Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Геоиқтисодий ва ахборот парадигмаси



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Геоиқтисодий ва ахборот парадигмаси: 
Инсониятнинг 
ҳозирги ривожига талаблар ва таҳдидлар, глобал масалалар ва 
уларга 
жавоб 
излаш, 
аввалги 
постиндустриал 
миллий 
жамиятлардан янги трансмиллий ва ахборот жамиятларига ўтиш ва 
XXI аср бошида юз берган бошқа инқилобий ўзгаришлар жаҳон 
геосиѐсий харитаси ва характеристикасининг ўзгаришига ҳам, 
геосиѐсат фани олдида турган тадқиқот вазифаларини, геосиѐсий 
категориялар мазумунини қайта кўришга ѐки уларни янгидан 
изоҳлашга ҳам сабаб бўлди. Янги геосиѐсий шароитда бу тегишли 
равишда 
мутлақо 
янги 
– 
геоиқтисодий 
ва 
ахборот 
парадигмаларининг пайдо бўлишига, уларнинг мазкур фаннинг 
етакчи кўрсаткичларидан ва баҳолаш мезонларидан бирига 
айланишига олиб келди. 
Мазкур 
парадигмаларга 
мувофиқ, 
ҳозирги 
геосиѐсий 
муносабатларнинг асосини энди буюк давлатларнинг қулай 
географик маконлар ва ҳарбий-сиѐсий ҳудудлар учун кураши эмас, 
балки асосан трансмиллий геоиқтисодий ва ахборот омиллар (бу 
омиллар китобнинг тегишли бўлимларида кенгроқ очиб берилган), 
иқтисодий, бизнес ва ахборот манфаатларини ҳимоя этиш ва 
таъминлаш ташкил этади. Мазкур ѐндашув муаллифлари 
жаҳоннинг ҳозирги геосиѐсий ривожланиши тенденциялари ва 
динамикасини айни шунга асосланган ҳолда таърифлаб 
бермоқдалар. 
Асосий геоиқтисодий ва ахборот ресурсларини ишлаб чиқиш, 
сотиш ва назорат қилишни бугунги кунда амалда жаҳон макони 
устидан назорат қилишга тенглаштиришмоқда. Бунинг устига, 
1
Гап Ғарбий Европанинг католик христианлиги, Шарқий Европадаги рус-православ хритсианлиги, ислом 
дунѐси – Африка ва Ўрта Шарқдан Хитойгача узанган улкан ҳудуддаги ислом тамаддуни, тропик 
субконтиненталь Ҳиндистон ва ҳиндлар ва, ниҳоят, Осиѐ-Тинч океани минтақасидаги буддавий-конфуцийчи 
тамаддун устида бормоқда.


268 
макон тушунчасининг ўзи уни чегара билан ўраб олинган биқиқ 
ҳудуд деб тасаввур қилишдан аста-секин йироқлашиб, тобора 
виртуаль характер касб этиб бормоқда. Бу эса давлатнинг 
анъанавий равишда ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билган 
“сиѐсий макон” устидан миллий назорат қилиш ва “макон 
доирасида суверен бошқариш” ишини бажаришини табиий 
равишда хийла мушкуллаштирмоқда. Кенг ахборот, матбуот, 
реклама ва интернет тармоғига эга бўлган трансмиллий кучлар (шу 
жумладан давлатлар) бошқа давлатлар ҳудуди устидан ахборот, 
реклама 
ва 
ижтимоий-сиѐсий 
назорат 
ўрнатишда 
бу 
имкониятлардан унумли фойдаланмоқдалар.
Давлатларнинг геосиѐсий кучи кўрсаткичлари ва уларни 
баҳолаш мезонлари ўзгариши билан аввалги ҳарбий-сиѐсий 
омиллар янгисига – таъсир кўрсатишнинг иқтисодий-технологик ва 
ахборот механизмларига алмашина боради. Геосиѐсий тадқиқотлар 
ўз ўрнини аста-секин геоиқтисодий ва геоахборот тадқиқотларига 
бўшатиб беради, анъанавий назария, оқим, илмий категория, 
тушунча ва қарашлар ҳам мазмунан, ҳам йўналишига кўра 
янгиларига алмашина бошлайди. Олдинги сиѐсий ва ҳарбий-
империя 
тасаввурлари 
“жаҳон-иқтисодиѐт”, 
“иқтисодий 
гегемония”, “минтақавий иқтисодиѐт”, “минтақавий иқтисодий 
ҳамжамият”, “минтақавий иқтисодий манфаатлар”, “жаҳон 
Интернет макони ва унинг устидан назорат” сингари янги илмий 
категориялар билан анча бойийди. 
Иқтисодий тараққиѐт ва ахборот технологиялари таъсири 
остида жаҳонда геосиѐсий кураш шаклларигина эмас, балки айни 
чоғда, анъанавий геосиѐсий ҳукмронлик, геосиѐсий макон ва замон 
ривожи ва ҳоказо тушунчалар ва методлари ҳам ўзгариб боради. 
Виртуаль ахборот макони ва илғор ахборот технологиялари 
геостратегик курашнинг янги-янги шакллари пайдо бўлиши учун 
шароит яратиб беради. 
Масалан, ҳозирги ахборот парадигмалари жаҳон геосиѐсий 
динамикасининг асосий мақсадларини амалга ошириш йўналишида 
бир қанча асосий вазифаларни: 
- жаҳонда юз бераѐтган геосиѐсий трансформацияларни таҳлил 
ва тасниф этиши ва уларнинг ривожланиш истиқболларини 
кўрсатиб бериши, шунингдек бу жараѐнларни бошқариш 
шаклларини таклиф қилиши; 


269 
- Бу трансформацияларнинг сабабларини тушунтириб ва 
уларнинг эҳтимол тутилган оқибатларини олдиндан айтиб бериши; 
- ҳозирги геосиѐсий муносабатларнинг сабаб-оқибат алоқалари 
ва динамикасини яхлит концептуаль назария доирасида системали 
тушунтиришни таклиф этиши керак.
Жаҳондаги ҳозирги геосиѐсий, геоиқтисодий ва геостратегик 
вазият ниҳоятда мураккаблиги, кўп вариантлилиги ва ранг-
баранглиги билан ажралиб туради. Бу эса жаҳоннинг шаклланган 
манзарасини ахборот парадигмаси доирасида баҳолашда янги 
“геосиѐсий чалкашлик” категорияси қўлланишига олиб келди. 
Юқорида айтилганлардан равшанки, ҳар бир давлатнинг 
ҳозирги босқичдаги ички ва ташқи сиѐсати унинг геоиқтисодий ва 
ахборот парадигмадан қанчалик самарали фойдаланишига бевосита 
боғлиқ бўлиб қолди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish