INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
299
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
қабул қилинган маркетинг қарорлари ўзига хос маркетинг вазифаларини
бажариш орқали амалга оширилади.
Рақамли иқтисодиёт шароитида улгуржи савдо хизматлари: улгуржи
харидни амалга оширишда буюртмалар портфелини шакллантириш, товар
заҳираларини ташкил этиш ва сақлаш, товарларни ўраб-жойлаш, юк бирлигини
ҳосил қилиш, транспорт воситаларига жойлаш, ташиш, етказиб бериш ва
сотувдан кейинги сервис интерактив ва рақамли маркетинг технологиялари
орқали амалга оширилмоқда. Айниқса, бугунги кунда жаҳонда рақамли
маркетингдан кенг миқёсда улгуржи савдо корхоналари товар ва юкларни
етказиб бериш, сақлаш, буюртмаларни шакллантириш, товар заҳиралари
ҳақидаги тезкор ахборотларни йиғиш ва қайта ишлашда фойдаланилмоқда.
Улгуржи савдо маҳсулот етказиб беришлар занжирида муҳим бўғин
ҳисобланади. Интерактив ва рақамли маркетинг технологияларидан
фойдаланиш натижасида маҳсулотлар етказиб беришлар занжирида умумий
харажатларни 60 % гача, заҳиралар даражасини 60 % гача, ишлаб чиқариш ва
етказиб беришлар вақтини 50 % гача пасайтириш, етказиб беришлар
аниқлигини 60 % гача ошириш, қувватлардан фойдаланишни 20 % гача
яхшилаш, қийматни яратиш жараёнини оптималлаштириш ва улгуржи
харидлар ҳамда сотиш соҳасида транзакция харажатларни камайтириш
ҳисобига фойдани 30 % гача ошириш, маҳсулот сифатини 30 % гача ошириш,
реакция
кўрсатиш
тезлиги
ва
етказиб
беришлар
занжирларининг
қайишқоқлигини ошириш ҳисобига товар айланмаси ва бозордаги улушни 55 %
гача ошириш мумкинлиги аниқланган[3].
Улгуржи савдо хизматларини ривожлантиришда интерактив ва рақамли
маркетинг
технологияларидан
фойдаланиш
қуйидагиларга
эришишни
таъминлайди:
мавжуд бозорда сотиш ҳажмини кўпайтириш имкониятини яратади;
янги бозорларга чиқишнинг ички имкониятларини оширади;
янги сотув каналларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва яратиш
самарадорлигини оширади;
товар номенклатураси ва ассортиментини кенгайтириш, янгилашни
жадаллаштиради;
товар-моддий ресурслар заҳираси ва уларга сарфланадиган айланма
капитал ҳажмини камайтириш;
товар-моддий ресурсларни етказиб беришга тайёрлик даражасини
ошириш;
буюртмани бажариш вақтини камайтириш ва унинг сифатини ошириш;
маҳсулот таннархи, транспорт харажатлари, транзакция харажатлари, қўл
меҳнати харажатларини пасайтириш;
айланма капитал айланувчанлигини тезлатириш;
моддий ресурслар оқимларини оптималлаштириш;
харидорларга комплекс хизматлар кўрсатиш сифатини оширади;
Do'stlaringiz bilan baham: |