INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
137
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
кишиларини саройда ишлашга таклиф этиб, улар ҳақида ғамхўрлик кўрсатади.
Низомулмулк даврида Шарқнинг машҳур олими ва файласуфи Умар Ҳайём
саройда илм-фан билан шуғулланади, унга обсерватория қуриб берилади.
Маликшоҳнинг ўзи ҳам илм-фанга, давлатни бошқариш санъатига
қизиққан султонлардан бўлганлиги “Сиёсатнома” асарида қайта-қайта
таъкидланади. Маликшоҳ саройда фаолият кўрсатаётган фозилу олимларга
мурожаат қилиб давлатни бошқариш қоидалари, тартиби, усуллари ҳақида бир
китоб ёзилишини, асарда ўтган шоҳлар тарихи ва ҳаётий тажрибалари
умумлаштирилишини топширади. Шоҳ фикрича бу китоб давлатни бошқариш
ишининг дастурамали бўлишлигини ҳам уқтиради. Табиийки, ушбу ижодий
ишда етук олимлар қатнашадилар. Улар ичида Низомулмулк ҳам қатнашиб
“Сиёсатнома” рисоласини тақдим этади.
Низомулмулкнинг ушбу асари ўтган асрлар давомида шоҳлар, султонлар,
олимлар, тарихчилар эътиборини тортади. Бу китоб салжуқийлар тарихини
ўрганувчилар учунгина, Шарқ тарихини тадқиқ этиш жиҳатидангина эмас, ўша
Уйғониш даврининг иқтисодий муносабатлари тарихи ҳақида ҳам бой илмий
манба бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳам
ўзининг “Тузуклари”да Низомул-мулкнинг давлатни бошқаришдаги маҳоратини
вазирлар учун тарихий намуна сифатида эътироф этади ва уни юксак ҳурмат
билан тилга олади.
“Сиёсатнома”ни мутолаа қилар эканмиз унинг мавзу жиҳатидан ғоят кенг
қамровли ва мазмун жиҳатидан пурмаъно асар экани маълум бўлади. Асарда
иқтисодий масалаларга – хазина, уни бойитиш ва сарфланиши, озиқ-овқат ва
бошқа давлат барқарорлиги учун зарур заҳиралар ташкил этиш, хизматчиларга
маош белгилаш, адолатли тақсимот, солиқ ва хирож, закот, молия ва хўжалик
масалаларига доир бир қанча кўрсатмалар ўз ифодасини топади.
Китобнинг дастлабки саҳифасиданоқ муаллиф давлатни идора қилиш ва
мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун қилиниши лозим бўлган
иқтисодий тадбирлар ҳақида фикр юритади. Бунинг учун “четдан қорез қазиб
сув келтириш, қишлоғу далалар ободонлиги учун катта ариқлар қазиш, қалъалар
қуриш, шаҳарлар бино этиш, зебо бинолару кенг кўчалар, работлар қурдириш”
лозим деб ёзади [3].
Шарқ иқтисодий тафаккурининг ривожланишида улуғ бобокалонимиз,
соҳибқирон, буюк саркарда Амир Темур иқтисодий ғоялари, у ишлаб чиққан ва
амалда юритган иқтисодий сиёсат мисолсиз аҳамиятга эга. Амир Темур
иқтисодий ғояларининг ўзига хос улуғворлиги шундаки, улар ҳаёлий эмас,
балки реал ҳаётдан келиб чиққан ва унда ўз ифодасини топган.
Амир Темурнинг иқтисодий ғоялари “Темур тузуклари” асарида баён
этилган. Унда Соҳибқироннинг мамлакатни бошқариш, уни ривожлантириб
бориш қоидалари, тамойиллари, йўл-йўриқлари ўз ифодасини топган. Бу асарда
Do'stlaringiz bilan baham: |