Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Буюк кўпўлчамли маконлар назарияси



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

 Буюк кўпўлчамли маконлар назарияси
– Геофалсафа 
негизида ишлаб чиқилган цивилизация геосиѐсати таълимоти. 
Асосий муддаоси В.Дергачевнинг “Геосиѐсат” ва “Геоиқтисодиѐт” 
асарларида баѐн этилган. 
Буюк Лимитроф
– Шимолий Муз океанидан Тинч океанига 
қадар узанган цивилизациялараро геосиѐсий белбоғ. Бу тушунча 
рус 
олими 
С.Хатунцов 
томонидан 
таклиф 
этилган 
ва 
В.Цимбурскийнинг асарларида янада кенгроқ шарҳлаб берилган. 
Буюк маконлар автаркияси
– Немис иқтисодчиси Фридрих 
Листнинг геоиқтисодий назарияси. Бу назарияга кўра, жаҳон 
иқтисодиѐтига самарали интеграциялашиш учун давлатлар ўз 
мамлакати ишлаб чиқарувчилари ва божхона иттифоқини ҳимоя 
қилиш сиѐсати юргизиш билан бирга, очиқ иқтисодиѐтга ўтиш учун 
изчил чораларни амалга ошириши керак. Миллий иқтисодиѐтнинг 
жаҳон бозорига трансформацияси оралиқ босқич, яъни божхона 
иттифоқидан ўтиши энг самарали бўлади. Давлат ислоҳотлар 
жараѐнини назорат қилади ва протекционистик чоралар билан 
мамлакат иқтисодиѐтининг ривожини рағбатлантиради. 
 Буюк маконлар назарияси
– Карл Шмиттнинг геосиѐсий 
таълимоти бўлиб, бир қанча давлатларнинг ягона стратегик блокка 
бирлашувини 
англатади. 
Шмитт 
империя 
интеграцияси 
тамойилини синтезга мантиқий интилиш ҳаракати, деб ҳисоблаган. 
Буюк макон ғояси ва кучи бўлган давлат ҳукмронлиги остида 
бўлади. У Монро доктринаси асосида бирлаштирилган Шимолий ва 
Жанубий Американи Буюк макон сифатида кўрсатган. Нацистлар 
Германиясининг мақсади жаҳон империясини – Учинчи Рейхни 
барпо этишдан иборат эди. Ҳозирги халқаро муносабатларда Буюк 
маконлар назарияси либерал-демократик қадриятлар устун бўлган 
давлат-цивилизацияларнинг (Америка цивилизацияси, Бирлашган 
Европа) яратилишида кўзга ташланмоқда. 
 Буюк Пѐтр I (1672-1725) 
– “Европа + Россия” геосиѐсий 
лойиҳасини амалга оширган Россия императори. У Ғарбий 
Европада буюк давлат дея тан олинган қудратли мутлақ монархия 


445 
давлатини бунѐд этди. Россия саноати, савдоси ва маданиятини 
ривожлантиришда Ғарбий Европа тажрибасидан фойдаланди. 
Меркантилизм сиѐсатини жорий этди. Пѐтр I ўша вақтнинг “учинчи 
дунѐси” мамлакатлари раҳнамолари орасида 
ғарблаштириш 
заруриятини 
англаган 
ва 
тарихий 
жараѐнда 
Ғарбнинг 
устуворлигини тасдиқлаган биринчи раҳбарлардан биридир. 
Натижада Россия Евроосиѐнинг буюк давлатига айланди. 
Кейинчалик Япония, Хитой, Туркия ва бошқа мамлакатлар ҳам шу 
йўлга кирди.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish