Ал – хоразмий номидаги урганч давлат университети



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/23
Sana25.03.2023
Hajmi0,67 Mb.
#921747
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
zhismonij madaniyat talim tizimida pedagogik amaliyotni modernizatsiyalashning innovatsion texnologiyalari (1)

Мавзунинг долзарблиги:
Жисмоний маданият ўқитувчисининг 
мутахассис сифатида шаклланишида спорт ва педагогика фанлари жуда 
муҳим роль ўйнайдилар. Ўқув машғулотлари жараёнида талабалар 
гуруҳларга раҳбарлик қилиш жараёнида асосий педагогик кўникмалардан 
бошқара олиш, жисмоний машқлар атамаларини тўғри талаффуз қилиш, 
машқлар пайтида хавфсизликни таъминлаш ва ёрдам кўрсатиш 
кўникмаларини эгаллайдилар. Жисмоний маданият факультетлари - ўрта 
таълим мактаблари учун жисмоний маданият ўқитувчиси кадрларни 
тайёрлаш вазифасига эгадирлар ва ўқув жараёнининг мазмуни талабаларни 
биринчи навбатда уларга иш фаолиятида керак бўладиган билим, тажриба ва 
кўникмалар билан қуроллантиришга йўналтирилган бўлиши керак. 
Адабий манбаларни ўрганиш жисмоний маданият йўналиши 
талабаларини касбий педагогик тайёргарлик жараёнида инновацион 
таълимнинг методик тайёргарлик даражасини етарлича эмаслигини кўрсатди. 
Шунингдек, адабий манбалардаги маълумотлар тахлили кўрсатишича,
жисмоний тарбия ва жисмоний маданият йўналиши талабаларининг 
педагогик амалиётини ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар 
тўлиқ ёритилмаган. Шу вақтга қадар жисмоний маданият факультети 
талабаларини мактабда дарсларни ўтказишга тайёрлашда инновацион таълим 
орқали яхшилаш йўлларини ўрганишга қаратилган илмий тақиқот ишлари 
жуда кам. 
Жисмоний маданият ўқитувчисини тайёрлашда педагогик амалиёт энг 
муҳим босқичдир. Талабанинг мутахассис сифатида кейинги шаклланиши: 
унинг ўз кучига ва касбни тўғри танлаганига ишончи ошиши, ёки унда 
ишончсизлик ва иккиланишлар пайдо бўлиши кўп жиҳатдан ана шу 
амалиётнинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз ўтишига боғлиқдир. 



Амалиётнинг оқибати, қандай ўтиши талаба амалиётга ўзи билан олиб 
келаётган касбий билимлар салмоғи, тажриба ва кўникмаларга кўп жиҳатдан 
боғлиқдир.
Жисмоний маданият ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигининг 
сифатини яхшилаш муаммосининг англанган муҳимлилиги унинг 
долзарблиги, умумтаълим мактабларида жисмоний маданият дарсларини 
ўтишга тайёргарлик масалаларининг етарли даражада ўрганилмаганлиги 
бизнинг тадқиқотимизнинг мавзусини танлашга сабаб бўлди. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish