш, юзага 
келадиган конфликтларни сулҳ йўли билан ҳал этиш мақсадида бир 
қанча махсус институтлар ташкил этилди. Илмий адабиѐтларда 
иренологик ва полимологик назария деб ном олган бу йўналиш 
тарафдорлари 1959 йилда Ослода Жаҳон Сулҳ Жараѐнлари 
Тадқиқотлари Институтини, Стокгольм Сулҳ Институтини ва Вена 
Халқаро Сулҳ Институтини барпо этдилар. Бу марказларда либерал 
халқаро муносабатлар кенг тадқиқ этилмоқда. АҚШдаги 
иренологик марказлар орасида С.Медловиц раҳбарлиги остида 
ташкил 
этилган 
Жаҳон 
Тартиботи 
Институти 
нуфузли 
ҳисобланади. Бу институт жаҳон сиѐсатининг либераллашуви ва 
байналмилаллашуви масалалари билан шуғулланади. 
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Лакостнинг юқорида айтиб 
ўтилган ѐндашуви ҳали ХХ аср бошида француз олими 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish