Ҳозирда яна 30 мамлакат Бутунжаҳон Савдо Ташкилотига кузатувчи мақомини қўлга киритганлар ва улар ҳам аъзоликка даъвогардирлар.
Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши учун бу ташкилотнинг қуйидаги 15 та келишувида акс эттирилган мажбуриятларни бажариши лозим.
Бу келишуВлар қуйидагилар
Тариф ва савдо бўйича бош келишув
Хизмат савдоси бўйича бош келишув
Савдо билан боғлиқ интеликтуал мулк хусусиятлари аспектлари бўйича келишув
Қишлоқ хўжалиги бўйича келишув
Санитар ва фитосанитар чораларини қўллаш бўйича келишув
Текистил ва кийим - кечак товарлари бўйича келишув
Савдодаги техник тўсиқлар бўйича келишув
Савдо билан боғлиқ инвестицион шартлар бўйича келишув
Товарларни божхона қийматини ҳисоблаб чиқариш бўйича келишув
Демпингга қарши бож масалалари бўйича келишув
Юкларни олди назорати бўйича келишув.
Товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш бўйича келишув
Импортни товарларини лицензиялаш қоидалари бўйича келишув
Субсидиялар ва компенсацион чоралар бўйича келишув
Ҳимоя чоралари тўғрисидаги келишув
Бутунжаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш уч босқичдан иборат:
Биринчи босқичида даъвогар мамлакатлар ҳукуматлари томонидан БСТ га кузатиш макомини қўлга киритиш учун ариза топширсалар
Иккинчи босқичда ташкилотга тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб кириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этадилар. Аъзо бўлиш жараёнинг ушбу босқичи ҳукуматлар томонидан БСТ га махсус Меморандумнинг тақдим этилишини назарда тутади.Меморандумда мамлакатларнинг БСТ битими талаблари доирасидаги савдо иқтисодий сиёсатига тегишли асосий жиҳатлар ўз аксини топади. Айнан шу орқали мамлакатларнинг аъзоликка даъвогарлик шартлари атрофлича ўрганилиб чиқилади.
Учинчи босқичда эса мамлакатларнинг БСТ га аъзо бўлиб кириш бўйича махсус ишчи гуруҳи ташкил этилади. Ишчи гуруҳ мажлисларида даъвогар мамлакатлар маълум бир товарлар ва хизматлар турлари бўйича берилиши мумкин бўлган имтиёзлар ва мажбуриятлар хусусида БСТ га аъзо мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама музокаралар олиб борадилар. Музокаралар жараёнида ўрнатилган тартибларнинг амалда ижро этилиши мамлакатлар учун мажбурий ҳисобланади ва уларнинг истаган вақтда ўзгартирилиши ман этилади. Аъзоликка даъвогар мамлакатларнинг савдо режимларини ўрганиш ва уни бозорга кириб бориш тўғрисидаги музокаралар ўз якунига етгандан сўнг, ишчи гуруҳ томонидан аъзоликка қабул қилиш тўғрисидаги асосий шарт- шароитлар ишлаб чиқилади. Мажлис натижаларига кўра, махсус баённома тайёрланади ва у Бош йиғин ёки вазирлар Конфренциясида БСТ аъзоларининг 2/3 қисми томонидан қўллаб – қувватланган тақдирдагина имзоланган ва тасдиқланган деб ҳисобланади. Мамлакатлар БСТга аъзо бўлганларидан сўнг, Уругвай раунди доирасида имзоланган битимларнинг барчасини қабул қилишлари ва уни амалга оширишлари шарт ҳисобланади.