INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE «ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE» ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020 145
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба» «Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Ҳозирги кунда суғурта компанияларининг худудлардаги бўлинмаларида
суғурта хизматининг бир нечта турлари бир неча йилдан бери амалга
оширилмоқда. Лекин тарифларда деярли ўзгаришлар йўқ. Бундай ҳолатда, эркин
рақобатга кенг йўл берилган ҳозирги вақтда актуарлар (тарифларни ҳисоб-китоб
қилувчи мутахассислар) томонидан тариф сиёсатини тўғри юритилмаса, суғурта
компаниясига зарар етиши мумкин.
Суғурта тарифлари белгилашда кам ёки кўп бўлиши суғурталанувчи ва
суғурталовчи учун жуда муҳим. Мижоз учун тариф кам бўлганда суғурта
хизмати учун кам тўлов (мукофот) тўлайди. Бу эса ўз-ўзидан суғурталовчи учун
зарар бўлиши мумкин. Агар тариф юқори белгиланганда, мижоз рози
бўлмаслиги каби муаммолар келиб чиқиши мумкин.
Суғурта компанияларининг худудлардаги бўлинмаларида етарли малакага
эга бўлган мутахассисларнинг амалий жиҳатдан йўқлиги ҳам мамлакатимизда
суғурта яхши ривожланмаганлигининг сабабларидан биридир.
Мамлакатимиз ва ҳориждаги иш тажрибаларини солиштириш республика
юридик ва жисмоний шаҳсларига суғурта ҳимоясини тақдим этишнинг умумий
мантиғи ғарб мамлакатларидаги каби йўналишда ривожланаётганлигини
кўрсатмоқда. Асосий фарқ суғурта қонунчилиги базасини етарли даражада
ривожланмаганлигида,
мамлакатимиздаги
суғурта
полисларининг
мукаммаллиги ва мосланувчанлиги ҳамда суғурта бўйича ташвиқот ва
рекламанинг суст равишда олиб борилаётганлигидадир.
Мамлакатимиз суғурта бозорида суғурта компанияларининг худудлардаги
бўлинмаларни фаолияти керакли даражада самарали бўлмаганлигига
қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
1. Худудлардаги филиаллар томонидан янги суғурта турларини амалиётга
киритиш юзасидан таклифларнинг йўклиги ёки камлигидир. Янги суғурта
хизмати турлари ишлаб чиқишда суғурта компанияси томонидан суғурта
шартномаси тузиш учун суғурта қийматини, муддатини ва тарифларни
белгилашда қийинчиликлар мавжудлиги.
2. Мавжуд суғурта хизмати турлари бўйича суғурта тарифи сиёсатини
тўғри олиб борилишдаги қийинчиликлар мавжудлиги. Зарарни қоплашнинг
самарасиз тизимлари. Суғурта шартномаларини қузатиш тизимининг йўқлиги.
Деярли профессионал андеррайтингни йўқлиги.
3. Мижозларнинг суғуртага ишончини етарли эмаслиги ва суғурта
компанияларининг ташвиқот-тарғибот ишлаб боришга эътиборсизлиги. Бу
муаммо ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради. Ҳозирги пайтда аксарият
суғуртага сарфланган маблағ ортиқча харажат деб билинади. Мижозларни
суғуртага бўлган ишончини оширишда реклама муҳим ўрин эгаллайди. Реклама
орқали суғурталовчи нафақат ўзини таништиради, балки иқтисодий