1.Диаграмма. Мамлакатимиз иқтисодиётида 2018-2019 йиллардани кичик
корхоналар ва микрофирмалар фаолияти таҳлили.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
197
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
олиш мақсадида мамлакат ўз ички имкониятидан келиб чиқиб чора-тадбир
режаларини ишлаб чиқилмоқда.
Айниқса, мамлакатимизда тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-
қувватлаш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш
агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш
давлат жамғармаси томонидан биринчи навбатда ижтимоий аҳамиятга эга
истеъмол товарларини ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва сотиш учун берилган
кредитлар бўйича фоиз xаражатларини қоплашга кафиллик ҳамда компенсация
тақдим этишни кенгайтиришга ва республика ҳудудларида иқтисодий
фаолликни ва бандликни кенгайтиришга қаратилган қўшимча инфратузилма
лойиҳаларини амалга ошириш катта эътибор қаратилди.
Шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш
мақсадида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича КБваХТ
субъектлари фаолиятига қўшимча имкониятлар яратиб берилди. Буларга:
иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш
мақсадида Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида жалб этилган
кредитларни сўндириш, шунингдек, биринчи даражали харажатларни амалга
ошириш учун фоизсиз бюджет ссудалари ажратиш йўли билан стратегик
корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эришиш;
ташқи савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари
транспорт xаражатларининг бир қисмини компенсация қилиш;
пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, шунингдек,
кредит портфели сифати ёмонлашган ҳолларда тижорат банкларини қўллаб-
қувватлашнинг қўшимча чораларини тақдим этиш;
уч йилгача бўлган муддатга фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш
орқали солиқ тўлаш муддатлари бўйича кечиктириш тақдим этилиш;
тадбиркорлик фаоллигининг сустлашиши муносабати билан маҳаллий
бюджетларида олинмай қолинадиган даромадлар ўрнини тўлдиришга катта
эътибор қаратиш кабилар.
Бизга маълумки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари
мамлакат иқтисодиётида алоҳида ўринга эга. Айниқса, бугунги 2020 йил учун
кутилаётган макроиқтисодий вазиятни таҳлил қилишда Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджети параметрларини аниқлаштиришда бу соҳани
давлат бюджетига қўшадиган улуши юқори эканлигини кўриш мумкин. Шуни
инобатга олиб, малакатимизда қуйидаги бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Буларга:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга
оширилаётган фаолият йўналишларига муҳандислик коммуникацияларини
ўтказиш учун имкониятларни янада кенгайтириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |