Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

“Буюк Россия
– Рус сиѐсий арбоби, иқтисодчи ва файласуф 
П.Струвенинг (1870-1944) геосиѐсий концепцияси. Бу концепцияга 
мувофиқ, империянинг ички ривожи унинг ташқи қудратига 
боғлиқдир. Концепция кадетлар партиясининг ўнг қаноти ва 
корчалонлар орасида ўз тарафдорларига эга бўлган. 
 Буюк Турон 
– Туркий халқларнинг ягона давлатини барпо 
этишдан иборат геосиѐсий ғоя бўлиб, ХХ аср бошларида Туркияда 
вужудга келган. СССР тарқалгандан кейин туркий давлатларни 
бирлаштириш ғояси қайта жонланди. Бунинг бошида Туркия 
туради. Европа Иттифоқига ассосиатив аъзо бўлган Туркия ХХ 
асрнинг охирларида минтақанинг муҳим давлати ролини ўйнай 
бошлади. НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг аскар ва зобитлардан 
иборат 630 минг кишилик катта армияси ҳамда минтақада энг 
кучли ҳарбий-денгиз флоти бор. Туркия Марказий Осиѐ, 
шунингдек Грузия ва Озарбайжон бозорларида Хитой билан 
муваффақиятли рақобат олиб бормоқда. Гарчи Туркия ҳозирча 
Европа Иттифоқига киролмаган бўлса-да, кейинги юз йил ичида 
биринчи марта Жануби-Шарқий Европага иқтисодий экспансияни 
амалга оширишга эришди. 
Буюк Хазар (Каспий)
– Совет Иттифоқи тарқалгандан сўнг 
Евроосиѐда яратилган геосиѐсий минтақа. Бу минтақага кўл-денгиз 
соҳилидаги 5 мамлакат – Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон 
ва Озарбайжон киради. Жанубий Кавказ ва Марказий Осиѐни 
қамраб олади. Этномиллий ва конфессиялараро зиддиятлар, 
биологик ва энергия заҳираларига бой. Минтақада Буюк Хазар 
нефти ва геосиѐсий таъсир учун кураш параллел лойиҳалар 
(масалан, МДҲ-ГУАМ, нефт нақлиѐти йўллари ва ҳ.к.) мавжудлиги 
билан ажралиб туради. Хазар денгизининг халқаро статуси 
аниқланмагани минтақа давлатлари орасида баҳс-мунозараларга 
сабаб бўлмоқда. 


446 
Буюк Хазар нефти 
– Минтақада геосиѐсий таъсирини 
кучайтиришни истаган давлатлар Хазарнинг катта энергия 
заҳиралари учун кураш олиб бормоқдалар. Бу заҳиралар жаҳонда 
ишлаб чиқарилган нефтнинг 4-6, газнинг 7-10 фойизини ташкил 
этади. 
 Буюк Хитой
– Қитъадаги Хитойдан ташқари Гонконг, Тайван, 
Сингапур ва кўп сонли Хитой диаспорасини қамраб олган ўзига хос 
трансмиллий корпорация. Буюк Хитойнинг ЯИМи АҚШнинг 
ЯИМи билан муқояса этилиши мумкин. Қитъадаги Хитой диаспора 
вакилларини анъанавий равишда ўз мамлакатининг фуқаролари 
ҳисоблайди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish