INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
258
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
такомиллаштиришга, хорижий меҳмонларга халқаро стандартларга мувофиқ
рақамли технологияларга асосланган хизматлар кўрсатишга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.
Туризм соҳасидаги ислоҳотларни янада такомиллаштириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида
туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
2019 йил 5 январь ПФ-5611-сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга
кўра “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини
ривожлантириш Концепцияси” тасдиқланди. Унда туризм соҳасида қулай
иқтисодий шароитлар ва омилларни яратиш бўйича олиб борилаётган
ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, туризм соҳасини жадал
ривожлантириш бўйича устувор мақсад ва вазифаларни белгилаш, унинг
иқтисодиётдаги ўрни ва улушини ошириш, хизматларни диверсификациялаш ва
уларнинг
сифатини
ошириш
ҳамда
туризм
инфратузилмасини
такомиллаштиришга катта эътибор қаратилди.
Туризм соҳасида рақамлаштириш жараёниэнг долзарб аҳамиятга эга
бўлган соҳаларидан биридир. Улардан иккитасини алоҳида ажратиб
кўрсатибўтамиз. Биринчиси, савдо ва транспорт компаниялари, иккинчиси эса
сайёҳлик ва меҳмонхона - хизмат кўрсатиш объектларидир.
Замонавий саёҳатни рақамли платформаларсиз тасаввур қилиш қийин. ХХI
асрда рақамли туризм платформалари турли шаклларда ривожланмоқда,
шулардан бири туроператорлари томонидан ишлаб чиқилган турларни онлайн
харид қилишдир.
Бундай хизматларни таклиф этадиган Интернет-ресурслар рўйхатига
Agoda, Airbnb, Booking.com, Despegar, Hotels.ng,Travelta.ru қидирув тизимла-ри
ва онлайн-сайёҳлик дўкони ва бошқалар киради.
Масалан, қидирув тизимлари ўзларини кўплаб туроператорларнинг
таклифига биноан мижозларнинг шахсий хоҳиш ва истакларини инобатга олган
олдиндан белгилаб қўйилган мезонлар асосида мос турларни қидиришга имкон
берадиган ресурслар сифатида жойлаштирадилар, туристлар сўнгги
дақиқаларда ўзларига мос турларни топадилар, сотиб олиш битимининг
вақтини ўтказиб юбормаслик учун мазкур турларининг нархлари ўзгаришини
кузатадилар.
Рақамли иқтисодиёт ва рақамли туризм соҳалари бўйича фикрларни давом
эттирган ҳолда айтиш мумкинки, туризмни рақамлаштиришнинг замонавий
шаклларидан бири бу туристик саёҳатларга фойдали бўлган мобил иловаларни
ишлаб чиқишдир. Масалан, потенциал истеъмолчилар 2018 йилда мобил
иловалардан автотранспортларни ташиш бўйича хизматларни одатдагидан
кўпроқ қидирдилар.2019 йилда уларни қидириш бўйича сўровлар йил давомида
62% га ўсди, мобил қурилмалардан поезд чипталарини қидириш учун сўровлар
кўпайди.[6]
Do'stlaringiz bilan baham: |