INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
262
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
transition to international quality standards. In turn, this will ensure that our country
has a stable position in both foreign and domestic markets.
Keywords
: modernization, technological re-equipment, technical and
technological, strategic management, socio-economic, economic competitiveness,
reforms.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий
ислоҳотлар ўзига хос, такрорланмас характерга эга эканлиги жаҳон
ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Айниқса, дунёни ларзага солган
каронавирус “Covid - 19” шароитида иқтисодиётнинг барқарор ўсиш
суръатлари сақлаб қолиш бўйича кўрилган чора – тадбирлар ўзининг нақадар
тўғри эканлигини исботлаб бермоқда. Президентимиз Ш.М. Мирзиёев жорий
йилнинг 21 январида Ўзбекистон Олий Мажлисга Мурожаатномасида
таъкидлаганидек: «Биз кейинги 3 йилда йўл қурилишига – 9,8 триллион сўм,
сув тармоқларига – 4,6 триллион сўм, электр тармоқларига – 18,2 триллион сўм,
табиий газ таъминотига – 1,2 триллион сўм маблағ ажратдик. Бу рақамлар ушбу
тармоқлар учун сўнгги 10 йилда сарфланган маблағлардан бир неча баробар
кўпдир. Лекин, шунга қарамасдан, замонавий инфратузилма яратиш, мавжуд
тизимни модернизация қилиш учун бундан бир неча ўн баробар кўп маблағ
талаб этилади»[1].
Мамлакатимиз иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш,
корхоналарнинг эркин иқтисодий фаолият юритиш имкониятларини
кенгайтириш, давлатнинг бошқарув ролини кескин чеклаш, хўжалик юритувчи
субъектларнинг мустақиллигини кенгайтириш, улар учун ўзлари ишлаб топган
маблағларни ишлатишда янада кўпроқ эркинлик ва имкониятлар яратиш шу
кундаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу билан бирга улар томонидан Ўзбекистонда олиб борилаётган
ислоҳотлар стратегиясини чуқур билишлик ва жаҳон тажрибаларини, қайта
ишлаб мамлакатимиз иқтисодиётига мослаштириб, ишлаб чиқаришга ва
амалиётга тадбиқ этиш талаб қилинади. Республикамиз Президенти Ш.М.
Мирзиёев Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида: «Ўзбекистонни
ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга
фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз»[1] -
деб таъкидладилар. Иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни амалга
ошириш ва уни модернизация қилиш борасида стратегик мухим роль
ўйнайдиган лойиҳаларни амалга ошириш, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни
модернизация қилишга ва янги инфратузилмасини шакллантириш фаолиятига
катта аҳамият бериш долзарб вазифа ҳисобланади.
Корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта
жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан технологияларни
кенг жорий этиш шу куннинг мухим вазифаларидан хисобланади. Бу вазифа
авваламбор иқтисодиётнинг асосий тармоқлари, экспортга йўналтирилган ва
Do'stlaringiz bilan baham: |