Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Панамерика ғояси “янги дунѐ
тартиботи”нинг асоси сифатида 
 
Кейинги йилларда панамерика ғоясидан келиб чиқаѐтган 
америка сиѐсатшунослари глобаллашувнинг асосий ташаббускори 
сифатида АҚШнинг бу жараѐнга раҳбарлик қилиш ҳуқуқини 
асослашга уринмоқдалар. Улар буни ҳозирги вақтда фақат АҚШ 
“ягона улкан давлат” статусига эгалиги, жаҳонда тинчликни сақлаш 
ва барқарорликнинг, хусусий мулк, бозор иқтисодиѐти, демократик 
қадриятлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий 
кафолатчиси ролида чиқаѐтгани билан боғламоқдалар. Америка 
сиѐсатшуносларининг 
фикрича, 
глобаллаштиришнинг 
ягона 
1
Хаусхофер К. Панидеи в геополитике // Хаусхофер К. О геополитике. М., 2001, с.253. 
2
Василенко И.А. Ўша асар, 198-199-бетлар. 


429 
стандартларини яратишга, ҳамманинг буларга риоя этишини 
таъминлайдиган 
механизмларига 
фақат 
АҚШ 
эгадир. 
Панамериканизм мафкурачилари глобаллаштиришнинг геосиѐсий 
моделини америкача тафаккур, турмуш тарзи ва қадриятларнинг 
ҳамма томонидан қабул қилиниши тарзида тасаввур қиладилар. 
Бундан ташқари, улар “жаҳонда тартиб ўрнатиш ва уни 
бошқаришда асосий фигура” АҚШ бўлиши керак дея, “янги дунѐ 
тартиботи”да АҚШнинг ролини асослашга ҳаракат қилишади. 
АҚШнинг ҳукмрон доиралари бу ниятни амалга ошириш ва 
АҚШнинг “жаҳон ҳаками” ролини ўйнаш заруриятини асослаш 
мақсадида жаҳоннинг барча давлатларини турли гуруҳларга 
ажратишади, уларнинг ҳар бири билан тегишлича муносабатлар 
ўрнатишади ҳамда давлатлараро манѐвр технологиялари ѐрдамида 
жаҳонни бошқаришга интилишади. 
2001 
йилдан кейин америкаликлар жаҳоннинг барча 
мамлакатларини ва улар жойлашган геосиѐсий маконларни икки: 
“цивилизация” ва “варварлик”, “ваҳшийлик” зоналарига бўлдилар. 
Бу ѐндашув доирасида жаҳоннинг барча давлатлари тўрт гуруҳга 
ажратилди: 
1. ”маданий дунѐ ижодкорлари”; 
2. “уларни қўллаб-қувватлаѐтганлар”; 
3. “уларга халақит бермайдиганлар”; 
4. “жаҳондаги барча офатларнинг манбаи, маданий дунѐнинг 
душмани бўлган ва бу дунѐга қарши радикалларни, фанатикларни 
ва террорчиларни йўллайдиган давлатлар ва режимлар”. 
АҚШ иродасига бўйсунадиган ѐки у томонидан белгилаб 
берилган йўлдан борадиган давлатларни америкаликлар, шунга 
мувофиқ равишда, биринчи ва иккинчи гуруҳга киритади ва уларни 
қўллаб-қувватлайди. АҚШнинг глобаллаштириш шамсияси остида 
бўлишни хоҳламайдиган, ўз миллий-диний қадриятларини асрашни 
истайдиган мамлакатлар ва давлатларга душман “ѐрлиғи” осилади 
ва улар “янги дунѐ тартиботи”ни бузувчилар ѐки унга халақит 
берувчи элементлар сифатида нишонга айлантирилади, уларга 
қарши кучли ахборот ва тарғибот уруши олиб борилади. 
Масалан, Эрон, Ироқ, Шимолий Корея, Куба, Сурия, бироз 
олдинроқ Афғонистон ва Югославия каби мамлакатларни “жаҳон 
ѐвузлик ўқи” деб тақдим этган панамерикачилар жаҳон 
жамоатчилигини уларга қарши курашга чақирдилар. Ҳатто 
ўтмишда “янги дунѐ тартиботи” ижодкорларининг ўзлари 


430 
томонидан яратилган ва СССРга қарши синфий-мафкуравий 
курашда ишга солинган қатор ташкилотлар ва ҳаракатлар (масалан, 
Афғонистондаги Толибон ҳаракати) бу курашда нишонга айланди. 
АҚШнинг ОАВлари “дунѐ тартиботини бузувчи” бундай 
мамлакатларга қарши куч ишлатиш зарурлиги ғоясини бутун 
жаҳонда кенг тарғиб қилади, уларни жазолаш ва “халқаро 
тартибга” бўйсундириш муҳим эканини “умумжаҳон” иши деб 
эълон қилади.
Шу билан бирга бу ОАВларида миллий давлатлар, турли-туман 
“ўзига хос” цивилизация нормалари ўтмишда қолиб кетган, деган 
фикр зўр бериб тарғиб қилинмоқда. Гўѐ жаҳон ва инсониятнинг 
ҳозирги умумий манфаатлари фақат глобаллашув доирасида ҳал 
этилиши мумкин ҳамда миллий ҳукуматлар ҳал эта олмаган 
умуминсоний муаммоларни – қашшоқлик, ишсизлик, соғлиқ, 
экология ва ҳ.к. масалаларни трансмиллий корпорациялар ва 
ширкатлар, Жаҳон Банки каби глобал муассасалар ҳал қилар, 
умумжаҳон дастурлари воситасида жаҳон ҳукумати ва шу каби 
глобал бошқарув механизмларига ўтиш орқали инсонлар ва 
давлатлар орасидаги зиддиятларга сабаб бўладиган сабаблар 
бартараф қилинар эмиш. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish