INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
340
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
2019-йил 1-январь ҳолатига Ўзбекистонда 37 та нобанк микрокредит
ташкилоти ва 55 та ломбардлар фаолият олиб боради. Микрокредит
ташкилотларининг 2019-йил 1-январь ҳолатидаги активлари 353,6 млрд сўмни,
ломбардларда эса 108,7 млрд сўмни ташкил этган.
Микромолиялаш бу кам даромадли одамларга микробизнесни ташкил
этиш ва ривожлантириш мақсадида молиявий маблағлардан фойдаланиш
имконини бериш жараёнидир[4;- 81-89-б.].
Микромолиялаш – формал молия сектори хизматларидан фойдаланиш
имконияти мавжуд бўлмаган аҳолининг кам даромадли иқтисодий фаол қисми,
кичик тадбиркорлик субъектлари ва корхоналарга кўрсатиладиган молиявий
хизматдир. Микромолиялаш ўзида микрокредит (қарз)лар, микрожамғарма,
микролизинг, суғурта, маблағларни ўтказиш ва кам даромадлар мижозлар учун
бошқа молиявий маҳсулотлар бўйича хизматларни ўзида ифодалайди[5;- 32-33-
б.]
Иқтисодиётчи Д.А. Таджибаева фикрига кўра, [6;-31-32-б.]микрокредит
ҳамда микрокредитлаш тушунчаларини таҳлил этиб қуйидагича фикр
билдирган: – “Микрокредит қарз воситалари бўлиб, уларнинг миқдори алоҳида
мақсадли гуруҳларга норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилади ҳамда қарз
олувчига алоҳида тартиб ёки методология асосида берилади. Микрокредитлаш
бу иқтисодий муносабатларнинг тизими бўлиб, унинг иштирокчилари
микрокредитларни олиш ва бериш юзасидан муносабатга киришадилар.
Микрокредитлаш турли микромолиялаш институтлари томонидан амалга
оширилади”.
Микромолиялаш кенг тушунча бўлиб ўз таркибига микрокредит,
микролизинг, микроқарз каби хизматларни, шунингдек, микросуғуртани ҳам
қамраб олади. Микромолиялашнинг энг асосий таркибий қисми бу
микрокредитлаш ҳисобланади. Микрокредитлаш инглизчада “microcredit”
молиявий тармоқ бўлиб, банк кредитларини олишга имконияти чекланган
микротадбиркорларга кам миқдорда кредит бериш тушунилади. Ривожланган
мамлакатларда микрокредитлаш тадбиркорларга ўз моддий ҳолатини
яхшилашга кўмаклашиб келмоқда.
Микромолиялаш
қонун
ҳужжатларида
ифодаланган
молиялаш
фаолиятининг турларини (микрокредит, микроқарз, микролизинг) белгиланган
миқдордан ошмайдиган суммада амалга ошириш ҳисобланади. Микромолиялаш
таркибига, шунингдек, микрокредит, микрожамғарма, микролизинг, консалтинг
хизматлари кўрсатиш, пул жўнатиш кабилар киради. Микромолиялаш ҳар бир
тури учун максимал сумма қонун ҳужжатларида белгиланади. Масалан,
микрокредит учун энг кам иш ҳақининг минг баравари, микроқарз учун энг кам
иш ҳақининг юз баравари хизмат кўрсатиш максимал миқдори ҳисобланади.
Бунда амалга оширилаётган молиялаш ушбу суммадан кўп бўлиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |