Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Аврелий Августин
(354-
430) жаҳон тартиботи ва Худонинг иродаси билан боғлиқ 
мулоҳазаларида мазкур идеалистик назарияни асослашга ҳаракат 
қилган
1

Европада V аср охирларидан геосиѐсий ғоялар пайдо бўла 
бошлади ва кенг тарқалди. Бу жараѐн Ғарбий Рим империясининг 
таназзули шароитида империя вилоятларида марказдан қочиш 
истаклари кучайган ва миллий заминда янги-янги ҳокимият 
марказлари вужудга келган вақтга тўғри келди. 
1096-1270 йиллар орасида 
христианларнинг мусулмон халқларга 
ва ислом динига қарши амалга оширган салб юришлари
Европада 
геосиѐсий фикр тараққийсига энг кучли туртки берган 
ҳодисалардан бири бўлди. Бу юришлар натижасида ва Буюк 
географик кашфиѐтлар даврида европаликларнинг жаҳоний 
географик ва геосиѐсий дунѐқараши янги-янги маълумотлар, билим 
билан бойиди, денгиз ва қуруқликларнинг хариталари чизилди. Бу 
эса кейинги геосиѐсий тадқиқотларга ва ҳодисаларга жиддий 
таъсир кўрсатди. Янги-янги ерлар, океан, денгиз, дарѐ соҳиллари, 
халқлар, жамиятлар ва давлатлар, ерларнинг стратегик, моддий ва 
тижорий характеристикаси билан танишув ва ҳоказолар Европада 
геосиѐсат арбобларининг тафакукурида инқилобий ўзгариш ясади, 
1
Қаранг: Мухаев Р.Т. Ўша асар, 84-бет. 


31 
уларни давлатларнинг пайдо бўлиши, хавфсизлиги ва ривожида 
географик маконлар, ҳудуд омили нақадар муҳим аҳамият касб 
этиши тўғрисидаги хулосага олиб келди.
Бундан ташқари Буюк географик кашфиѐтларнинг ўрта асрларда 
Европада кенг тарқалиши ва мустамлакачиликнинг қитьа 
давлатларининг 
расмий 
сиѐсатига 
айланиши 
географик 
детерминизм ғояларининг ривожига янги туртки бўлди ва унинг 
Европа ва жаҳонда амалий татбиқини жадаллаштирди. 
XVI асрдан бошлаб Европада капитализмнинг ривожланиши, 
буржуазия зумрасининг шаклланиши ва мустамлакачилик 
ҳаракатининг бошланиши геосиѐсий реалликларни идрок этиш ва 
реалистик таҳлил этишнинг янги марказлари пайдо бўлишига олиб 
келди. 
Тадқиқотчиларнинг 
фикрича, 
XV 
асрда 
Византия 
империясининг қулаши ва марказлашган миллий давлат барпо 
этиш 
ҳаракатларининг 
бошланиши 
Европада 
геосиѐсий 
тушунчаларнинг ривожига кучли туртки берган ҳодиса бўлди. Бу 
ҳодиса, бир томондан, Европада қироллик ҳокимиятининг оѐқ-
қўлини бўшатиб, янги мустамлакалар учун курашга руҳлантирди, 
бошқа томондан, ўз даврининг илғор стратегик ва геосиѐсий 
тафаккур намояндаларини муҳим геостратегик ҳудудларни 
ўрганишга, давлат даражасида сафарлар қилиб, муҳим геостратегик 
ҳудудларни ўрганишга, ҳарбий-стратегик, ишғол этиш, аҳолини 
жойлаштиришга 
оид, 
географик, 
топографик 
режалар, 
маълумотнома ва ҳоказо китобларни тайѐрлашга отлантирди.
Туркларнинг Византия императорини ва православ патриархини 
Константинополдан Римга ҳайдаб юбориши эса Европа 
геосиѐсатчиларининг назарий манбашунослик базасига жуда 
жиддий таъсир кўрсатди. Узоқ муддат Византия черковларининг 
чанг босган хоналарида сақланган қадимги давр асарлари, 
қўлѐзмалари Европага келтирилгач, нашр этилиб, билимдон 
китобхонлар ихтиѐрига берилди. Қадимги муаллифларнинг 
геосиѐсий ва геостратегик ғоялари билан танишган христиан 
Европаси тадқиқотчилари янги-янги тадқиқотларга киришдилар. 
Бу жараѐнларнинг ҳаммаси, пировардида, дунѐнинг геосиѐсий 
тузилиши ва жаҳон тартиботи ҳақида ўтмишда ҳукмрон бўлган 
диний-идеалистик қарашларнинг реалистик назариялар билан аста-
секин алмашинувига туртки берди. XVIII асрдан бошлаб Европа 
мутафаккирларининг инсон ва унинг илмий тафаккури билан 


32 
боғлиқ ташаббуслари, турли илмий тажрибалари бу соҳада чинакам 
сакрашга сабаб бўлди. 
Тарихий адабиѐтда Аристотель томонидан илгари сурилган 
географик детерминизм назарияси энг қадимги геосиѐсий назария 
деб ҳисобланади. Геосиѐсат ва геосиѐсий жараѐнларни билишда бу 
назарияни энг қадимги намуна деб ҳисобласа бўлади. 
Геосиѐсий муҳит (иқлим, дарѐлар, денгизлар ва ҳ.к.лар)нинг 
тарихга таъсири тўғрисидаги ғояни қадимги мутафаккирлар - 
Геродот, Гиппократ, Фукидид, Полибий ва бошқаларнинг 
асарларида учратиш мумкин. 
Янги даврда Европада француз олими 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish