Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

“Танлов: дунѐ 
ҳукмронлиги ѐхуд глобал раҳнамолик” 
китобида АҚШнинг бутун 
жаҳондаги роли ва улкан давлат миссияси билан боғлиқ 
фикрларини янада ривожлантирди. У АҚШнинг жаҳонга 
ҳукмронлиги имкониятини тўртта: 
ҳарбий, иқтисодий, техника ва 
маданий соҳалар
даги устунлиги билан асослайди. Бжезинский айни 
кўрсатилган хусусиятлар АҚШнинг жаҳонда устунлиги кучини 
белгилаб беради, деб ҳисоблайди. Бу эса бутун жаҳон миқѐсида 
Америка гегемонияси учун негиз яратиб беради. 
Бжезинский АҚШ мавжуд геосиѐсий хаосга барҳам бериш, 
этник, диний ва бошқа конфликтларнинг олдини олиш жараѐнида 
ҳал қилувчи роль ўйнаш ва жаҳонда осойишталик ўрнатиш йўли 
билан жаҳон ҳукмронлигига ноил бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.
У АҚШни 
“жаҳонни ларзага келтирувчи демографик сакрашлар 
таъсиридан, қашшоқлик натижасида юзага келган тартибсиз 
кўчишлардан, радикал урбанизациялардан, айни чоғда этник ва 
диний 
душманликлардан, 
оммавий 
қирғин 
қуролларининг 
назоратсиз тарқалишидан ва бошқа жараѐнлардан ҳимоя 
қилишга” чақиради.
Бундан ташқари у бутун жаҳонда гегемонлик 
ролини ўйнаши учун АҚШни глобал демократия қадриятларини 
жаҳонга кенг ѐйишни қўллаб-қувватлашга чақирди. У АҚШ 
демократия ва сиѐсий бошқарув тамойилларини бутун жаҳонга 
ѐйиш масаласида ҳеч кимга ҳеч қандай ѐн бермаслиги лозим, деб 
ҳисоблайди.
2011 йил 11 сентябрдан сўнг жаҳонда юзага келган геосиѐсий 
вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Бжезинский янги сиѐсий 
тенденцияларни тўғри баҳолашни таклиф қилди. У АҚШнинг 
ҳарбий кучи билан геосиѐсий рақиблари сони орасида юзага келган 
фарқни, Европа Иттифоқи билан ҳарбий-сиѐсий бирлик ва 
иқтисодий интеграция ўртасидаги уйғунлик йўқлигини, тобора 
юксалиб бораѐтган Хитойнинг яқин йилларда жаҳон жараѐнлари 
билан эмас, балки ўз ички муаммоларини ҳал этиш билан 
шуғулланишини, Япониянинг қудратли ҳарбий давлатга айланиш 
имконияти ва унинг бунга интилиши ва ҳоказоларни ҳозирда 
шаклланган геосиѐсий реаллик деб баҳолайди.


136 
Бжезинский янги шароитда трансатлантика ва Тинч океани 
стратегияси самарадорлигини оширишни таклиф этди. Кейинги 
вақтларда Ироқ ва жаҳоннинг бошқа минтақаларида террорга 
қарши операциялар масаласида АҚШ билан Европа ўртасида 
келишмовчиликлар кучайганига қарамай, Бжезинский Европа 
билан иттифоқни мустаҳкамлашни ва ўзаро муносабатларни 
яхшилашни таклиф қилди. У АҚШ доимо Европанинг 
манфаатларини ҳисобга олиши, аммо айни чоғда, ўзининг 
гегемонлик ролини ҳеч кимга бериб қўймаслиги лозим, деб қайд 
қилди. 
Муаллифнинг фикрича, янги геосиѐсий шароитда АҚШнинг 
Тинч океани геосиѐсий стратегияси асосида АҚШ, Хитой ва 
Япониядан иборат “пухта мувозанатлаштирилган стратегик учлик” 
туриши даркор. Бжезинский АҚШни ўзининг Шарқ таянчларини 
кучайтиришга, бу минтақада Америкага қарши чиқиши мумкин 
бўлган турли-туман ҳаракатларнинг олдини олишга чақирди. Айни 
чоғда Тинч океани минтақасида ҳам Япониянинг, ҳам Хитойнинг ўз 
таъсир доирасини кенгайтиришга интилишларини ҳисобга олиш 
керак. Шунинг учун ҳам у АҚШга мазкур давлатлар орасида 
оқилона мувозанат ўрнатиш йўли билан ўз иттифоқчиларини 
назорат остида тутишни таклиф қилди
1

Бутун жаҳонда Америкага қарши кайфиятларнинг кучайиб 
бораѐтгани Бжезинскийни ташвишга солаѐтган яна бир муаммодир. 
У бунга қарши ниҳоятда жиддий чоралар кўришга чақирди. Унинг 
фикрича, 
АҚШ 
жаҳонда 
ўз 
нуфузини 
ошириш 
учун 
глобаллашувнинг турли моделларига, турли минтақаларда 
демократияни татбиқ этишга ва шу каби масалаларга жуда оқилона 
ва янада табақалаштирилган шаклда ѐндашуви лозим. 
Кўриняптики, Бжезинскийнинг бу назарияси, бошқа мондиал 
назариялар каби, АҚШ манфаатлари ва гегемонлик мавқеини ҳимоя 
қилиш ва таъминлашга йўналтирилгандир. 
Ҳозирги инглиз-америка геосиѐсий назарияларини кўриб 
чиқишни якунлар эканмиз, яна бир тадқиқотчига – Карнеги 
жамғармасининг таҳлилчиси, сиѐсатшунос 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish