INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE «ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE» ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020 311
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба» «Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
ёрдам бериш деб биладилар. Ҳақиқатда эса, ҳаммаси бунинг аксидир, яъни
ишлаб чиқариш маркетингга ёрдам бериш учун мавжуддир[1].
Охирги уч йилда Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш бўйича бир нечта қонунлар ишлаб чиқилди бунга мисол қилиб:
“Мамлакатда бизнес мухитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб
қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 4525-
сонли Ўзбекистон республикаси Президенти қарори, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Харакаталар стратегияси тўғрисида”ги Фармони [2].
Ҳақиқий ютуқлар латерал фикрлашда ва унга асосланган латерал
маркетингда юзага келади. Латерал фикрлаш - бу муаммони ҳал қилиш учун
максимал ёндашувлардан фойдаланган ҳолда, ташқаридан фикрлаш қобилияти.
Латерал фикрлашнинг янги маркетинг ғояларини очиш учун қўшимча
платформа сифатида қабул қилиниши истеъмолчиларнинг истакларига жавобан
эмас, балки тадқиқотчилар томонидан сўралган маълумотлар асосида олинган
ғояларни мутлақо мустақил равишда ишлаб чиқишга имкон беради.
Латерал маркетинг эҳтиёжлар, фойдаланиш, истеъмолчилар гуруҳлари ёки
вазиятларга таъсир қиладиган янги имкониятларни излашга асосланган. Ушбу
имкониятларни амалга ошириш маҳсулотни тубдан ўзгартиришни ўз ичига
олади.
Латерал маркетингдан фойдаланганда маҳсулотлар глобал миқёсда қандай
ўзгартирилганлиги қуйдаги мисолларда кўришимиз мумкин.
1. Илгари нонушта учун фақат озиқ-овқат ҳисобланган дон
маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳолатларига "енгил биофаол моддалар"
қўшилди.
2. Актимел: бактерияларни ҳимоя қилиш йогурт эҳтиёжларига қўшилади.
3. Ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги озиқ-овқат дўконлар: озиқ-овқат
маҳсулотларини сотиш одатдаги ёқилғи қуйиш шохобчалари хизматларига
қўшилади.
4. Интернет-кафе: Интернетга кириш кафетерия хизматлари тўпламига
қўшилган.
Латерал маркетинг маҳсулот ёки хизматни жиддий ўзгартиришни ўз ичига
олади. Бу ерда биз бозорни, тарқатиш каналларини ва ҳатто компаниянинг
вазифасини тубдан ўзгартирадиган ғояни илгари суришимиз мумкин.
Латерал маркетинг ўзининг номини латерал, яъни ностандарт фикрлашдан
олди. Бу атамани асослаб берган таниқли психолог Эдвард де Боно латерал
фикрлашни "хотирада сақланадиган тушунчаларни чуқур қайта қуриш орқали
ижодий ғоялар вужудга келадиган маълумотлардан фойдаланиш учун
мўлжалланган жараёнлар тўплами" деб таърифлаган [3].