Манфаатлар
(миллий, давлат, коалиция ва б.): “геосиѐсий
манфаат” бу фаннинг асосий категорияларидан бири ҳисобланади.
251
Давлатнинг ҳар бир бошлиғи (ѐки давлатнинг олий сиѐсий
ташкилоти) “миллий манфаатлар доираси”ни аниқлайди ва амалга
оширади. Ҳар бир давлатнинг миллий манфаатлари
жисмоний мавжудлик, мамлакатнинг сиѐсий мустақиллиги,
чегараларнинг дахлсизлиги, фуқароларнинг хавфсизлиги ва
фаровонлигини таъминлаш, суверен ҳуқуқларини ва мустақил
бошқарувини ҳимоя этишдан иборатдир.
Ўз миллий манфаатлари нималардан иборатлигини билган
давлат турли жаҳон маконларида (жаҳон, минтақа ва мамлакат
доирасида) мамлакатнинг геосиѐсий, геостратегик ва геоиқтисодий
мавеини кучайтиришга, манфаатларини ҳимоя қилиш ва
кенгайтиришга йўналтирилган умумий ташқи ва ички стратегик
йўлини аниқлайди.
Миллий манфаат
–
умуминсоний манфаатлар системасининг
(миллий, диний, ижтимоий, синфий ва бошқа турдаги манфаатлар
шу системага киради) таркибий қисми сифатида миллат-давлат
томонидан англаб олинган, ташқи дунѐнинг мавжуд талабларига
мувофиқ собитқадамлик билан амалга ошириладиган мақсадлардан
иборатдир.
Миллий манфаатлар давлат манфаатлари билан айни ва
барча жиҳатдан ўхшашдир. Баъзи тадқиқотчилар мана шундан
келиб чиққан ҳолда миллий манфаатларни миллат-давлат
манфаатлари деб кўрсатадилар. Миллий манфаатлар мамлакат ва
халқларнинг
ҳаѐтини,
давлатнинг
ташқи
дунѐ
билан
муносабатларини
белгилаб
беради
ва
йўналтиради,
деб
ҳисоблашади. Бу фаолият жуда турли-туман: ҳимоя ѐки ҳужум,
босиб олиш ѐки озод қилиш характерида бўлиши мумкин.
Ҳозирги
шароитларда
миллий
манфаатлар
тўғрисида
гапирилганда биринчи навбатда иқтисодий, сиѐсий, илмий-техник,
маданий, ҳарбий ривожланиш йўли билан давлатнинг геосиѐсий
куч-қудрати ва таъсирни кучайтириши, миллий хавфсизлик,
жамиятнинг иқтисодий, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини
ошириши кўзда тутилади.
Ҳар бир мамлакат учун миллий манфаатларни таъминлаш:
- ички омилларга; табиий-географик муҳитнинг ўзига хослиги,
ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий бошқарувнинг самарадорлиги,
халқнинг миллий-маданий ва цивилизация қадриятларнинг
даражасига;
- ташқи омилларга; давлатлараро муносабатларнинг ҳолати ва
ташқи сиѐсатнинг муваффақиятли амалга оширилишига боғлиқ.
252
Миллий манфаатларнинг чекланиши қуйидагиларга боғлиқ:
- табиий (объектив) сабабларга – заҳира етишмаган ва бошқа
давлатлар манфаатларига ўзаро риоя қилинмаган ҳолларга;
- субъектив сабабларга – турли сабабларга боғлиқ равишда
мамлакат миллий манфаатларини уйғунлаштиришда нисбатнинг
бузилишига, конкрет сиѐсий режим, мамлакат раҳбарларининг
характери, турли диний-миллий дунѐқарашлар, стратегик вазиятлар
ва ҳ.к. шартлардан келиб чиқадиган ѐн беришларга.
Амалиѐт шуни кўрсатадики, бироз субъектив характерга эга
бўлган миллий манфаатларни белгилаш ва ҳимоя қилиш, биринчи
навбатда, ҳар бир мамлакатнинг халқаро ҳуқуқ нормалари ва
тамойилларига риоя этишига боғлиқ. Моҳият эътибори билан, куч
билан эришиладиган амалий манфаатлар ва уларни таъмин этиш
ҳозирги геосиѐсий муносабатлар негизида туради. Фарқ фақат
шундаки, қатор қудратли давлатлар ѐки давлатлар гуруҳи жаҳон
моддий ва маънавий бойликларига бирданига ва дарҳол, бошқалари
бўлса, аста-аста ва тадрижий эга бўлишни хоҳламоқдалар. Бу
давлатларнинг баъзилари ўз манфаатларига фаол – экспансия,
бошқалари бўлса, бавосита йўллар билан эришишга ҳаракат
қилмоқда.
Миллий манфаатларни таъминлаш методлари жаҳонда асрлар
мобайнида вужудга келди ва ўзгариб, такомиллашиб борди. Айрим
давлатлар ҳозирги вақтда ўз миллий геосиѐсий куч-қудратини
ошириш (АҚШ, Хитой, Россия, Япония ва б.), бошқалари бўлса,
коалиция барпо этиш (НАТО, Европа Иттифоқи ва б.) йўлидан
бориб, аллақачон “ўзлаштирилган” маконларда ҳам, жаҳоннинг ҳал
қилувчи минтақаларида, масалан, Болқон, Хазар-Қора денгиз
ҳавзаси, Кавказ, Яқин Шарқда ва бошқа маконларда ҳам
раҳнамоликни қўлга киритиш мақсадида доимий равишда яширин
ва ошкора кураш олиб бормоқдалар.
Ҳозирги вақтда жаҳонда миллий манфаатлар ва “глобаллашув”
ўртасида қаттиқ кураш бормоқда. Халқаро ҳаѐтнинг тобора
глобаллашуви халқларни бошқаришда ўз миллий қадриятларига
таянадиган институтларнинг мустақиллигини тадрижий равишда
чеклаб бораѐтир. Бу эса ўз навбатида уларни ўз манфаатларини, ўз
этник, диний ва ижтимоий борлиқларини мудофаа этиш учун
курашга отлантирмоқда. Шунинг учун глобаллашув, бир
томондан, миллий чегараларни йўқ қилиб, замонавий цивилизация,
технология ва инновация қадриятларига асосланган трансмиллий
253
умуминсоний жамият муҳитини яратади, иккинчи томондан, этник
озчиликларни
бирлаштиришга,
миллий-этник
сепаратизмни
фаоллаштиришга, фундаментализмнинг кучайишига ва буларнинг
натижасида тўқнашувлар сонининг кўпайишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, глобаллашув баъзан қадимий тарихга эга
бўлган миллатларни ҳам табақалаштиради, уларни буюк моноэтник
мухторият, этник тозалик каби ҳаракатларга йўллайди. Натижада
сайѐрада “қайнаѐтган этник вулқонлар” майдонга келади. Ашаддий
миллатчилик, этник тозалаш, иғвогарона ва босқинчилик сиѐсати
юргизаѐтган давлатлар минтақа ва давлатлараро геосиѐсий
манфаатларга жиддий хавф туғдиради.
Ҳозирги вақтда Ер куррасидаги давлатларнинг бор-йўғи 20
фойизга яқинигина этник жиҳатдан гомоген (бир миллатли)дир.
Лекин ҳатто бундай давлатларда ҳам “юқоридагилар” билан
“қуйидагилар” орасида норозилик, янада тўғрироғи, синфий
зиддият, мамлакат турли минтақалари аҳолиси манфаатлари
орасида ихтилофлар мавжуд.
Гоҳо турли давлатларда яшовчи бир миллат вакилларининг
манфаатлари ҳам бир-бирига мос тушмаслиги мумкин. Собиқ
иккита немис давлати, ҳозирги Шимолий ва Жанубий Корея
давлатлари ва бошқалар ана шундайлар жумласидандир.
Турли давлатларнинг миллий манфаатларини келиштиришда
БМТнинг Устави, ЕХҲТ тамойиллари ва халқаро ҳуқуқ нормалари
ва тамойиллари акс эттирилган бошқа давлатлараро ҳужжатлар
муҳим роль ўйнайди.
Халқаро ҳуқуқнинг асосий талаби, биринчи навбатда, –
мамлакатлар суверенлиги ва сиѐсий мустақиллигининг ҳимоя
этилиши, уларнинг жисмоний мавжудлигига, давлатнинг ички
ишларига ташқаридан аралашувларга йўл қўймаслик ва давлатнинг
тан олинган чегараларининг дахлсизлиги ҳуқуқини таъмин
этишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |