Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

В) Янги геосиѐсий акторлар 


285 
Ҳозирги 
социологияда 
сиѐсий 
партиялар, 
ноҳукумат 
ташкилотлари, геоиқтисодий трансмиллий корпорациялар, халқаро 
молия институтлари, оммавий ахборот воситалари, давлат 
назоратидан ташқаридаги турли қуролли гуруҳлар ва бошқа 
тузилмаларни янги геосиѐсий акторлар сирасига киритишади. Янги 
акторларнинг кўпчилиги трансмиллий характерга эга ва ҳеч қандай 
давлат билан бевосита боғланмаган. 1990 йиллардан бошлаб етакчи 
трансмиллий тузилмалар фақат халқаро майдондагина эмас, балки 
давлатларнинг ўз ҳудудларида ҳам улар билан рақобатга киришди. 
Бу эса “давлат суверенитути” тушунчасининг ҳозирги мазмунини 
жиддий равишда ўзгартириб юборди. 
Сиѐсий партиялар 
Сиѐсий партиялар бошқа геосиѐсий акторлардан, энг аввало, 
олдида турган вазифалари билан фарқ қилади. Улар ўз моҳиятига 
кўра жамиятнинг сиѐсий институти бўлиб, барча даражаларда 
ҳокимият учун кураш олиб боради, альтернатив ҳокимият 
(бошқарув) қуришга интилади, жумладан геосиѐсий воқелик 
лойиҳаларни илгари суради, мамлакат фуқаролари орасида кўпдан-
кўп аъзолари ва тарафдорларига эга бўлади. 
Сиѐсий партияларни бошқа ташкилотлардан фарқ қилдирадиган 
бошқа мезонлар шулардан иборатки, улар миллий доирада, узоқ 
муддат давомида фаолият кўрсатади (ҳатто партия асосчиси 
қандайдир сабабларга кўра, партиядан чиққан тақдирда ҳам партия 
ўз фаолиятини давом эттираверади), бутун мамлакат миқѐсида 
маҳаллий ташкилотлари мавжуд бўлади, сайловларда овоз олиш 
учун курашда иштирок этади. 
Илмда сиѐсий партиянинг моҳиятини белгилаш учун учта 
асосий ѐндашувдан (унинг сиѐсий ва мафкуравий асосларга 
қурилиши, ягона ташкилот мавжуд экани ва конкрет ижтимоий-
синфий манфаатларни ифода этиши) фойдаланилади. 
Сиѐсий партиялар бир хил сиѐсий эътиқодга эга бўлган, 
жамиятнинг идеал модели учун курашадиган, моддий ва бошқа 
мақсадларга, яъни шахсий манфаатларга эришиш учун биргаликда 
фаолият юритадиган шахслар (гуруҳлар)дан иборат бўлган 
барқарор ташкилотлар сифатида таърифланиши мумкин
1

1
Санистебан Л.С. Основы политической науки. М., 1992, с.70. 


286 
Уларни ўз олдига ҳокимиятга ўз партияси раҳнамоларини 
келтириш йўли билан жамият устидан назорат ўрнатиш, мамлакат 
даромадларини тақсимлашни бошқариш, партия аъзоларининг 
моддий ва маънавий бойликларга, муайян имтиѐзларга эга бўлиши 
ва шу каби мақсадларни қўйган гуруҳлар сифатида характерласа 
ҳам бўлади
1
.
Мамлакатлар ва халқлар сиѐсий тараққиѐтининг тарихий ва 
социомаданий шароитларининг хилма-хиллиги, бир биридан 
қурилиши, функциялари, ғоявий мақсадлари, фаолиятининг 
хусусиятларига ва шу кабиларга кўра фарқ қилиши жаҳондаги 
партияларнинг жуда хилма-хил бўлишининг сабабидир. Шу 
боисдан ҳам илмий адабиѐтларда сиѐсий партияларни тасниф этиш 
учун бир-биридан фарқ қиладиган учта методологик ѐндашув 
мавжуддир. 
Сиѐсий партияларни фарқлантирадиган асосий мезонлардан 
бири – унинг 
мафкураси
дир. Бу жиҳатдан партиялар ўнг, сўл 
(коммунистлар, социал-демократлар), либерал, диний ва миллий 
ташкилотларга бўлинади. 
Сиѐсий 
партияларни 
уларнинг 
доктриналари 
(сиѐсий 
дастурлари)га қўра ҳам тасниф қилишади ва тегишли равишда 
инқилобий, ислоҳотчи, консерватив ва реакцион ташкилотларга 
ажратишади. 
Мавжуд ҳокимиятда қандай ўрин олгани ѐки ҳокимиятга 
муносабати қандай эканини аниқлаш – партияларнинг фарқини 
билишнинг яна бир асосий ва кенг тарқалган методологик 
усулидир. Бу маънода партиялар: ҳукмрон ва мухолифат, легал ва 
нолегал, раҳнамо ва орқада қолган, якка ўзи ҳукмрон ѐки коалиция 
таркибида ҳокимиятда бўлган турларга бўлинади. 
Партияларнинг аксарияти ўз дастурлари ва баѐнотларида 
хорижий олам билан алоқалар ва геосиѐсий муносабатларга оид 
фарқли концепциялар ѐки фикрларга алоҳида ўрин ажратишади. Бу 
кўпроқ уларнинг геосиѐсий қарашлари – мамлакат чегаралари, 
қўшнилар, ҳарбий-маъмурий бошқарув, геосиѐсий вазифалар 
кабилар билан боғлиқ масалалардан иборат бўлади. Чунончи чегара 
масалалари ва уни ҳал қилиш йўллари, бўлувчилик тенденциялари 
ва унга мувофиқ режалар, мамлакатнинг бир қисмини бўлиб олиш 
ва унинг статуси, аҳолининг бир қисмида мустақилликка интилиш 
тенденциясини уйғотиш кабилар этносепаратчи партияларнинг 
1
Шаран П. Сравнительная политология. Ч.1-2, М., 1992, с.203-204. 


287 
характерли хусусиятидир. Масалан, Испаниядаги Батасуна 
(басклар), Франциядаги Корсика Миллий мустақиллик ташкилоти, 
Канададаги Квебек, Туркияда террорчилик фаолиятига ўтиб кетган 
ПКК ана шундай талаблар билан чиқмоқда. 
Умуман, сиѐсий партияларнинг геосиѐсий талабларининг 
мазмуни ва таърифи уларнинг этник, миллатчи, минтақавий ѐки 
федерал эканига боғлиқдир.
 Этник партиялар
муайян социомаданий гуруҳларга суянади. 
Улар ўзлари яшаб турган давлат таркибида ўзлари ѐки ўз вакиллари 
бўлган гуруҳларга маъмурий ва ҳудудий мухторият, солиқ 
имтиѐзлари ва маҳаллий бошқарув салоҳияти, катта бюджет 
маблағлари ва ҳоказолар берилишини талаб қиладилар. Баъзан 
этник партиялар мамлакатларининг конституция талабларини 
қўпол равишда бузган ҳолда, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини 
бузиш, чегараларни ўзгартириш, этник гуруҳларга суверен давлат 
барпо этиш, бошқа давлат билан бирлашиш ҳуқуқини бериш 
сингари асло қабул қилиб бўлмайдиган дастур ва режаларни илгари 
сурадилар.
 Миллатчи партиялар 
асосан мамлакатнинг асосий ва катта 
миллати номидан чиқиб, миллат иродасининг ифодачиси 
эканликларини даъво қиладилар. Бундай партиялар кўпинча давлат 
ҳокимиятини марказлаштириш ва марказдан қочма тенденцияларни 
орадан кўтариш талабларини ўртага қўядилар. 
Қатор ўта миллатчи партиялар “ҳудудий” характерга эга бўлган 
инқилобий шиорлар остида чиқишмоқда. Масалан, Унитар Россия, 
Миллий озчиликсиз Грузия, Буюк Сербия, Буюк Арманистон, Буюк 
Албания ва ҳ.к. Бундай кучлар томонидан илгари сурилаѐтган 
тажовузкор ва нореал геосиѐсий лойиҳалар мавжуд воқеликка 
уйғун келмагани учун жамиятда жиддий зиддиятлар, қарама-
қаршиликларни 
майдонга 
келтиради 
ва 
пировардида 
муваффақиятсизликка дучор бўлади. 
Минтақавий партиялар миллий таркиби қоришиқ бўлган 
мамлакатнинг 
муайян 
минтақаси 
аҳолисининг 
иродасини 
ифодалашга интилади. Бу аҳоли миллий таркибига кўра давлатнинг 
асосий миллатига ҳам, турли миллий озчиликларга ҳам оид бўлиши 
мумкин. Айни минтақавий партиянинг этник партиядан фарқи ҳам 
айни мана шунда. 
Кўпгина давлатларда этник ва минтақавий партияларни тузиш ва 
уларнинг фаолият кўрсатиши қонунан тақиқланган. Бу шу билан 


288 
боғлиқки, бундай партиялар мамлакатнинг ижтимоий-сиѐсий 
барқарорлиги ва ҳудудий бутунлигига жиддий хавф туғдиради. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish