Keywords: globalization, women's activity, integration, women's business
literacy, labor market, the use of female labor.
Ўзбекистон Республикаси бугунги глобаллашув жараёнида дунё
ҳамжамияти билан тўлақонли интеграцияга киришиши учун биринчи навбатда,
инновацион иқтисодиётни ривожлантиришни йўлга қўйиши талаб қилинади.
Инновацион иқтисодиёт деганда биз, юқори технологик маҳсулотлар ва
технологияларни ишлаб чиқаришга қаратилган ва экспортга йўналтирилган
иқтисодиётни тушунамиз. Албатта иқтисодиётнинг бундай ривожланиш
даражасини таъминлаш, жамиятнинг интеллектуал салоҳиятидан самарали
фойдаланишни талаб қилади. Чунки бугунги кунда иқтисодиётнинг
рақобатбардошлигини таъминлаш янги билимларни яратиш ва улардан
самарали фойдаланишни тақоза этмоқда. Буюк алломаларимиздан ҳисобланган
Юсуф Хос Хожиб бобомиз ҳам « Одомзод наслининг улуғлиги билимдан. У ақл-
идрок туфайли не-не тугунларни ечишга қодир» деб кўрсатган эди. Демак
INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
73
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
табиий ресурсларни ишлатишга асосланган иқтисодиётдан, инсон билими ва
салоҳиятидан фойдаланишга асосланган тараққиётга ўтиш азалдан ота-
боболаримизнинг орзўйи бўлиб келган. Дунёнинг ривожланган давлатлари
қаторига қўшилишни мақсад қилган Ўзбекистон Республикаси ҳам мамлакат
келажаги ижтимоий бойликлардан оқилона фойдаланишга боғлик эканлигини
тушунган ҳолда, инсон капиталига инвестиция сарфлаш, маблағларни самарали
ишлатишнинг энг қўлай усули эканлигини эътироф этмоқда. Бу борада
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш
тўғрисида»ги 21-сентябр 2018 йил ПФ-5544 сонли Фармони муҳим аҳамиятга
эга бўлди. Мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлиги даражаси ва
инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида
инсон капиталини ривожлантириш Стратегиянинг бош мақсади этиб
белгиланди. Фармонда Ўзбекистон Республикасининг 2030-йилга бориб Глобал
инновацион индекси рейтинги бўйича жаҳоннинг 50та илғор мамлактлари
қаторига киритишни асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб берилган.
Албатта ушбу мақсадга эришиш учун эркаклар билан бир қаторда аёллар
инновацион фаолиятини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Аёл учун фаол меҳнат қилиш фақат гина оила бюджетига хисса қўшиш
мақсадида эмас, балки унинг оилада ўз ўрнига, ўз мақомига эга бўлиши учун
ҳам керакдир. Бинобарин, аёллар меҳнати мамлакатнинг иқтисодий
кўрсаткичларига ҳам катта таъсир кўрсатади. Маълумотларга қараганда хотин-
қизларнинг иқтисодий фаоллигини орттириш жаҳон ялпи маҳсулотини 28 трлн
долларгача кўпайтириш имконини беради. Демак биз аёллар иқтисодий
фаоллик салоҳиятидан фойдаланишда инновацион ечимларни қабул қилишимиз
даркор. Хотин-қизлар меҳнатидан фойдаланиш ижтимоий ривожланишнинг
барча босқичларида ҳам бўлган. Лекин ўтмишда эркаклар ва аёллар ўртасида
тенг ҳуқуқлилик бўлмаган. XVIII-XIX асрларда улар фаолияти оилавий бандлик
шаклида бўлган ва машиналашган ишлаб чиқаришнинг жорий этилиши билан
юқори малака талаб этмайдиган арзон ишчи кучига талаб ортган. Натижада XIX
асрнинг ўрталарига келиб тўқимачилик ва тикувчилик соҳаларининг
ривожланиши билан хотин-қизлар меҳнатининг ҳам рақобатдошлиги орта
бошлади. XX асрга келганда юқори маҳорат талаб қилмайдиган соҳаларда
уларнинг оммавий бандлиги таъминланди. Лекин узоқ йиллар давомида меҳнат
бозорида эркаклар ва хотин-қизлар меҳнати ўртасида маълум таффовутлар
сақланиб келди. Жаҳон банки маълумотларига қараганда ҳозирги кунда ҳам
уларнинг жамият иқтисодий ҳаётининг айрим соҳаларига қатнашишида
муаммолар мавжуддир. Дунёнинг 104 та давлатида ўлар аёл бўлганлиги учун
айрим иш турларида ишлаши мумкин эмас, 59та давлатда иш жойларида
аёлларни зўровонлигига қарши қонунлар мавжуд эмас, 18 та давлатда эса,
Do'stlaringiz bilan baham: |