INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
255
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
ҳаритаси”ни ишлаб чиқиш топширилади. Бу борада ахборот ҳавфсизлигини
таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур”.
Бугунги кунда рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш мақсадида
хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган холда «блокчейн»
технологияларини хўжалик юритувчи субъектларининг фаолиятига жорий
этиш долзарб масалларидан бирига айланган.
Жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида корпоратив
молиявий
бошқарувни
самарали
йўлга
қўйиш,
уларда
молиявий
режалаштиришни
амалга
оширишда
“блокчейн”
технологияларидан
фойдаланиш масалалари кўрилмоқда. Жумладан, 2018 йил 3 июлда
“Ўзбекистон
Республикасида
рақамли
иқтисодиётни
ривожлантириш
йўналишлари” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3832
сонли қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга мувофиқ: лойиҳа бошқаруви
миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш
бўйича ваколатли орган қилиб белгиланди; хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятида самарали корпоратив молиявий бошқарувни ташкил этиш,
самарали молиявий режалаштиришларни амалга ошириш жараёнида крипто-
активлар соҳасида майнинг, смарт-контрактлар, «блокчейн» технологияларидан
фойдаланиш амалиётини жорий қилиш; корпоратив молиявий бошқарувни
амалга оширишда "блокчейн" технологияларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш
соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш; хўжалик юритувчи субьектлар
ўртасидаги крипто-активлар айланмаси ва улардан олинган даромадлар солиққа
солиш объектлари бўлиб ҳисобланмаслик масалалари белгиланди[2].
«Блокчейн» технологиялари (маълумотларнинг тақсимланган реестри
технологиялари), «сунъий ақл», суперкомпьютерлар имкониятларидан
фойдаланиш, шунингдек, крипто-активлар бўйича фаолият жаҳоннинг кўплаб
мамлакатларида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўналишларидан бири
ҳисобланади. «Блокчейн» технологиялари нафақат иқтисодиётнинг кўплаб
секторларига, балки давлат бошқаруви тизимига ва бошқа жамоатчилик
муносабатларига аста-секин жорий этилмоқда.
Блокчейн
технологиясининг
яна
бир
шартларидан
бири
бу
криптовалюталарни жорий этиш ҳамдир. Блокчейн технологиясини ишлаш
тизимини ўзаро иштирокчилар томонидан тузилган битимларни тўлиқ ўз
вақтида ҳисобгаолиш имконини берувчи оммавий дафтар деб ҳам ҳисоблаш
мумкин[3].
Айнан иқтисодиётни рақамлаштириш орқали жамиятдаги мавжуд барча
платформани қамраб олган ҳолда самарадорлик кўрсаткичларига, иқтисодиётда
яратилаётган қўшилган қийматлиликка, бандлик муаммосига, даромадлилик
даражасига, харажатларни оптималлаштиришга ҳамда савдо сотиқни
тезлаштиришга таъсир кўрсатади[4]. Бугунги иқтисодиётни рақамлаштиришнинг
жаҳон бозорига назар соладиган бўлсак, энг катта улуш икки мамлакатга яъни АҚШ
ва
Ҳитойга
тўғри
келиб,
барча
патентларнинг
75%,
блокчейн
Do'stlaringiz bilan baham: |