6-СЕКЦИЯ. МАМЛАКАТДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ
РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИЧКИ ВА ТАШҚИ ОМИЛЛАРИ:
ТЎРТИНЧИ САНОАТ ИНҚИЛОБИНИНГ ТАЪСИРИ.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
253
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Ўзбекистон ҳозирги кунга келиб дунёнинг 193 дан ортиқ мамлакатлари
билан савдо алоқаларини йўлга қўйган. Ташқи савдо айланмасининг
мамлакатлар кесимидаги ҳолатини кўрадиган бўлсак, биринчи ўринда Хитой
Халқ Республикаси 18,1 %, иккинчи ўринда Россия Федерацияси 15,7 %, учинчи
ўринда Қозоғистон 8,0 %, кейинги ўринларда Жанубий Корея Республикаси 6,5
%, Туркия 6,0 %, Германияда 2,3 % ва Қирғизистон мамлакати 2,0 % ни ташкил
этган [1]. Шунинг учун Ўзбекистон ривожланган етакчи давлатлар кўмагида
миллий иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларини ривожлантириш, модернизация
қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича халқаро ҳамкорлик
дастурларини босқичма-босқич амалга оширмоқда. Шу билан бирга
мамлакатимизни халқаро савдо тизимига интеграциялашувини юқорида
келтирилган рақамларда кўришимиз мумкин.
Мамлакатимизда 2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси ва
унда белгиланган устувор вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш
мамлакатнинг халқаро даражадаги мавқеини мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг
рақобатбардошлигини таъминлаш, корхоналар салоҳиятини юксалтириш, ишлаб
чиқаришга инновацияларни кенг жорий этишни долзарб масалалардан бирига
айлантирди. Бу эса иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳаларида ресурслардан оқилона
фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқаришни рақамли иқтисодиёт негизида
шакллантириш муҳим эканлигини кўрсатмоқда [2].
Чунки иқтисодиётнинг турли соҳаларига рақамли технологияларни кенг
кириб бориши ҳамда мамлакатимизда электрон ҳукумат тизимини жорий этиш
муаммосини бочқичма-босқич ҳал этилиши ўз навбатида рақамли
иқтисодиётнинг шаклланишига асос бўлади. “Рақамли иқтисодиёт” атамаси
ҳозирги кунда жамиятимиз кундалик ҳаётига кириб келган ва оммалашаётган
тушунчалардан бири ҳисобланади. Мазкур атама дастлаб 1995 йилда АҚШ
Массачусет университетининг ахборот технологиялари бўйича мутахассиси,
дастурчи Николас Негропонте томонидан “Рақамли иқтисодиёт” атамаси
амалиётга киритилиб, уни атомлар ҳаракатидан битлар ҳаракатига ўтиш
метафораси шаклида ифодалаган [3].
Ҳозирги кунда илмий адабиётларда “Рақамли иқтисодиёт” атамаси
мутахассислар, тадқиқотчи ва олимларнинг фаолияти туридан келиб чиқиб
турлича талқин қилинмоқда. Мазкур атама бўйича ҳозирча яхлит бир таъриф
мавжуд эмас. Тадқиқотларимизни кўрсатишича, ушбу атамага иқтисодий нуқтаи
назардан қуйидаги ёндашувлар мавжудлигини алоҳида таъкидлашимиз мумкин.
“Рақамли иктисодиёт” бу -
- реал борлиқни ўзида ифодаловчи виртуал муҳит;
- рақамли технологияларга асосланган ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- интернет технологияларига асосланган жамият;
- иқтисодиёт соҳасининг янги бир кўриниши;
Do'stlaringiz bilan baham: |