Александр Дугин
Россияда янги
евроосиѐчиликнинг
таниқли
вакилларидан
биридир.
У
университетни тамомлаганидан кейин узоқ вақт турли газета-
журналларга раҳбарлик қилди, “Элементы” геосиѐсий журналининг
ва “Евразийское обозрение” газетасининг бош муҳаррири бўлиб
ишлади. У геосиѐсатга оид “Геосиѐсат асослари” (1997), “Бизнинг
йўлимиз” (1999), “Евроосиѐчилик асослари” (2002) каби ўнлаб
йирик асарлар ва рисолалар муаллифидир. Дугин аксилғарбчи,
аксиллиберал, консерватор сифатида ўзини кўрсатган, у ўз
қарашларига кўра, ўнг миллатчи бўлиб, ҳамиша ҳукмрон режимга
мухолифатда туради. Кейинги йилларда у ўзини марказчи қилиб
кўрсатишга уринаѐтган бўлса-да, асосан ўнгчи ва миллатчилигича
қолмоқда.
“Цивилизацион ѐндашув” Дугин геосиѐсий фалсафасининг
асосида туради. У ўз асарларида О.Шпенглер, К.Шмитт,
Европанинг “янги ўнглари” ғояларини тадқиқ қилган. Дугин, худди
европалик “янги ўнглар” сингари, Ғарб жамияти ва капитализмнинг
бозор муносабатларини танқид қилган ҳолда, уларнинг ўрнини
босиши мумкин бўлган қандайдир учинчи йўлни топишни таклиф
этмоқда. Бу йўл капитализмга ҳам, коммунизмга ҳам олиб
бормайди. Афтидан, Дугин янги йўлни “Катта макон”дан –
денгизлари, савдо йўллари ва кенг ҳудуди бўлган улкан Евроосиѐ
маконидан излаш керак деган фикрда.
Дугиннинг евроосиѐчилиги унинг ўз дунѐқараши ақидаларига
асосланади. Масалан, у Гумилевнинг евроосиѐчилигини таҳлил
этиб, тўртта геосиѐсий хулоса чиқарган. Дугиннинг айтишича,
Гумилевнинг евроосиѐчилигидан қуйидаги геосиѐсий хулосаларни
чиқариш мумкин:
1. Барча хусусиятларига, аввало, этногенези ва маданий
генезига кўра, Евроосиѐ алоҳида “тарақққиѐт ери”дир. Бинобарин,
191
жаҳонни тушуниш маъносида “Ғарб ва бошқалар” деган атлантик
тезис рад этилиши даркор, жаҳоннинг кўп қутблилиги тан олиниши
керак. Бу ўринда Евроосиѐ цивилизацияси бу қутблардан бирини
ташкил этади.
2. Ўрмон ва Чўл геосиѐсий синтези асосида шундай хулоса
чиқариладики, великорус давлатчилиги ва унинг реал маданий-
стратегик механизмлари Осиѐ ва Шарқий Европа устидан
назоратни амалга ошиириш имконини беради. Бу эса Шарқ ва Ғарб
ўртасида уйғун мувозанат ўрнатиш, Шарқ маданиятини жаҳон
даражасига кўтариш имконини беради.
3. Ғарб цивилизацияси ўз этногенезининг энг қуйи поғонасида
турибди ва бу минтақада “химерик” этнослар кўпчиликни ташкил
этади. Бинобарин, тараққиѐт маркази аста-секин ѐш халқлар, шу
жумладан Евроосиѐ томонга ўтиб бораѐтир.
4. Яқин келажакда ҳеч ким кўзламаган ва режалаштирмаган
қандайдир пассионар туртки содир бўлиши эҳтимоли бор. У
сайѐранинг сиѐсий ва маданий харитасини кескин ўзгартириб
юборади, натижада ҳозирги ҳукмрон этнослар сафдан чиқади.
Кўриниб турибдики, Дудин Гумилевнинг евроосиѐ назариясидан
фақат ўз дунѐқарашига мос тушадиган хулосаларни чиқарган.
Дудиннинг Россия билан боғлиқ геосиѐсий ғоялари асосида бешта
асосий тезис мавжуд:
К.Шмиттнинг тарихни “томир отган, органик ер” деб тушуниши
ва миллий ироданинг борлиги.
Россия жамияти қутблашмасининг аниқлашуви – “дўстлар” ва
“душманлар”нинг аниқ бўлиши.
Қандайдир “истисно шароитларининг” тан олиниши ва қарорлар
қабул қилиш зарурияти.
Россиянинг душманлари АҚШ ва Англия эканини аниқ-равшан
тушуниб олиш.
Партизан ҳаракатларининг зарурлиги қабул қилиниши, немис
миллатчи-социализми ғояларига ўхшаш ғоялар теварагида рус
жамиятининг
ғайриихтиѐрий
қарши
туриш
ҳаракатининг
кучайиши
1
.
Кўряпмизки,
Дугин
асарларида
евроосиѐчилик
аксилғарбчиликка асосланади ва у “Денгиз ва Қуруқлик
цивилизациялари орасидаги қарама-қаршилик геосиѐсатини”
ҳозирги Евроосиѐга татбиқ этишга йўналтирилгандир.
1
Дугин А.Г. Консервативная революция. М., 1994, с.67-68.
192
Дудиннинг айтишича, евроосиѐчилик ҳаракатининг сиѐсий
платформаси бир қанча тушунчалар билан белгиланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |