Альфред Гарриевич Шнитке
(24 ноябрь 1934, Энгельс — 3 август 1998, Гамбург) — собиқ итфоқ ва немс композитори, педагоги ва мусиқашуноси.
ХХ аср мусиқа санъатида ўзининг ёрқин услуби, бетакрор истеъдоди ва ўзига хос композиторлик маҳорати билан диққат эътиборни қозонган ижодкорларидан бири Альфред Шнитке ҳисобланади. Композиторнинг мусиқаси йирик замондошлари Георг Малер, Антон Брукнер, Дмитрий Шостаковичлар қаторида муносиб ўрин эгаллаб ўз йўли ва оригинал ёнлашуви билан ажралиб турган.
Альфред Гарриевич Шнитке 1934 йили 24 ноябрда Покровск (Энгельс) шахрида таваллуд топди. Унинг отаси, немис миллатига мансуб бўлгани боис, ёш композитор ўзлаштирган ва ўрганган биринчи тили-немис тили бўлди. Мусиқа санъатига у нисбатан кеч кириб келди, 12 ёшда отаси фаолият олиб борган Австриянинг маркази бўлмиш Вена шахрида мусиқа сир асрорларини ўзлаштира бошлайди. Шу йили оиласи билан Германиядан Россияга кўчиб келади. Композиторнинг ижодий тақдири маълум маънода бу икки мамлакат Россия ва Германия билан кейинчалик узвий боғланиб кетади.
Композитор отаси, Гарри Викторович, немис фамилиясига мансуб бўлишига қарамай асл қонида яҳудий бўлган. Отаси Россияга кўчиб миллати немис бўлган композиторнинг онаси-Мария Иосифовна Фогель билан танишади. Альфред Шнитке отаси билан рус, онаси билан немис тилларида гаплашган. Балки шундай байналминал миллат вакилини умумжаҳон мусиқа санъати асарлари муаллифига айланиши бежиз бўлмагандир.
Айтганимиздек, композитор 12 ёшда Москва мусиқа билим юртига, хор дирижёрлик бўлимига киради, айнан шу даврда Альфред Шниткенинг яратилган илк асарлари муҳлислар эътиборига тушади.
1953 йили Москова консерваториясини мувоффақиятли битириб, ушбу даргоҳнинг аспирантурасига киради ва бу, дунёга машхур ўқув масканида, 1961-1972 йиллар давомида чолғушунослик фанидан сабоқ беради. 1986 йили композитор ўзининг ижодидаги мувоффақияти ва қўлга киритган ютуқлари учун Давлат мукофотига лойиқ топилади ва бир йилдан сўнг Россия санъат арбоби унвони билан тақдирланади.
Альфред Шнитке ҳақиқатдан ҳам мусиқа ихлосманларига катта ижодий мерос қолдирди. Бу – опера ва балетлар, 9 симфония, 20-га яқин концертлар, кинофильмлар ва театр спектакллари учун мусиқа, камер ва вокал асарлардир.
Тингловчиларимиз Альфред Шнитке мусиқасини хаммага таниш бўлган “Белорус вокзали”, «Сказ про то, как царь-Петр арапа женил» (1976), «Комиссар» (1967), «Вызываем огонь на себя» (1964), чет эл фильмларидан эса «Лобстер» 2015, «Остров проклятых» 2010, «Куда приводят мечты» 1998, машхур фильмлардан биладилар.
Композитор ижодининг бош қаҳрамони-инсон ва унинг ўзлигини излаши туради. Унинг асарларида ёнма-ён ҳам қувонч, ҳам дард-алам ўрин олган.
Шнитке бетакрор услуби ХХ асрни 60-йиллари ўрталарида шаклланди. У биринчилар қаторида Собиқ итфоқда аллеаторика услубини мусиқада қўллаб, шу услуб орқали мусиқада янги уфқларни, бадихалик қилиш учун мислсиз имкониятларни очиб берди.
Унинг №1 симфонияси шу услубда бажарилган бўлиб, ўз вақти учун бу мусиқани тарғиб қилиш ижодкордан катта жассоратни талаб қилган десак муболаға бўлмайди. Россиянинг йирик филармаониялари-Москова, Ленинград шахрида мазкур асарни ўз репертуарига киритишга жазм этишолмаган, шу боис асарнинг премьераси Нижний Новгородда ижро этилди.
70-йилларда композитор ижро амалиётига полистилистика атамасини киритади. У ўз асарларида бу услубни тарғиб қилиб, бир асар ичида боғлаб бўлмадийган эстетикалар – Бах ва Янги Вена мактаби, Глинка ва Вагнер мусиқа анъаналарини бирлаштиришга мувоффиқ бўлади. Жумладан, 1977 йили композитор Concerto Grosso туркумини янги қирраларини кашф қилади. Полистилистик Concerto Grosso №1 кўплаб мусиқий фильмларда қўлланилди. Композитор мусиқасида, табиий бирликда, халқ ижодиёти манбалари замонавий ёзув услублари билан қоришилган. Унинг қаламига мансуб 52 хорчилар учун яратилган «Миннезанг» асари ўрта аср рыцарлари шериятига асосланган.
Композиторнинг ижодий фаолиятини сўнгги босқичи тақдир тақазоси билан яна Германия билан боғлиқ бўлади. У 1990 йили Гамбургнинг олий мусиқа академиясига ишга таклиф этилиб, опера ва балет театрлари билан самарали ижод қилди. Композитор ижодини тарғиботчилардан бири таниқли скрипкачи Юрий Башмет ҳисобланади. У биринчилар қаторида 1986 йили альт ва оркестр учун концертни ижро этади. Унинг қўл остида илк бор Шниткенинг №9 симфонияси тингловчиларга ҳавола этилади. 1999 йилдан эътиборан композитор ўқиган мусиқа билим юртига унинг номи берилади ва ушбу даргох асосида Шнитке маркази ва уй музейи ташкил қилинади.
Шуни қайд этиш лозимки, замондошларни Альфред Шнитке ижодига муносабати бир хил бўлмаган. Унинг хамфикрлари қаторида илғор композиторлар Софья Губайдуллина ва Эдисон Денисов бўлганлар. Георгий Свиридив эса унинг ижодига танқидий ёндашган. Шнитке ижодига ижобий муносабат билдирган композиторлар қаторида – Радион Щедрин ва Дмитрий Шостакович бўлганлар.
ХХ асрнинг охирида ижод қилган композитор Альфред Шнитке тўлиқ маънода XXI асрни очиб берди. Вақт олий хакам. У композиторнинг ижоди ва мусиқасига бугунда жахоннинг барча бурчакларида тугаммас қизиқишни кўрсатиб, асарларини умрбокий эканлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |